Холмирзаева Жумагул Хамдамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ихтисослиги бўйича “Ёш мутахассислар меҳнат маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fal1678
Илмий раҳбар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08 
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Азимов Улуғбек Абдуҳалилович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёш мутахассислар меҳнат маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш мутахассислар меҳнат маданиятини ривожлантиришда устоз-шогирд, жамоавийлик ва ҳамкорлик, одат ва интизом, ҳамжиҳатлик ва мослашувчанлик каби меҳнат анъаналарининг праксиологик хусусиятлари шахснинг касбий камолоти учун асосий қадрият (аксилогик), жамоадаги ижтимоий фаоллигини белгилайдиган мезон (ахлоқий), шахсий масъулиятини ошириш механизми сифатида очиб берилган;
меҳнат маданияти билан меҳнат тарбиясининг уйғунлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи воситалар меҳнат этикаси (шахснинг касбий фаолиятдаги ахлоқий позицияси), маънавий қадриятлар (меҳнатга ижобий муносабатнинг ғоявий асоси),  аънаналар (ижтимоий тажриба) каби аксиологик ҳамда касбий менталитет (меҳнатга хос дунёқараш ва ёндашув), таълим ва тарбия (меҳнатга тайёрловчи муҳит), модернизация ва инновация (анъанавий ва замонавий меҳнат тартиботи синтези) каби гносеологик омиллар диалектикаси асослаб берилган;
ёш мутахассислар фаоллигини оширишнинг вебинар ва тренинг, халқаро сертификатлаштириш, инновацион лойиҳалар учун платформа яратиш, ташаббусларни рағбатлантириш ва меҳнат маданиятини юксалтиришнинг стажировка, ишлаб чиқариш симуляциялари, менторлик дастурлари каби инновацион усулларининг аксиологик (инсон қадри, ташаббус ва меҳнацеварлик билан боғланган жараён), праксеологик (фаолият самарадорлиги ва ижодий ёндашув ифодаловчи ижтимоий-ҳаракатлантирувчи тизим) жиҳатлари аниқлаштирилган;
Ўзбекистонда ёшлар меҳнат маданиятини юксалтиришнинг коммуникация ва жамоавий ишлаш, ахлоқий нормалар ва қоидалар, касбий ривожланиш, масъулият ва ишонч, тасодифий ва системали баҳолаш, инновацион ривожланиш, карера ривожи ва маънавий ўсиш каби гносеологик ва праксиологик тамойиллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш мутахассис меҳнат маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:
ёш мутахассислар меҳнат маданиятини ривожлантиришда устоз-шогирд, жамоавийлик ва ҳамкорлик, одат ва интизом, ҳамжиҳатлик ва мослашувчанлик каби меҳнат анъаналарининг праксиологик хусусиятлари шахснинг касбий камолоти учун асосий қадрият (аксилогик), жамоадаги ижтимоий фаоллигини белгилайдиган мезон (ахлоқий), шахсий масъулиятини ошириш механизмига оид илмий-назарий хулосалардан А-ОТ-2021-11 рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда ва лойиҳа доирасида нашр этилган материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 22-августдаги 04/11-12353-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий қиммати ошиши ва соҳага оид вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
меҳнат маданияти билан меҳнат тарбиясининг уйғунлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи воситалар меҳнат этикаси (шахснинг касбий фаолиятдаги ахлоқий позицияси), маънавий қадриятлар (меҳнатга ижобий муносабатнинг ғоявий асоси),  аънаналар (ижтимоий тажриба) каби аксиологик ҳамда касбий менталитет (меҳнатга хос дунёқараш ва ёндашув), таълим ва тарбия (меҳнатга тайёрловчи муҳит), модернизация ва инновация (анъанавий ва замонавий меҳнат тартиботи синтези) каби гносеологик омиллар диалектикасига оид назарий-методологик хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”,“Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашшда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 26-июндаги 05-09-1025-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар маълумотларининг илмий бойитилиши ва томошабинлар қизиқишларининг ортишига эришилган;
ёш мутахассислар фаоллигини оширишнинг вебинар ва тренинг, халқаро сертификатлаштириш, инновацион лойиҳалар учун платформа яратиш, ташаббусларни рағбатлантириш ва меҳнат маданиятини юксалтиришнинг стажировка, ишлаб чиқариш симуляциялари, менторлик дастурлари каби инновацион усулларининг аксиологик (инсон қадри, ташаббус ва меҳнацеварлик билан боғланган жараён), праксеологик (фаолият самарадорлиги ва ижодий ёндашув ифодаловчи ижтимоий-ҳаракатлантирувчи тизим) жиҳатларига оид илмий янгилик ва таклифлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналиши белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 16-банди “Ёшларни умуммиллий ғоялар остида бирлаштириш, тарғибот ишларини креатив усулларда амалга ошириш, ижтимоий фаол, ҳуқуқий-сиёсий, иқтисодий саводхон ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш мақсадида Марказ ҳузурида “Янги куч” – ёш маърифатпарварлар ҳаракати клубини ташкил қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 10/486-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат маданияти ҳамда маънавиятини ривожлантириш, миллий урф-одат анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасидаги соҳага доир билим ва кўникмаларини бойитишга ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг оммабоплигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ёшлар меҳнат маданиятини юксалтиришнинг коммуникация ва жамоавий ишлаш, ахлоқий нормалар ва қоидалар, касбий ривожланиш, масъулият ва ишонч, тасодифий ва системали баҳолаш, инновацион ривожланиш, карера ривожи ва маънавий ўсиш каби гносеологик ва праксиологик тамойилларига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2023 йил иккинчи ярим йиллик иш режасининг 37-банд маҳаллаларда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрниларини топишга кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот материаллари ва чора тадбирлар режаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2025-йил 31-июлдаги 04-13/602-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ахлоқий ва меҳнат маданиятининг юксалиши, касбига нисбатан масъулият хиссини ортиши, жамият ва давлат тараққиёти учун дахлдорлик хиссинининг ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish