Салиахунова Хуршидахон Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Риносинуситлар ва ўпканинг сурункали обструктив касаллигида коморбидлик: клиник кечиши ва даволашнинг ўзига хослиги» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. PhD/Tib1869.
Илмий раҳбар: Шайхова Халида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01. 
Расмий оппонентлар: Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Джагангир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: риносинуситлар ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлигининг патогенетик омилларини аниқлаш асосида касалликнинг прогнозини оптималлаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган самарали даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
риносинуситларда ўпканинг сурункали обструктив касаллигини учраш частотаси, асосий сабаблари, коморбидликнинг клиник кечиш хусусиятлари ҳамда ўпканинг сурункали обструктив касаллигига шубҳа ва/ёки ушбу касаллик мавжудлигини қиёслашга имкон берувчи “чорраҳа симптомлари” аниқланган;
илк бор цитокин профили, эндоген интоксикация ва липопероксидация даражасини баҳолаш асосида риносинуситларнинг ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигида жигарнинг функционал ва полиорган дисфункциянинг ривожланиши хавфи мавжудлиги исботланган;
риносинуситларни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигида бурун ёндош бўшлиқларининг ҳолатини ва беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
риносинуситларни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигини даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 5-сонли йиғилиши баённомасига (05/84-сон билан рўйҳатга олинган) асосан:
биринчи илмий янгилик: риносинуситларда ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг учраш частотаси, асосий сабаблари, коморбидликнинг клиник кечиш хусусиятлари ҳамда ўпканинг сурункали обструктив касаллигига шубҳа ва/ёки ушбу касаллик мавжудлигини қиёслашга имкон берувчи “чорраҳа симптомлари” аниқланган. Мазкур илмий янгилик риносинуситларда ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг учраш частотаси 36% ни, жумладан ўткир риносинуситларда 13,5%ни ва сурункали риносинуситларда эса – 22,5% ни ташкил этиши, чекиш билан бир қаторда ЎСОК ривожланишига таъсир қилувчи асосий хавф омиллари бу тутун билан боғлиқ экзоген омиллар билан кундалик алоқада бўлиш, яъни ўткир риносинуситларда ўтин билан 29,2%, кўмир билан  27,8%, аралаш фойдаланганда 15,3%, сурункали риносинуситларда эса мос равишда – 33%, 22,6% ва 16,1% ташкил этиши билан тавсифланади. Амалиётга жорий қилиниши: Андижон (16.04.2024 йилдаги №45-сонли буйруқ), Наманган (15.04.2024 йилдаги №96-сонли буйруқ) ва Фарғона (05.03.2024 йилдаги №31А-сонли буйруқ) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/84-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: риносинуситларда ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг ривожланишига тамаки чекиш билан бир қаторда тутун билан боғлиқ экзоген хавф омилларни бартараф этиш коморбид касалликка шубҳа ва/ёки мавжудлигини қиёслашга имкон берувчи “чорраҳа симптомлари”нинг частотасини камайишига  имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги билан оғриган 1 нафар беморнинг шифохонада даволаниши (дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ашёлар) учун жами 528500 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш 1057000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги билан хаста беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=64) 67648000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: риносинуситларни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигида қонда яллиғланишга қарши цитокинларнинг фаоллигини (ИЛ-4 – 4,6  марта, ИЛ-6 – 3 марта, ИЛ-8 – 2,8 марта ва  ИЛ-10 –  4 марта) ва эндоген интоксикация маркерлари (ЛИИ –6,7 марта; ЭИИ –2,4 марта камайган; ЎММ –2,6 марта камайган, ЦИК – 2,5 марта кўтарилган) даражасини ортиши, липопероксидация маҳсулотларининг (МДА – 3,6 марта; ДК – 2,0 марта) ортиқча тўпланиши билан организмда тизимли яллиғланиш ривожланиши, жигарнинг  детоксикация ва антиоксидант фаолиятини пасайиши билан ифодаланиб, бу ўз навбатида полиорган дисфункция ривожланиши хавфини ошириши ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги эса ушбу хавфни янада кучайтириши билан тавсифланади. Цитокин профили, эндоген интоксикация ва липопероксидация даражасини баҳолаш асосида риносинуситларнинг ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигида жигарнинг функционал ва кўп аъзолар дисфункцияси ривожланиши хавфининг ортиши илк бор исботланган. Амалиётга жорий қилиниши: Андижон (16.04.2024 йилдаги №45-сонли буйруқ), Наманган (15.04.2024 йилдаги №96-сонли буйруқ) ва Фарғона (05.03.2024 йилдаги №31А-сонли буйруқ) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/84-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: риносинуситлар билан хаста беморларда қондаги цитокинлар (ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 ва ИЛ-10) фаоллигини ва эндоген интоксикация маркерлари (ЛИИ, ЭИИ, ЎММ, ЦИК) даражасини, липопероксидация маҳсулотларининг (МДА, ДК) ортиқча тўпланишини баҳолаш организмда тизимли яллиғланиш ривожланишини, жигарнинг детоксикацион ва антиоксидант фаолияти пасайишини, ўз навбатида полиорган дисфункция ривожланиши хавфини эрта коррекция қилишга, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлигида эса ушбу хавфни олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги билан оғриган 1 нафар беморнинг шифохонадаги тиббий текширувларига жами 440000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш 880000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги билан хаста беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини 2 кунга қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=64) 56320000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалиши таъминланади.
учинчи илмий янгилик: ўткир ва сурункали риносинуситларни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигида беморлар шифохонага келган кунида 50% ва 33% ҳолларда ҳаёт сифатини “ўрта” даражага, коморбидлик мавжуд бўлмаган беморларда эса мос равишда 42% ва 40% “паст” даражага эга ҳаёт сифати тасдиқланди, бу эса коморбидлик беморларнинг “ҳаёт сифати”га кучли таъсир этганлигини билан тавсифланади. ЎСОК коморбидлиги бўлган ўткир риносинусит билан оғриган беморлар шифохонага келганда SOFA шкаласи бўйича кўп аъзолар етишмовчиликнинг оғирлик даражаси ўртача 6,7±0,3 ва 6,8±0,2 баллни ҳамда ЎСОК билан сурункали риносинуситли беморларда 6,9±0,3 ва 7,1±0,4 баллни ташкил этган, бу 38% беморларда полиорган дисфункция ривожланиши хавфини кўрсатди. Беморларнинг ҳаёт сифатини ҳар томонлама баҳолаш учун "ЎСОК билан коморбид риносинуситларда бурун ёндош бўшлиқлари ҳолатини ва ҳаёт сифатини баҳолаш усули" ишлаб чиқилган. Амалиётга жорий қилиниши: Андижон (16.04.2024 йилдаги №45-сонли буйруқ), Наманган (15.04.2024 йилдаги №96-сонли буйруқ) ва Фарғона (05.03.2024 йилдаги №31А-сонли буйруқ) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/84-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Шифохонага келган пайтда ва даволаш жараёни даврида коморбид беморларда аъзолар ва тизимлар зарарланишини эрта аниқлаш риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги мавжуд беморларни даволаш тактикасини оптималлаштириш ва касаллик оқибатларини прогноз қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган баҳолаш усулидан фойдаланиш риносинусит ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлиги билан оғриган беморларда асосий ҳамда коморбид хасталикнинг 1 йил давомида қўзғалиши ва/ёки қайталанишини ҳамда асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 528500 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 528500 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган баҳолаш усулидан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича ушбу баҳолаш қўлланилган 64 нафар беморларда 1 кун учун 33824000 сўм бюджет маблағлари тежалади.
тўртинчи илмий янгилик: «Риносинуситларни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан коморбидлигини даволаш усули» ишлаб чиқилган (Фойдали модел патенти №FAP 2405, 30.01.2024 й). Тавсия этилган даволаш усули эрта муддатларда эндоген интоксикация ва липопероксидация синдромини самарали коррекциялашга, беморларда «чорраҳа симптомлари»ни бартараф этишга, жигарнинг функционал ҳолатини яхшилаш билан организмда полиорган дисфункция ривожланиш хавфини олдини олишга имкон бериши билан тавсифланади. Ишлаб чиқилган даволаш усули таъсири остида ЎСОК билан коморбид ўткир риносинуситли беморларни шифохонадан чиқарилиш кунида “Паст” даражадаги “ҳаёт сифати”нинг 50% га яхшиланиши қайд этилди, стандарт даволаш фонида бу даражадаги ижобий фарқ 34% ни, сурункали риносинуситли беморларда бу фарқ мос равишда 30% ва 35% ни ташкил этган холда ҳаёт сифатининг "жуда паст" даражасидан ижобий даражага чиқишига эришилди, 1 йилдан кейинги кузатув натижасига кўра ижобий фарқ мос равишда 17% ва 20% ташкил этди. Мазкур янгилик Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 мартда 6i-27u-сон билан тасдиқланган “Риносинуситлар билан ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлигини даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Амалиётга жорий қилиниши: Андижон (16.04.2024 йилдаги №45-сонли буйруқ), Наманган (15.04.2024 йилдаги №96-сонли буйруқ) ва Фарғона (05.03.2024 йилдаги №31А-сонли буйруқ) вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/84-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: риносинуситлар билан ўпканинг сурункали обструктив касаллиги коморбидлигида тавсия этилган даволаш усулидан фойдаланиш асосий ва коморбид касалликнинг қўзғалиш частотасини камайишига, беморларнинг эрта ва узоқ кузатиш даврида ҳаёт сифатини “паст” даражадан “юқори” даражага ўтишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилган усул бўйича «харажатлар/самарадорлик» коэффициенти 4 миллион 26 минг 983 сўмни ташкил этади, яъни стандарт терапияга нисбатан клиник ва иқтисодий жиҳатдан 35,4% га юқори самарадорликка (2 миллион 210 минг 659 сўм. 40 тийин) эришишга имкон беради. Хулоса: Тавсия этилган даволаш усулидан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича ушбу даволаш усули қўлланилган 64 нафар беморларда стационар даволаниш учун 141482201,6 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish