Қаландаров Ўлмас Фахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрон ташқи сиёсатида Афғонистон омили (ХХ аср охири – ХХИ аср бошлари)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tar1496
Илмий раҳбар: Ходжимуратова Дилшода Суннатиллаевна, тарих фанлар доктори,
доцент в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03 Расмий оппонентлар:
Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Зоҳидов Қобилжон Тоиржонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 80-йилларидан кейин Эрон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси ҳамда Теҳрон ташқи сиёсатидаги стратегик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Эрон раҳбариятининг ХХ аср охири – ХХИ аср бошидаги қўшни Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсат стратегияси минтақавий геосиёсий муҳит, халқаро кучлар мувозанати, чегарадош давлатлар билан муносабатлар ҳамда мазкур давлатнинг ички сиёсий барқарорлиги, хавфсизлик таҳдидлари ва этник-конфессионал таркибига асосан шаклланадиган кенг қамровли омиллар мажмуасига боғлиқ бўлгани исботланган.
ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Афғонистон муаммосини ҳал этиш жараёнида Эроннинг жаҳон сиёсатидаги ўрнини белгилаб берувчи географик, маданий, иқтисодий, хавфсизлик ва геосиёсий омилларнинг ўзаро уйғунлиги боис Теҳрон минтақавий хавфсизлик тизимида ва халқаро муносабатлар динамикасида ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлгани ҳамда ташқи сиёсат доктринаси гибрид-консептуал платформа вазифасини бажаргани илмий далилланган.
Эрон ва Афғонистоннинг халқаро изоляция ҳамда сиёсий-иқтисодий санксиялар шароитида минтақавий муносабатларда ўзига хос стратегик ўрин эгаллаши, уларнинг ташқи сиёсат йўналишлари реализм ва конструктивизм консепсияларида таъкидланган хавфсизлик-ҳамкорлик мувозанати нуқтаи назаридан намоён бўлаётгани ҳамда савдо йўлаклари, транспорт-логистика ва энергетика инфратузилмаларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий хавфсизлик воситалари орқали минтақавий барқарорликка таъсир кўрсатгани асосланган.
ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Эрон ташқи сиёсат манфаатлари тизимида Афғонистоннинг геостратегик аҳамияти, хавфсизлик омиллари ва минтақавий барқарорликдаги роли комплекс таҳлил қилиниб, ушбу жараёнда ислом инқилоби ғоясини экспорт қилиш сиёсатининг тарихий-мафкуравий таъсири, геосиёсий рақобатдаги ўрни ҳамда Теҳроннинг “юмшоқ куч” воситалари орқали амалга оширган маданий, диний ва гуманитар фаолияти ҳамда афғон мигрантларининг Эрон жамиятига инфилтрацияси ташқи сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсири илмий очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эрон ташқи сиёсат манфаатлари тизимида Афғонистоннинг геостратегик аҳамияти, хавфсизлик омиллари ва минтақавий барқарорликдаги роли комплекс таҳлил қилиниб, ушбу жараёнда ислом инқилоби ғоясини экспорт қилиш сиёсатининг тарихий-мафкуравий таъсири, геосиёсий рақобатдаги ўрни ҳамда Теҳроннинг “юмшоқ куч” воситалари орқали амалга оширган маданий, диний ва гуманитар фаолияти ҳамда афғон мигрантларининг Эрон жамиятига инфилтрацияси ташқи сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсири борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 17-сентябрдаги 02/435-сонли далолатномаси). Натижада ташқи сиёсий жараёнларни ўрганишнинг ахборот-таҳлил базасининг такомиллашишига, мазкур соҳада олиб бориладиган илмий-таҳлилий ишларнинг самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
ХХ аср охири – ХХИ аср боши Афғонистон муаммосини ҳал этиш жараёнида Эроннинг жаҳон сиёсатидаги ўрнини белгилаб берувчи географик, маданий, иқтисодий, хавфсизлик ва геосиёсий омилларнинг ўзаро уйғунлиги боис Теҳрон минтақавий хавфсизлик тизимида ва халқаро муносабатлар динамикасида ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлгани ҳамда ташқи сиёсат доктринаси гибрид-консептуал платформа вазифасини бажаргани илмий далилланган тадқиқот натижалари ва хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2025-йил 17-сентябрдаги 01-27/393-сонли маълумотномаси). Натижада партия фаолиятини тизимли ташкил этиш, жамиятда сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ўз фаолиятида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бошқарув механизмига таяниш зарурияти бўйича таклифлар тайёрлашга хизмат қилган.
Эрон раҳбариятининг ХХ аср охири – ХХИ аср бошидаги қўшни Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсат стратегияси минтақавий геосиёсий муҳит, халқаро кучлар мувозанати, чегарадош давлатлар билан муносабатлар ҳамда мазкур давлатнинг ички сиёсий барқарорлиги, хавфсизлик таҳдидлари ва этник-конфессионал таркибига асосан шаклланадиган кенг қамровли омиллар мажмуасига боғлиқ бўлгани борасидаги хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Шарқ мамалакатлари тараққиёти тарихининг тизимли таҳлили дарслигида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 23-сентябрдаги 03-03-02/2405-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация мавзуси доирасида тадқиқ қилинган илмий натижалар “Эроннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши хусусиятлари”, “Туркия, Эрон ва Афғонистоннинг ривожланиш босқичлари таҳлили” ва “Афғонистон муаммосининг генезиси ва эволюцияси” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.