Парманова Рухсат Тағаймуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг  муҳим спектри структураси ва дискрет спектри. Триплет ҳолатлари” мавзусида, 01.04.02 - Назарий физика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1124
Илмий раҳбар: физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим Ташпулатов Саъдулла Мамаражабович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM.01.09 рақамли Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: ф-м.ф.д, проф. Ж.И. Абдуллаев, ф-м.ф.д А.М. Рахимов
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика институти 
II. Тадқиқотнинг мақсади 
Ҳуббард аралашмали моделидаги  тўрт электронли система  энергия операторининг муҳим спектри структураси  ва дискрет спектрини д-ўлчовли панжара Z^d да тавсифлаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги
д-ўлчовли панжарада аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри системанинг квинтет ҳолатида тўртта кесманинг бирлашмасидан, ёки еттита, ёки ўнта кесмаларнинг бирлашмасидан, ёки ягона кесмадан иборатлиги, дискрет спектри эса ягона хусусий қийматдан, ёки иккита, ёки бешта хусусий қийматлардан ёки бўш тўпламдан иборатлиги исботланди. 
д-ўлчовли Z^d панжарада аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри системанинг биринчи триплет ҳолатида саккизта ёки ўн олтита ёки учта кесмаларнинг бирлашмасидан иборатлиги, дискрет спектри эса учта хусусий қийматлардан, ёки ўн битта хусусий қийматлардан, ёки бўш тўпламдан иборатлиги исботландиАралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри системанинг иккинчи триплет ҳолати оператори 〖(_^2)H ̃ 〗_t^1 учун саккизта ёки ўн олтита ёки учта кесмаларнинг бирлашмасидан, дискрет спектри эса тўртта хос қийматдан, ёки ўн иккита хусусий қийматлардан, ёки учта хос қийматдан иборатлиги кўрсатилди. 
Аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри системанинг биринчи синглет ҳолатида ўнта ёки ўн олтита, ёки ўн тўққизта ёки тўртта кесмаларнинг бирлашмасидан иборатлиги, дискрет спектри эса олтита ёки ўнта ёки ўн олтита, ёки иккита хусусий қийматлардан иборатлиги исботланди. Ҳар бир ҳолат рўй берадиган шартлар топилди.
Аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри системанинг иккинчи синглет ҳолатида саккизта ёки ўн учта ёки ўн тўртта ёки учта кесманинг бирлашмасидан, дискрет спектри эса олтита ёки тўққизта ёки ўн тўртта ёки учта хусусий қийматлардан иборатлиги кўрсатилди. Ҳар бир ҳолат рўй берадиган шартлар топилди. Олинган натижаларни таққослаш шуни кўрсатадики, бу икки синглет ҳолатлар турлича келиб чиқишга эга экан. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Аралашмали Хаббард моделидаги  тўрт электронли системанинг узлюксиз ва дисcрет спектрлари, муҳим спектри структураси ва дискрет спектрлари учун олинган натижалар қуйидаги илмий-тадқиқот лоҳияларида ёки ўқув қўлланмаларда фойдаланилган: 
Олий ўқув юртлари, оилй техника ўқув юртлари талабалари ва ёш илмий ходимларга мўлжалланган “Ядро физикаси ва дозиметриядан масалалар ечиш”, “Атом физикасидан масалалар ечиш” ўқув қўлланмаларида (Ш. Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университети, 2024 йил 27 апрелдаги маълумотнома). Қўлланилган натижалар талабаларнинг замонавий назарий физикаси масалаларини атрофлича тушунишларига имкон яратди: Бу илмий натижаларни тадбиқ этилиши аралашмали Хаббард модели билан боғлиқ баъзи бир Гаминтонианли системаларнинг муҳим спектри структураси ва дискрет спектрини аниқлашга имкон берди; 
“Атом ядроси ва элементар заррачалар  физикаси” ўқув қўлланмасида қўлланилди. Диссертацияда кўрсатилган шаблонлар Жиззах Давлат педагогика университети физика факултети “Назарий физика” кафедрасида “Назарий физика” йўналиши бўйича олий таълимгача бўлган таълим ва магистратура йўналишларида таълим жараёнларида фойдаланилди. “Назарий физика” махсус курсида ҳам қўлланилди (Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика университети, 6 май 2024 йилдаги маълумотнома).  
Натижалардан фойдаланиш талабаларнинг замонавий назарий физика масалаларини атрофлича тушунишларига ёрдам берди: талабалар билан биргаликда араласмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри структураси ва дискрет спектри икки ўлчовли панжарада ўрганилди.
д-ўлчовли панжарада аралашмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спектри структураси ва дискрет спектри системанинг
учинчи триплет ҳолатида тавсифланишида олинган назарий натижалардан  фойдаланилди. 
Биринчи бор қуйидагилар аниқ мисоллар сифатида кўрсатилди: талабалар араласмали Хаббард моделидаги тўрт электронли система энергия операторининг муҳим спеcкри структураси ва дискрет спектрини тавсифлашда системанинг триплет ҳолатлари учун олинган назарий натижалар билан таништирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish