Мирзаев Закир Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакат экспорт ва импорт салоҳиятини оширишда божхона тўловлари ва имтиёзларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3496.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович   Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович  Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона тўловларини ундириш ва улар бўйича бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалдаги божхона расмийлаштируви учун йиғим ставкасини пасайтиришнинг мақбул чегараси (БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 25 фоизига қадар)ни белгилаш орқали божхона тўловлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти тамойил ва меъёрларига имплементация қилиш асосида экспорт ва импорт салоҳиятининг ўсишини рағбатлантириш таклифи асосланган;
импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган тамаки ва алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкаларини бирхил белгилаш асосида солиқ-бож сиёсатини соддалаштириш, солиқ адолатини таъминлаш ва бозорни тўғри сегментлаш орқали фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, тенг рақобат муҳитини таъминлаш ва ички бозорда солиқ-бож юкининг нейтраллигини сақлаш таклифи асосланган;
мамлакатда аналоги ишлаб чиқарилмайдиган хорижий инновацион асбоб-ускуналар ва технологияларни импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш орқали мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлгунга қадар даврда миллий корхоналарнинг халқаро рақобатбардошлигини ошириш ва техник жиҳатдан қуролланиб олишлари учун имкон яратиш таклифи асосланган;
божхона тўловлари ва имтиёзларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида Ўзбекистоннинг ташқи товар экспорти ва импорти ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакат экспорт ва импорт салоҳиятини оширишда божхона тўловлари ва имтиёзларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амалдаги божхона расмийлаштируви учун йиғим ставкасини пасайтиришнинг мақбул чегараси (БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 25 фоизига қадар)ни белгилаш орқали божхона тўловлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти тамойил ва меъёрларига имплементация қилиш асосида экспорт ва импорт салоҳиятининг ўсишини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-181-сонли қарори ва Божхона қўмитасининг 2024 йил 11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сон Фармони ижроси тўғрисида”ги 112-сон буйруғи билан  амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 10 февралдаги 3/05-25-00061-сонли маълумотномаси). Бу орқали миллий божхона қонунчилиги ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда экспорт ва импорт салоҳиятиниг ўсишига замин яратилди; 
импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган тамаки ва алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкаларини бирхил белгилаш асосида солиқ-бож сиёсатини соддалаштириш, солиқ адолатини таъминлаш ва бозорни тўғри сегментлаш орқали фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, тенг рақобат муҳитини таъминлаш ва ички бозорда солиқ-бож юкининг нейтраллигини сақлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-85-сон Фармонини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 10 февралдаги 3/05-25-00061-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизга импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари учун 2026 йил 1 январдан, алькоголь маҳсулотлари учун эса, 2027 йил 1 январдан акциз солиғи ставкалари бирхиллаштирилиши белгиланган;
мамлакатда аналоги ишлаб чиқарилмайдиган хорижий инновацион асбоб-ускуналар ва технологияларни импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш орқали мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлгунга қадар даврда миллий корхоналарнинг халқаро рақобатбардошлигини ошириш ва техник жиҳатдан қуролланиб олишлари учун имкон яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги “Саноат ишлаб чиқаришида хом-ашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-392-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сонли қарори ижроси тўғрисида”ги 246-сонли буйруғини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 10 февралдаги 3/05-25-00061-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда 2024 йилда ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилга нисбатан ошиб, экспорт 26,9 млрд долларни (+8,4%), импорт эса 38,9 млрд долларни (+0,8%) ташкил этган;
божхона тўловлари ва имтиёзларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида Ўзбекистоннинг ташқи товар экспорти ва импорти ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Божхона қўмитасида амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 10 февралдаги 3/05-25-00061-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амаклиётга жорий этилиши натижасида 2024 йилда божхона тўловларини ундириш ва имтиёзлар қўллаш механизми мақбуллашиб, ушбу кўрсаткичларнинг мувофиқлигини таъминлаш имкони юзага келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish