Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдашев Хуршиджон Толибовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яримўтказгич электродли ўта қисқа газ разряди ячейкасида фотоэлектрик кучайтириш жараёнлари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/FM35.

Илмий раҳбар: Абдурахманов Кахар Паттахович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM/T.01.12.

Расмий оппонентлар: Далиев Хожакбар Султанович,  физика-математика фанлари доктори, профессор;  Илиев Халмурат Миджитович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: арсенид галлийяримўтказгич электродли ўта қисқа газ разряди ячейкасида фотоэлектрик кучайтириш жараёнларининг механизмларини аниқлашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

яримўтказгич электродли газ-разряди системасида газ ва люминесцент экран нурланиш интенсивликларини  газ-разряди оралиғи (d=10–100 мкм), газ босими (Р=5–120 мм.сим.уст) ва ток кучига боғланиши аниқланган ва люминесцент экран нурланиш интенсивлиги газ разрядининг нурланиш интенсивлигига нисбатан 8-10 марта ортиши кўрсатилган;

қўшимча иккита плазма контактли структурада фотоэлектрик кучайтириш жараёни арсенид галлий яримўтказгич электроднинг ёритилганлиги ва нур ютиш қобилиятига кучли боғлиқлиги ҳамда унинг қалинлиги камайиши билан фотоэлектрик кучайтириш коэффициентининг ортиши аниқланган;   

инфрақизил нурланишларни фотоэлектрик ўзгартириш учун яримўтказгичли ионизацион системанинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

бир жинсли бўлмаган ҳажмий ютилишда яримўтказгичнинг бўйлама фотоўтказувчанлиги учун фотоэлектрик кучайтириш коэффициентининг ҳисоблаш методи ишлаб чиқилган;

газ разряди оралиғига қўшимча металл тўр-электрод киритилиб яримўтказгич электродли ионизацион тизимнинг сезгирлигини 8–10 марта орттиришга эришилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Яримўтказгич электродли ўта қисқа газ-разряди ячейкасида фотоэлектрик кучайтириш жараёнларини аниқлаш асосида:

инфрақизил нурланишларни фотоэлектрик ўзгартириш учун яримўтказгичли ионизацион системанинг конструкциясини яратиш принциплари «FOTON» акциядорлик жамиатида фотоэлектрик ўзгартиргичлар тайёрлашда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат»  акциядорлик компаниясининг 2019 йил 12 февралдаги 02-351-cон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш галлий арсенид яримўтказгич материали асосидаги фотодатчикларнинг фотосезгирлигини оширишга имкон берган;

бир жинсли бўлмаган ҳажмий ютилишда яримўтказгичнинг бўйлама фотоўтказувчанлиги учун фотоэлектрик кучайтириш коэффициентини ҳисоблаш методи Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Квант нуқтали гетеро ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошка турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» лойиҳасида юпқа плёнкаларнинг ютилиш коэффициенти спектрини текшириш ва термодинамик ҳолатлар зичлигини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 январдаги 89-03-232-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши икки ўлчамли яримўтказгич структураларда оптик ва фотоэлектрик жараёнларни тушунтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish