Жиянов Охунжон Мирзахмад ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги қўл жангичиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4624.
Илмий раҳбар: Тожиев Музафаржон Акбарович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Арзикулов Мукум Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10–12 ёшли қўл жангчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10–12 ёшли қўл жангчиларнинг йиллик машғулот юкламалари ва макроцикл вазифаларини уйғун тарзда ҳал этиш мақсадида тайёрлов даврига мўлжалланган икки циклли машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик жараёнини режалаштириш услубияти такомиллаштирилган;
умумий жисмоний тайёргарлик машғулотларидаги жисмоний юкламаларни қўллаш услубиятини такомиллаштириш мақсадида кураш, гимнастика, енгил атлетика техник элементларини интеграциялаш учун машқлар таъсир йўналиши, интенсивлик зоналари ва кучланиш давомийлигини, 10-12 ёшли қўл жанги билан шуғулланувчилар индивидул имкониятларини аниқлаш ва меъёрлаштириш ҳисобига спорт турига хос жисмоний сифатларни ривожлантириш имониятлари кенгайтирилган;
10-12 ёшли қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчиларнинг қўл билан тўғридан, оёқ билан ёндан зарба бериш техник усулларининг аниқлиги, тезлиги ва кучига тегишли кўникмаларни шакиллантиришга қаратилган “тезкор мушт”, “кучли елка”, “кутилмаган зарба”, “нишонга зарба”, “аниқ қадам”, “оёқ зарбаси тезлиги” махсус машқларни қўллаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга эришилган; 
қўл жанги билан шуғулланувчиларнинг саломатлиги ва функционал имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида, машғулотлар якуний қисмида қўллашга мўлжалланган, ўрта ва кичик интенсивликдаги юкламалардан тузилган “жангавор қадам”, “жанг майдони учлиги”, “рақибни тўхтат”, “1-2-3-4 ўйини” ҳаракатли ўйинлар комплексини ишлаб чиқиш ҳисобига ёш спортчиларнинг тикланиш жараёни самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошлангич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли қўл жанги билан шуғулланувчилар жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10–12 ёшли қўл жангчиларнинг йиллик машғулот юкламалари ва макроцикл вазифаларини уйғун тарзда ҳал этиш мақсадида тайёрлов даврига мўлжалланган икки циклли машғулот дастурини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Якка-кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчиларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Оʻзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 03-16/10679-сон маълумотномаси). Натижада, спортчилар махсус жисмоний тайёргарлиги 17,7 % га ўсишига эришилган;
умумий жисмоний тайёргарлик машғулотларидаги жисмоний юкламаларни қўллаш услубиятини такомиллаштириш мақсадида кураш, гимнастика, енгил атлетика техник элементларини интеграциялаш учун машқлар таъсир йўналиши, интенсивлик зоналари ва кучланиш давомийлигини, 10-12 ёшли қўл жанги билан шуғулланувчилар индивидул имкониятларини аниқлаш ва меъёрлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Якка-кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчи 10-12 ёшли болаларнинг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Оʻзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 03-01/04/20/6-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш қўл жангичиларининг умумий жисмоний тайёргарлиги 16,7 % га ўсган;
10-12 ёшли қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчиларнинг қўл билан тўғридан, оёқ билан ёндан зарба бериш техник усулларининг аниқлиги, тезлиги ва кучига тегишли кўникмаларни шакиллантиришга қаратилган “тезкор мушт”, “кучли елка”, “кутилмаган зарба”, “нишонга зарба”, “аниқ қадам”, “оёқ зарбаси тезлиги” махсус машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қўл жанги федерациясининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Оʻзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 03-16/10679-сон маълумотномаси). Натижада, ёш қўл жангичиларнинг техник тайёргарлиги 18,2 % ўсган; 
қўл жанги билан шуғулланувчиларнинг саломатлиги ва функционал имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида, машғулотлар якуний қисмида қўллашга мўлжалланган, ўрта ва кичик интенсивликдаги юкламалардан тузилган “жангавор қадам”, “жанг майдони учлиги”, “рақибни тўхтат”, “1-2-3-4 ўйини” ҳаракатли ўйинлар комплексини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар (№007943) “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш қўл жангичилар учун ўқув-машғулот дастури”га сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлигининг 2024-йил 3-январдаги 03-01/04/20/6-сон маълумотномаси). Натижада, Якка-кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчи болаларнинг машғулотларида тикланишига тегишли педагогик воситаларни қўллаш услубиятини илмий-амалий жиҳатдан бойитилиб, морфо-функционал кўрсаткичларини   12,3 % га ўсишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish