Каримова Саида Махамадкодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг стратегик вазифалари”
09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fal250
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Назар Ҳакимович фалсафа фанлари доктори, профессор; Қурбонова Лола Абдулҳодимовна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Глобаллашув шароитида мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг стратегик вазифаларини белгилаш ва уларнинг ижросини таъминлашнинг йўналишларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
учинчи минг йилликда “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойили асосида дунёнинг кўп қутблик маконига ўтиши мафкуравий гегемонликнинг авж олишига таъсир қилгани ва бу ўз навбатида ташқи ва ички зиддиятларни кучайишига сабаб бўлгани асосланган;
жамият тараққиётига турли даражадаги мафкуравий экспансиялар таъсирида хуружлар ва унга босим ўтказувчи омилларни аниқлаш, маргинал қатламлар шаклланишининг олдини олиш, муаммонинг ечимига йўналтирилган ресурслар ва мотивларнинг ижтимоий моҳияти асосланган;
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мафкуравий хавфсизликни таъминлаш билан адекватлиги, мафкуравий барқарорлик йўналишларини аниқлашнинг илмий асосланган тенденсияларининг фалсафий жиҳатлари очиб берилган.
Жаҳон ҳамжамиятида ва минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни қарор топтиришнинг муқобил ечими сифатида Ўзбекистон Республикаси томонидан конструктив ташаббусларнинг илгари сурилиши, минтақа манфаатларига мослиги, геосиёсий нуқтаи назардан мамлакат мавқейининг ортганлиги, мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг янги форматда илмий фалсафий жиҳатдан ривожланиши ва истиқболи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг стратегик вазифалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
учинчи минг йилликда “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойили асосида дунёнинг кўп қутблик маконига ўтиши мафкуравий гегемонликнинг авж олишига таъсир қилгани ва бу ўз навбатида ташқи ва ички зиддиятларни кучайишига сабаб бўлишига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2022–2023-йилларида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот фаолиятларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 2-майдаги /01/22-598-сонли маълумотномаси). Натижалар, маънавият ва маърифат марказининг маҳаллаларда фуқаролар билан мафкуравий хавфсизликни таъминлашга оид тарғибот ишларини тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
жамият тараққиётига турли даражадаги мафкуравий экспансиялар таъсирида хуружлар ва унга босим ўтказувчи омилларни аниқлаш, маргинал қатламлар шаклланишининг олдини олиш, муаммонинг ечимига йўналтирилган ресурслар ва мотивларнинг ижтимоий моҳиятига доир ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 12-ноябрдаги 02-02/02/1/3036-сонли маълумотномаси). Натижалар, диний идора ходимлари учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги малака ошириш курслари ўқув дастурлари, маъруза матнларини, тарқатма материалларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мафкуравий хавфсизликни таъминлаш билан адекватлиги, мафкуравий барқарорлик йўналишларини аниқлашнинг илмий асосланган тенденсияларининг фалсафий жиҳатлари фалсафий жиҳатдан асослашга оид хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг 2024-йил 19-ноябрдаги 04-13/1063-сонли маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгашининг маънавий-маърифий тарғибот ойлиги доирасида тадбирлар режасини ишлаб чиқишга ва тарғибот мазмунини бойитишга хизмат қилган.
Жаҳон ҳамжамиятида ва минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни қарор топтиришнинг муқобил ечими сифатида Ўзбекистон Республикаси томонидан конструктив ташаббусларнинг илгари сурилиши, минтақа манфаатларига мослиги, геосиёсий нуқтаи назардан мамлакат мавқейининг ортганлиги, мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг янги форматда илмий фалсафий жиҳатдан ривожланиши ва истиқболи истиқболига оид муаллифнинг хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда 2024-йил март-октябр ойларида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Виртуал дунё” мавзусидаги эшиттиришлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2024-йил 19-ноябрдаги 04-36-1203-сонли маълумотномаси). Натижалар, фуқароларнинг мафкуравий таҳдидларга нисбатан огоҳликни ошириш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, Янги Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятини чуқур англаш, миллат ва Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғусини шакллантиришга доир фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.