Тошпулатов Дилшоджон Абдурафикович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш технологияларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. PhD/ Ped1296
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори, DSc, профессор, Поᴢилов Абдушахид Абдупаттаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Жиᴢᴢах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш технологияларини ва мониторинг асосларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Инглиз тилини ўқитишда нофилологик олий ўқув юртлари талабаларнинг тижорат лексемалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш технологияларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари форматив баҳолаш, интерактив мулоқотга киришиш, рефлексив таҳлил каби метапедагогик ёндашувларнинг диагностик, прогнозлаштирувчи, коррексион модел шаклларини қўллаб талабанинг шахсий таълим траекторияси, коммуникатив лексик компетенсияси ва ўқув-касбий етуклигини ривожлантириш асосида аниқлаштирилди;
нофилологик талабаларга тижорат лексикасини ўргатиш самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган мониторинг тизими модели мазмунли блоки мониторинг тизимининг асосий тамойилларига устиворлик бериш асосида лексик-таржима, демонстрация, изоҳлаш, репродуктив, муаммоли ўқитиш, эвристик суҳбат усулларини киритиб талабалар фаолиятидаги мотивацион профиллаш, когнитив фаоллик даражаси, метатанлов стратегиялари лингвопсихологик жиҳатдан такомиллаштирилди;
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш методикаси ўқув дастурларига турли соҳаларга хос бўлган ҳақиқий тижорат матнлари, шартномалар, бизнес-режалар ва ҳисоботларни киритиш, дарсликларда иқтисодий фанларга оид контентдан фойдаланишга устиворлик бериб, талабаларга реал бизнес ёзишмаларини таҳлил қилиш, компаниялар ўртасидаги музокараларда иштирок этиш ва турли бизнес-кейсларни ечиш асосида такомиллаштирилди;
нофилологик талабаларга тижорат лексикасини ўргатиш методикасининг самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган мониторинг тизими мезонлари ва уларни баҳолаш кўрсаткичлари талабаларда терминологик луғтнинг кенглиги ва аниқлиги, ёзма нутқ саводхонлиги ва самарадорлигига устиворлик берилиб назорат диагностикасини ижтимоий-психологик, касбий-педагогик тамойиллар асосида ўтказиш ва уларнинг касбга йўналтирилганлиги, касбий компетентлиги ҳамда касбий-психологик сифатлари дифференциал ёндашув асосида аниқлаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда нофилологик олий ўқув юртлари талабаларнинг тижорат лексемалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш технологияларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари форматив баҳолаш, интерактив мулоқотга киришиш, рефлексив таҳлил каби метапедагогик ёндашувларнинг диагностик, прогнозлаштирувчи, коррексион модел шаклларини қўллаб талабанинг шахсий таълим траекторияси, коммуникатив лексик компетенсияси ва ўқув-касбий етуклигини ривожлантириш асосида хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ЁБВ-Фтех-2018-138 рақамли бажарилиши 2018-2019-йилларга мўлжалланган “Булутли ҳисоблаш технологияси базасида ахборот таҳлили тизимини лойиҳалашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилди (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалининг, 2021-йил 3-апрелдаги № 155/01-01-сонли маълумотномаси). Натижада, нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантириш, инглиз тилида ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзув ва нутқ кўникмаларини янада такомиллаштириш ва касбий билимини оширишга эришилди;
нофилологик талабаларга тижорат лексикасини ўргатиш самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган мониторинг тизими модели мазмунли блоки мониторинг тизимининг асосий тамойилларига устиворлик бериш асосида лексик-таржима, демонстрация, изоҳлаш, репродуктив, муаммоли ўқитиш, эвристик суҳбат усулларини киритиб талабалар фаолиятидаги мотивацион профиллаш, когнитив фаоллик даражаси, метатанлов стратегиялари лингвопсихологик жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклифлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновасион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-июлдаги № 01/4-3147-сонли маълумотномаси). Натижада, нофилологик олий ўқув юртлари талабаларида инглиз тилида тижорат атамаларини коммуникатив ёндашув асосида ўқитиш имкониятлари такомиллаштирилган;
нофилологик олий ўқув юртлари талабаларига тижорат лексикасини ўргатиш методикаси ўқув дастурларига турли соҳаларга хос бўлган ҳақиқий тижорат матнлари, шартномалар, бизнес-режалар ва ҳисоботларни киритиш, дарсликларда иқтисодий фанларга оид контентдан фойдаланишга устиворлик бериб, талабаларга реал бизнес ёзишмаларини таҳлил қилиш, компаниялар ўртасидаги музокараларда иштирок этиш ва турли бизнес-кейсларни ечиш асосидаги таклифлардан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2015-2017 йилларда амалга оширилган А-1-057 “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишга педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” мавзусидаги амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалининг 2023-йил 10-майдаги № 107/01-01-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчиларида тижорат атамаларини инглиз тилида ўрганиш борасидаги билим ҳамда кўникмаларнинг ўсиши, уларни ўзаро коммуникатив муносабатлардаги таъсири ошганлиги аниқланган;
нофилологик талабаларга тижорат лексикасини ўргатиш методикасининг самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган мониторинг тизими мезонлари ва уларни баҳолаш кўрсаткичлари талабаларда терминологик луғтнинг кенглиги ва аниқлиги, ёзма нутқ саводхонлиги ва самарадорлигига устиворлик берилиб назорат диагностикасини ижтимоий-психологик, касбий-педагогик тамойиллар асосида ўтказиш ва уларнинг касбга йўналтирилганлиги, касбий компетентлиги ҳамда касбий-психологик сифатлари дифференциал ёндашув асосланганлиги бўйича олинган таклифлардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге ат Карши Стате” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университети 2025-йил 15-июлдаги № 04/3242-сонли СУЗ-800-21ГР-3181 cонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг лексик компетенсиясини жорий назорат диагностикаси орқали баҳолашда самарадорлик таъсири ошганлиги аниқланган.