Абдурасулов Алишер Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Солиқ кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рЎйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4980
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кЎрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Равшанжон Азимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент,
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ хавфи, солиқ қарздорлиги ва солиқларнинг йиғилувчанлигининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали солиқ тизими самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ хавфини тўғри баҳолаш, солиқ қарздорлигини камайтириш, солиқ назоратини самарали ташкил этиш триадасидан солиқ амалиётида фойдаланиш орқали солиқ йиғилувчанлиги, солиқ қаздорлиги ва солиқ хавфини бир-бирига таъсирини тўғри баҳолаш ва уларни самарали бошқаришга имкони асосланган;
солиқ қарзини қоплаш бўйича 2 ой муддат билан огоҳлантириш бериш ва ижроси таъминланмаган тақдирда, шунингдек товарлар етказиб берувчилар кетма-кетлигида кирими мавжуд бўлмаган корхоналарга ҳисобварақ фактураларни расмийлаштиришни чеклаш мақсадга мувофиқ эканлиги илмий асослаб берилган;
солиқларнинг йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш мақсадида Жаҳон савдо ташкилотининг солиқ тизими бўйича тавсияларидан келиб чиқиб маҳаллий ва импорт қилинган алкогол маҳсулотлари учун аксиз солиғи ставкаларини босқичма-босқич бирлаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
қум-шағал аралашмасини карерда реализация қилиш баҳосининг минимал (1 куб метр учун 20 минг сўмдан кам бўлмаган) даражаси ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан норуда қурилиш материаллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларига 1,3 бараваргача оширувчи коеффисиент белгилаш ҳуқуқини бериш орқали ер қаъридан фойдаланганлик учун фойда ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг аниқлигини таъминлаш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқларни йиғилувчанлиги, солиқ хавфи ва солиқ қарздорлигининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш билан боғлиқ ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
солиқ хавфини тўғри баҳолаш, солиқ қарздорлигини камайтириш, солиқ назоратини самарали ташкил этиш триадасидан солиқ амалиётида фойдаланиш орқали солиқ йиғилувчанлиги, солиқ қаздорлиги ва солиқ хавфини бир-бирига таъсирини тўғри баҳолаш ва уларни самарали бошқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги 27/2-54359-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида учала солиқ кўрсаткичлари: солиқ йиғилувчанлиги, солиқ қаздорлиги ва солиқ хавфини бир-бирига таъсирини тўғри баҳолаш ва уларни самарали бошқаришга имкон берган;
солиқ қарзини қоплаш бўйича 2 ой муддат билан огоҳлантириш бериш ва ижроси таъминланмаган тақдирда, шунингдек товарлар етказиб берувчилар кетма-кетлигида кирими мавжуд бўлмаган корхоналарга ҳисобварақ фактураларни расмийлаштиришни чеклаш таклифи 2024-йил 24-декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1013-сонли Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги 27/2-54359-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида солиқ кўрсаткичлари орқали солиқ тизимидаги ўзгаришлар ва кейинги босқичларда бюджет-солиқ сиёсатининг мазмунини аниқлаштиришга ҳамда солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
солиқларнинг йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш мақсадида Жаҳон савдо ташкилотининг солиқ тизими бўйича тавсияларидан келиб чиқиб маҳаллий ва импорт қилинган алкогол маҳсулотлари учун аксиз солиғи ставкаларини босқичма-босқич бирлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024-йил 3-июлдаги ПФ-85-сон Фармони ҳамда 2024-йил 24-декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1013-сонли қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги 27/2-54359-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларга адолатли принципларга асосланган ҳолда берилиши таъминлаш ва солиқ йиғилувчанлигини ошириш имкони яратилган;
қум-шағал аралашмасини карерда реализация қилиш баҳосининг минимал (1 куб метр учун 20 минг сўмдан кам бўлмаган) даражаси ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан норуда қурилиш материаллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларига 1,3 бараваргача оширувчи коеффисиент белгилаш ҳуқуқини бериш орқали ер қаъридан фойдаланганлик учун фойда ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг аниқлигини таъминлаш таклифи Солиқ кодексининг 452-моддасида ва 2024-йил 24-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1013-сонли қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги 27/2-54359-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларга адолатли принципларга асосланган ҳолда берилиши таъминлаш ва солиқ йиғилувчанлигини ошириш имкони яратилган.