Каюмова Нилуфар Хотам-қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида янгиликлар медиадискурсининг структурал-семантик ва коммуникатив-прагматик жиҳатлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Fil3850.
Илмий раҳбар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Саидхонов Маъмуржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида янгиликлар медиадискурсининг структурал-семантик, коммуникатив-прагматик, функционал, лексик-стилистик жиҳатлари ҳамда транслатологик муаммоларини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги янгиликлар медиадискурсининг лингвистик назарий асосларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида оммавий ахборот воситалари матни ва дискурсининг дифференциал-семантик чегаралари, янгиликлар медиадискурси тушунчасининг илмий таърифи, янгилик матнининг композицион тузилиши (тўнтарилган эҳром модели: сарлавҳа, кириш, асосий қисм, хулоса) ҳамда яхши – ёмон янгиликлар ва маҳаллий – жаҳон янгиликлар сингари янгиликларнинг структурал-семантик жиҳатига кўра икки босқичли дихотомияли тоифалари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида янгиликлар медиадискурсида сарлавҳа-матн узвийлиги ва коммуникатив алоқадорлик тамойиллари асосида икки асосий – семантик ва прагматик функцияларни бирлаштирувчи янги Конвергент сарлавҳа (КС) илмий-парадигмаси ишлаб чиқилиб, янгилик матнларининг мазмуни ижобий ва салбий субкатегорияларга дендрограм шаклда гуруҳланган (яхши, кўнгилочар, баҳам кўрувчи, машҳурлар ва юқори доираларга оид, драматик, кутилмаган, кенг кўламли, давомий, зиддиятли ҳамда ёмон янгиликлар), шунингдек, янгиликда пресуппозицияга асосланган калит лексеманинг ИКЛ - ижобий ва СКЛ - салбий каби коммуникатив стратегиялари аниқланган;
янгилик матнлари ва сарлавҳаларининг синтактик-структуравий хусусиятлари, хусусан, янгилик сарлавҳаларининг сентенсематик тузилишлари содда, қўшма, эргашган қўшма гап шаклидаги, шунингдек, янгилик матнларида қўлланиладиган паремиологик (мақол ва матал) бирликларнинг трансформациялари ҳамда янгиликлар дискурсининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари ассертив, директив, комиссив, экспрессив ва декларатив нутқий актлар назарияси асосида комплекс тарзда қиёсий таҳлил қилиниб, прагматик компетенция, маданий контекст ҳамда услубий-грамматик воситаларнинг таржима муаммолари далилланган;
янгилик матнларининг журналистик дискурсдаги изоморфик бирликларнинг коммуникатив-прагматик универсалликлари – расмий нейтрал оҳангга интилиш, стандарт клише ва сигнал сўзларнинг глобал ахборот талабларига мослиги ва алломорфик бирликларнинг маданий-эстетик асослари (инглиз тилида билвосита жалб қилувчи ва холисликка урғу берувчи стилистик воситалар: Бреакинг неwс, Шоcкинг ревелатион кабилар ҳамда ўзбек тилида ўқувчига экпрессив-эмоционал таъсир кўрсатишга хизмат қилувчи халқона ифодалар: Ана холос, Тарқатинг, Қойил) чоғиштирилиб, терминология, публицистик иборалар, маҳаллий ва халқаро атамаларнинг қўлланилиши асосида ҳар бир тилга хос медианинг услубий палитраси исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида янгиликлар медиадискурсида сарлавҳа-матн узвийлиги ва коммуникатив алоқадорлик тамойиллари асосида икки асосий – семантик ва прагматик функцияларни бирлаштирувчи янги Конвергент сарлавҳа (КС) илмий-парадигмаси ишлаб чиқилиб, янгилик матнларининг мазмуни ижобий ва салбий субкатегорияларга дендрограм шаклда гуруҳланишига оид диссертациясининг илмий натижалари ва материалларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 – “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 01-4-1607-сон маълумотномаси). Натижада, янгиликлар медиадискурсини характерловчи қатор тил бирликларини дастурий жиҳатдан аниқлаш, тизимлаштириш ва автоматик ишлов бериш воситаларида қўллаш учун илмий-методологик асос яратилган;
янгилик матнлари ва сарлавҳаларининг синтактик-структуравий хусусиятлари, хусусан, янгилик сарлавҳаларининг сентенсематик тузилишлари содда, қўшма, эргашган қўшма гап шаклидаги, шунингдек, янгилик матнларида қўлланиладиган паремиологик (мақол ва матал) бирликларнинг трансформациялари ҳамда янгиликлар дискурсининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари ассертив, директив, комиссив, экспрессив ва декларатив нутқий актлар назарияси асосида комплекс тарзда қиёсий таҳлил қилиниб, прагматик компетенция, маданий контекст ҳамда услубий-грамматик воситаларнинг таржима муаммолари далилланганлигига оид илмий-назарий қарашлардан Жиззах давлат педагогика университетида 2020-2022-йилларда бажарилган лойиҳа шифри: S-ECAHD -18-CА-0067, шартнома рақами: ПО№02002358 бўлган “Энглиш Аccэсс Миcросчоларшип” мавзусидаги хорижий амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 04-447-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган назарий хулосалар ҳамда амалий тавсиялар лойиҳанинг илмий-методик жиҳатдан бойитилишига хизмат қилган;
    инглиз ва ўзбек тилларидаги янгиликлар медиадискурсининг лингвистик назарий асосларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида оммавий ахборот воситалари матни ва дискурсининг дифференциал-семантик чегаралари, янгиликлар медиадискурси тушунчасининг илмий таърифи, янгилик матнининг композицион тузилиши  ҳамда янгиликларнинг структурал-семантик жиҳатига кўра икки босқичли дихотомияли тоифаларига оид маълумотлар ва янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли радиоэшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-апрелдаги Ўз/РВ-05-09-547-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоэшиттиришлар сценарийси илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан бойитилиб, кўрсатувларнинг ижтимоий-маърифий аҳамияти сезиларли даражада ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish