Эшпулатова Матлуба Боймурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Калий ва магний сульфатлари асосида суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5242.
Илмий раҳбар: Эргашев Дилмурод Адилжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02. 
Расмий оппонентлар: Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарход Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калий сульфати, магний сульфати эритмаларига аммоний нитрат, физиологик фаол моддалар, макро ва микроэлементларни киритиб, мураккаб таркибли комплекс таъсирга эга бўлган суюқ ўғитларни физик-кимёвий хоссаларини ва олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
калий сульфат - сув ва магний сульфат - сув бинар системалари визуал политермик усулда эрувчанлиги тузулди ва мавжуд бинар системалар билан таққосланиб адабиётга мос келиши аниқланган; 
сульфат, сирка, нитрат кислоталарни моноэтаноламин билан 1:1 нисбатда таъсирлаштириб H2SO4∙NH2C2H4OH, СH3СООН∙NH2C2H4OH, HNO3∙NH2C2H4OH таркибли физиологик фаол моддалар синтез қилинган ва уларнинг индивидуаллиги физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
сульфат, сирка, нитрат кислоталарнинг моноэтаноламинли бирикмалари, калий сульфати, магний сульфати, аммоний нитрати, амомоний молибдат, мис сульфат, мис ва кобольт нитрат тузлари иштирокида 3 турда мураккаб сувли системалардаги политермик эрувчанлик ва “таркиб-хосса” диаграммалари қурилган;
калий сульфат, магний сульфат, сульфат, сирка, нитрат кислоталарнинг моноэтаноламмонийли бирикмалари, аммоний молибдат, мис сульфат, мис ва кобольт нитрат тузлари асосида янги 5 турдаги комплекс таъсир этувчи мураккаб таркибли ўғитларни технологик кўрсатгичлари аниқланган ва олиниш технологияси ишлаб чиқилган;
янги турдаги мураккаб таркибли комплекс таъсир этувчи суюқ ўғитларнинг эколого-токсикологик хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таркибида калий, магний, аммоний нитрати, сульфат, сирка, нитрат моноэтаноламмонийли бирикмалар, аммоний молибдат, мис сульфат, мис, кобольт нитрат тузлари асосида самарали, комплекс таъсир этувчи муракаб таркибли суюқ ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида мис нитрат, аммоний нитрат, калий сульфат ва физиологик фаол модда ацетат маноэтаноламмонийлар асосида комплекс таъсирга эга мураккаб таркибли суюқ ўғит олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 25 февралдаги 8-сонли маълумотномаси).  Натижада, таклиф этилган комплекс суюқ ўғит пахта ҳосилини 2,5-4,0 ц/га ошириш имконини беради;
таркибида кобольт нитрат, аммоний нитрат, калий сульфат ва физиологик фаол модда ацетат маноэтаноламмонийлар асосида комплекс таъсирга эга мураккаб таркибли суюқ ўғит олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025 йил 25 февралдаги 8-сонли маълумотномаси). Натижада, комплекс таъсир этувчи суюқ ўғит КАС ўғитига нисбатан ғўзада 2,5-3 ц/га, буғдойда 3 ц/га, помидор ва карамда 2-3 ц/га ҳосилдорликни ошириш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish