Умаров Фарход Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ веналари варикоз кенгаиши кайталанишини хирургик даволашни оптималлаштириш», (14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5662.
Илмий раҳбарлар: Суюмов Азамат Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ирназаров Акмаль Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Урал давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта тери ости венаси чўлтоғининг лазерли облитерацияси ва перфорант веналарнинг елимли цианоакрилат облитерацияси ёрдамида оёқ веналарининг варикоз кенгайиши қайталаниши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндовеноз лазер облитерациясидан кейинги узоқ муддатли кузатув даврида оёқ веналари варикоз кенгайишининг рецидивлари сони, манбалари, пайдо бўлиш муддатлари ва бирламчи аралашувдан кейин касалликнинг қайталанишининг анатомик ва гемодинамик хусусиятлари асосланган;
клиник жиҳатдан аҳамиятли варикоз рецидиви бўлган беморларда катта тери ости венаси патологик чўлтоғининг бутун узунлиги бўйлаб ишончли облитерацияни таъминлайдиган ва асоратлар хавфини минималлаштирувчи веноз рефлюкс-кондуитни ажратиш усули ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги исботланган;
оёқ веналари варикоз кенгайишининг рецидивини олдини олиш ва даволаш усули такомиллаштирилган: ушбу усул цианоакрилат елим композициясини қўллашга асосланиб, патологик рефлюкс манбасининг ишончли ва кам травматик облитерациясини таъминлаши исботланган;
сафено-феморал бирикма соҳасида катта тери ости венаси диаметри билан рецидивлар сони ўртасида боғликлик статистик жиҳатдан аҳамиятли ва муҳим прогностик мезон сифатида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши қайталаниши бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: эндовеноз лазер облитерациясидан кейинги узоқ муддатли кузатув даврида оёқ веналари варикоз кенгайишининг рецидивлари сони, манбалари, пайдо бўлиш муддатлари ва бирламчи аралашувдан кейин касалликнинг қайталанишининг анатомик ва гемодинамик хусусиятлари асосланган - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник ҳарбий госпитали (10.12.2024 йилдаги 211-сонли буйруғи), Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси (17.12.2024 йилдаги 408-сонли буйруғи), «Najod Shifo» МЧЖ (17.12.2024 йилдаги 31-сонли буйруғи), (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/75-сонли хулосаси) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: ЭВЛОдан кейинги қайталаниш сони, манбалари ва муддатларини аниқлаш, асосий предиктор – КтТВ қуйилиш олди сегменти диаметрини верификация қилиш юқори хавф гуруҳини ажратиш ва мақсадли кузатув ва профилактик аралашувларни асослаш имконини берди: қуйилиш диаметри ≥12 мм бўлганда, чўлтоқдан қайталаниш сони 42,9% ни, <12 мм диаметрда эса 26,0% ни ташкил этди (χ²=9,55; p=0,002; кузатув даври 6 ой-5 йил; 304 оёқ; жами қайталаниш 34,5%), бу хавфнинг тахминан 1,65 баравар ошишига мос келади ва янада қатъий диспансер назорати учун асос бўлиб хизмат қилади. Қайталанишнинг асосий манбаи – КтТВ чўлтоғига эътибор қаратиш ва техникани оптималлаштириш энг яхши бевосита натижалар билан бирга келади, бу эса такрорий аралашувларга бўлган эҳтиёжни, асоратлар сонини ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини камайтиради, меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг ҳаёт сифатини ва соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик: ЭВЛОдан кейинги қайталанишлар сонининг КтТВ қуйилиш олди сегменти диаметрига боғлиқлиги аниқланганлиги туфайли хавф гуруҳини ажратиш ва тефлон қопламали ёруғлик ўтказгичдан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган усулни ўз вақтида қўллаш имконини берди. КтТВ чўлтоғининг реканализация даражаси стандарт усулда 12,5% дан такомиллаштирилган усулда 0% гача камайди (p=0,039), бу такрорий аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтирди. Трофик яра билан асоратланган қайталанишда қайта шифохонага ётқизиш ва операция қилишнинг ўртача нархи бир нафар бемор учун 12000000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, такомиллаштирилган усул билан даволанган 64 нафар беморнинг 8 нафарида (12,5%) қайталанишнинг олдини олиш бюджет маблағларини қарийб 96000000 сўмга иқтисод қилишни таъминлади. Бундан ташқари, такрорий касалхонага ётқизиш муддатини қисқартириш (ўртача 3 кунга) ҳисобига яна 70200000 сўм иқтисод қилинди (ўртача ётоқ кунининг нархи 365000 сўм). Хулоса: умумий иқтисодий самара 166200000 сўмдан ортиқ маблағларни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: клиник жиҳатдан аҳамиятли варикоз рецидиви бўлган беморларда катта тери ости венаси патологик чўлтоғининг бутун узунлиги бўйлаб ишончли облитерацияни таъминлайдиган ва асоратлар хавфини минималлаштирувчи веноз рефлюкс-кондуитни ажратиш усули ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги исботланган (04.07.2024 йилдаги IAP 7748-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтирога патенти) - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник ҳарбий госпиталининг (10.12.2024 йилдаги 211-сонли буйруғи), Паркент туман тиббиёт бирлашмасининг (17.12.2024 йилдаги 408-сонли буйруғи), «Najod Shifo» МЧЖнинг (17.12.2024 йилдаги 31-сонли буйруғи), (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/75-сонли хулосаси) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: касаллик қайталаниши бўлган беморларда КтТВ чўлтоғининг лазер облитерациясида тефлон қопламали ёруғлик ўтказгични қўллаш венанинг тўлиқ окклюзиясига эришиш ва реканализация ҳолатларини истисно қилиш имконини берди (стандарт усулда 12,5% га нисбатан 0%; p=0,039). Бу қайталаниш хавфини камайтиради, такрорий касалхонага ётқизиш ва аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартиради, беморларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳаёт сифатини оширади; технологияни жорий этиш СВЕ туфайли ногиронликни камайтиришга ёрдам беради ва касалликнинг ижтимоий юкини камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: тефлонли ёруғлик ўтказгичдан фойдаланиш клиник ишончлиликни оширади (100% окклюзия стандарт радиал ёруғлик ўтказгичда 87,5% га қарши; p=0,039) ва харажатларни камайтиради: тефлонли ёруғлик ўтказгичнинг нархи 600000 сўмга арзонроқ; интродюсер ўрнига 450000 сўмлик периферик катетер 3500 сўмга ишлатилади. Битта аралашувда тежамкорлик - ўртача 1046500 сўм. Реканализациянинг йўқлиги 12,5% такрорий аралашувларни истисно қилади; чўлтоқда такрорий муолажанинг ўртача нархи 5500000 сўм бўлганда, 64 бемордан 8 тасида қайталанишнинг олдини олиш қўшимча 44000000 сўмга яқин маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: 64 нафар беморни даволашда умумий иқтисодий самара 110,9 млн сўм маблағларни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: оёқ веналари варикоз кенгайишининг рецидивини олдини олиш ва даволаш усули такомиллаштирилган: ушбу усул цианоакрилат елим композициясини қўллашга асосланиб, патологик рефлюкс манбасининг ишончли ва кам травматик облитерациясини таъминлаши исботланган (04.07.2024 йилдаги IAP 7748-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтирога патенти) - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник ҳарбий госпиталининг (10.12.2024 йилдаги 211-сонли буйруғи), Паркент туман тиббиёт бирлашмасининг (17.12.2024 йилдаги 408-сонли буйруғи), «Najod Shifo» МЧЖнинг (17.12.2024 йилдаги 31-сонли буйруғи), (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/75-сонли хулосаси) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: варикоз касаллигининг қайталанган шакли билан оғриган беморларда ностабил перфорант веналарнинг цианоакрилат елимли облитерациясини жорий этиш перфорантларнинг бирламчи ва сақланиб қолган окклюзиясининг юқори сонини таъминлади, бу такрорий аралашувлар ва касалхонага ётқизиш эҳтиёжини камайтиради ва меҳнат қобилиятини сақлайди. Ишончли перфорантлар окклюзияси трофик бузилишлар (шу жумладан яралар) ва веноз қон кетишларда профилактик аҳамиятга эга, бемор, унинг оиласи ва соғлиқни сақлаш тизими учун СВЕнинг ижтимоий юкини камайтиради, усул юқори клиник самарадорлиги ва амбулатор форматда бажарилиши туфайли афзал деб топилган. Иқтисодий самарадорлик: перфорантларни даволашни елимли облитерациядан фойдаланган ҳолда амбулатор шаклга ўтказиш «харажат-натижа»нинг оптимал нисбатини таъминлайди, бир оёқ учун тўғридан-тўғри харажатлар - ўртача 503500 сўм (0,5 мл елим - 500000 сўм; периферик катетер - 3500 сўм) 96% самарадорлик билан. Этоксисклерол билан УТ-склеротерапия учун: самарадорлик 75% бўлганда 103500 сўм (2 мл - 100000 сўм; катетер - 3500 сўм); перфорант вена ЭВЛО учун - самарадорлик 95% бўлганда 5500000 сўм. «Муваффақиятли окклюзия нархи» (харажатлар/самарадорлик): елимли облитерация тахминан 524 480 сўм, склеротерапия - 138000 сўм, ЭВЛО - 5789500 сўм. Хулоса: елимли облитерация ЭВЛО дан устунлик қилади (қиёсланган/яхшироқ самарадорликда харажатлар камроқ) ва ҳар бир ҳолат учун 4996500 сўмни тежайди; склеротерапия билан таққослаганда, доимий окклюзияларнинг ўсишини таъминлаб, қўшимча 400000 сўмни талаб қилади, бу қайталаниш/асоратлар хавфи бўлган беморларда ўзини оқлайди ва такрорий мурожаатлар сонини ва қимматроқ аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: сафено-феморал бирикма соҳасида катта тери ости венаси диаметри билан рецидивлар сони ўртасида боғликлик статистик жиҳатдан аҳамиятли ва муҳим прогностик мезон сифатида аниқланган - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник ҳарбий госпиталининг (10.12.2024 йилдаги 211-сонли буйруғи), Паркент туман тиббиёт бирлашмасининг (17.12.2024 йилдаги 408-сонли буйруғи), «Najod Shifo» МЧЖнинг (17.12.2024 йилдаги 31-сонли буйруғи), (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/75-сонли хулосаси) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: прогностик мезон - сафено-феморал бирикмаси зонасида КтТВ диаметрининг верификацияси – қайталаниш хавфи юқори бўлган гуруҳни ажратиш ва унинг учун мақсадли диспансер кузатуви ва профилактикасини стандартлаштириш имконини берди. Бўсаға қиймати (≥ 12 мм) қайталанишнинг юқори сони билан боғлиқ (42,9% га нисбатан 26,0%; χ²=9,55; p=0,002), бу эса кучайтирилган УТДС-назоратни (1-, 14-кун, 2 ва 6 ой) ва рефлюкс манбаларини эрта бартараф этишни асослайди. Бундай хавфга мўлжалланган йўналтириш қуйидагиларга имкон беради: сурункали веноз етишмовчиликнинг кеч қайталаниш эҳтимолини ва асоратланган шакллари (трофик яралар, тромбофлебит, қон кетиш) улушини камайтириш, такрорий касалхонага ётқизиш ва аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартириш ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини ошириш. Шу билан бирга, ресурсларни оқилона тақсимлаш яхшиланади (амбулатория бўғини ва мақсадли профилактика тадбирларининг устуворлиги) ва қон томир жарроҳлиги хизмати ишининг самарадорлиги ошади. Иқтисодий самарадорлик: Прогностик мезон сифатида сафено-феморал бирикмаси зонасидаги КтТВ диаметридан фойдаланиш (≥12 мм) юқори хавфли беморларни олдиндан ажратиш ва такрорий аралашувларнинг бир қисмини олдини олиш имконини беради. Хавф-хатарга йўналтирилган даволаш усулисиз бундай 100 нафар бемордан тахминан 43 нафарига, бизнинг ёндашувимиз билан эса 26 нафарга яқин беморга такрорий жарроҳлик амалиёти зарур бўлади. Бу такрорий 17 кам дегани. Битта такрорий муолажа 5,5 млн сўм туради. Демак, 100 нафар бемор ҳисобига 17 × 5,5 млн = 94 млн сўм ёки бир нафар бемор ҳисобига 0,94 млн сўм иқтисод қилинади. Хулоса: сафено-феморал бирикмаси зонасида КтТВ диаметри ва қайталаниш сони ўртасида ўрнатилган статистик аҳамиятли боғлиқлик ушбу кўрсаткичдан мустақил прогностик мезон сифатида фойдаланишни асослайди. ≥12 мм қийматни окклюзиянинг юқори барқарорлиги ва тартибга солинган ултратовуш кузатуви билан хавфга йўналтирилган усулни танлашни талаб қиладиган салбий белги сифатида баҳолаш керак. Мезоннинг операциядан олдинги текширув стандартига киритилиши даволаш самарадорлигини оширади ва такрорий аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish