Турғунов Жасурбек Алимардон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Саноат корхоналари ривожланишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш”; 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4. PhD/ Iqt3189.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Халқаро Нордик университети, PhD.03/29.12.2022.I.157.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Муртозаев Олимжон, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналарининг атроф-муҳит ҳамда ҳудуларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини баҳолашга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаолиятида яшил технологияларни жорий этган саноат корхоналарига нисбатан компенсация тўловларини қисқартириш ёки қайтариш орқали иқтисодий рағбатлантириш механизми республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш тартибини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
саноат корхоналари ривожланишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш стратегик режалаштириш ҳужжатлари асосида амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг эҳтимолий экологик оқибатларини аниқлашга қаратилган “стратегик-экологик баҳолаш” тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон шароитида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларига циркуляр иқтисодиётнинг “тармоқлараро фойдаланишга йўналтириш” ва “иккиламчи ресурс сифатида таҳлил қилиш” тамойилларини маҳаллий ресурслар ва ишлаб чиқариш шароитига мослаштириш асосида “атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш” (ЭИА = 0,5 – 0,75), “ҳаёт циклини баҳолаш” (ЛCА = 0,24 – 0,33) ва “интеграциялашган баҳолаш” (ИАМс = 0,71 – 0,92) кўрсаткичларининг миқдорий чегаралари асосланган;
ҳудудлар ва тармоқлар учун инвестиция ва тендерларда устунлик беришга асосланган “экологик рейтинг” ҳамда корхонанинг ички самарадорлиги ва харажатларини оптималлаштириш имконини берувчи “экологик паспорт” ишлаб чиқиш ва жамоатчиликка тақдим этиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналари ривожланишининг атроф-муҳитга таʼсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фаолиятида яшил технологияларни жорий этган саноат корхоналарига нисбатан компенсация тўловларини қисқартириш ёки қайтариш орқали иқтисодий рағбатлантириш механизми республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш тартибини қўллаш таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 03-03/1-03/3-3802-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш ва республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш тартибининг жорий этилишига хизмат қилган;
саноат корхоналари ривожланишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш стратегик режалаштириш ҳужжатлари асосида амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг эҳтимолий экологик оқибатларини аниқлашга қаратилган “стратегик-экологик баҳолаш” тартибини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 24-февралдаги ЎРҚ-1036-сонли “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 03-03/1-03/3-3802-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиш натижасида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усуллари жумладан, ЭСГ мезонларини саноат корхоналарига қўллаш имкониятлари асосланган;
Ўзбекистон шароитида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларига циркуляр иқтисодиётнинг “тармоқлараро фойдаланишга йўналтириш” ва “иккиламчи ресурс сифатида таҳлил қилиш” тамойилларини маҳаллий ресурслар ва ишлаб чиқариш шароитига мослаштириш асосида “атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш” (ЭИА = 0,5 – 0,75), “ҳаёт циклини баҳолаш” (ЛCА = 0,24 – 0,33) ва “интеграциялашган баҳолаш” (ИАМс = 0,71 – 0,92) кўрсаткичларининг миқдорий чегараларини асослаш бўйича берган таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасининг 19-банди б-қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 03-03/1-03/3-3802-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиш натижасида циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (“7Р”) тамойилининг амалиётга кенг жорий этилишига эришилган;
ҳудудлар ва тармоқлар учун инвестиция ва тендерларда устунлик беришга асосланган “экологик рейтинг” ҳамда корхонанинг ички самарадорлиги ва харажатларини оптималлаштириш имконини берувчи “экологик паспорт” ишлаб чиқиш ва жамоатчиликка тақдим қилиш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 03-03/1-03/3-3802-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасининг 23 бандида фойдаланилиб, натижада ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш (атмосферага таъсири, зарарли сув ташланмалари миқдори, зарарли чиқиндилар ҳажми, аҳоли саломатлигининг ёмонлашуви индикаторлари асосида) ва жамоатчиликка тақдим этиш амалиётини жорий этишга хизмат қилган.