Сапаев Дусчан Шухратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўрсимон протезлар учун кўп функцияли қоплама яратишнинг технологик жиҳатларини такомиллаштириш ва унинг аллогерниопластикада самарадорлигини клиник-экспериментал баҳолаш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib923.
Илмий маслаҳатчи: Садиков Рустам Абрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахманов Қосим Эрдановч, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назаров Шохин Куватович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
операциян кейинги вентрал чурраларда аллогерниопластика натижаларини маҳаллий тўрсимон имплантатнинг модификацияланган шаклини ишлаб чиқиш ва клиник-экспериментал асослаш йўли билан яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ишлаб чиқилган имплантатнинг физик-кимёвий хусусиятлари, шу билан бирга маълум вақт ичида биодеградация, тўқималарга тўр адгезиясининг кучайиши, гемостатик ва микробларга қарши самарадорликнинг мавжудлиги, шунингдек нейтрал pH жароҳатдаги асептик яллиғланиш жараёнларининг фаоллигини пасайтиришидек композит қопламанинг асосий афзалликлари аниқланган;
ишлаб чиқилган композитсион материал протезни яра юзасига маҳкамлаш кучининг этарли кўрсаткичи билан тавсифланганлиги, шу билан бирга қоплама таркибидаги биополимерлар суюқлик компонентининг маҳаллий резорбциясини, жавоб реакциясининг пасайишини ва катта эластикликни таъминлаши аниқланган;
гемо-ва лимфостатик, шунингдек репаратив хусусиятлар билан биргаликда биоинертлик туфайли вентрал чурраларда аллогерниопластикани ўтказиш учун композит қопламали янги маҳаллий протез имплантатга маҳаллий яллиғланиш реакциясини ривожланиш хавфини камайтиши ва унинг битиб кетиш сифатини яхшилаши исботланган;
тўрсимон протезнинг композит қопламали комбинацияланган таркиби ҳатто Onlay позицияда имплантатни фиксацияси билан аллогерниопластикасида ёт жисмга жавобан атрофдаги тўқималарнинг экссудатив намоён бўлишининг сезиларли даражада пасайишини таъминланиши асосланган;
чурра дефектини ишончли, таранг қилиб тортмасдан коррекцияси, шунингдек қорин бўшлиғи аъзолари ва мобилизация қилинган тери ости ёғ қатлами зонасидан имплантатни адекват изоляциясини таъминлайдиган тўрсимон протезни фиксациясининг комбинацияланган варианти билан тавсифланадиган қорин олд девори чурраларининг коррекцияловчи аллопластика усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўрсимон протезлар учун кўп функцияли қоплама яратишнинг технологик жиҳатларини такомиллаштириш ва унинг аллогерниопластикада самарадорлигини клиник-экспериментал баҳолаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 22.05.2025 й. 18/37-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган имплантатнинг физик-кимёвий хусусиятлари, шу билан бирга маълум вақт ичида биодеградация, тўқималарга тўр адгезиясининг кучайиши, гемостатик ва микробларга қарши самарадорликнинг мавжудлиги, шунингдек нейтрал pH жароҳатдаги асептик яллиғланиш жараёнларининг фаоллигини пасайтиришидек композит қопламанинг асосий афзалликлари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 й. 111-сон буйруғи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали 16.10.2024 й. 224-И-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: композит қопламали модификацияланган маҳаллий тўрсимон имплантатни қорин олд девори чурралари аллогерниопластикасининг турли хил вариантларида унинг пайвандланиш сифатини оширишга қаратилган баёнот қилинган хусусиятларига мос келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: композит қопламали модификацияланган маҳаллий тўрсимон имплантатни қорин олд девори чурралари аллогерниопластикаси билан даволаш одатда умумий ўртача 5-7 кун учун 5411500 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 1146200 сўм сарфланади. Хулоса: поликомпозит полимер материалидан яратилган қоплама маълум вақт ичида биодеградация қилиш, тўрсимон имплантатга янги хусусиятларни бериш қобилиятига эга, яъни тўрнинг тўқималарга ёпишишини кучайтиради, бу эса имплантатнинг тўқималар юзасида қаватланиш ва деформациясини сезиларли даражада олдини олишига, гематома ва серома тўпланиши профилактикаси имконияти билан бўглиқ гемостатик хусусиятларга, қоплама таркибига метилен кўкини киритилиши микробларга қарши таъсирни таъминлашга имкон беради, ўз навбатида, қопламанинг нейтрал pH даражаси ярадаги асептик яллиғланиш жараёнларининг кучайиши хавфини камайтиришга қаратилган.
иккинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган композитсион материал протезни яра юзасига маҳкамлаш кучининг этарли кўрсаткичи билан тавсифланганлиги, шу билан бирга қоплама таркибидаги биополимерлар суюқлик компонентининг маҳаллий резорбсиясини, жавоб реакциясининг пасайишини ва катта эластикликни таъминлаши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 й. 111-сон буйруғи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали 16.10.2024 й. 224-И-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: композит қопламали тўрсимон протезини тавсия этилган турининг биоинертлик, биомослашувчан, адгезивлик, мустаҳкамлик, гемостатик таъсир кўрсаткичлари бўйича тиббий имплантатларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши, шунингдек тузилиши ва хусусиятларини бузмасдан стерилизация қилиш имконияти, шу билан бирга маҳаллий хом ашё маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилиши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маҳаллий имплантат билан қўлланилган жарроҳлик амалиётида 1 нафар бемор учун 15х10 смлик ишлатиладиган протез нархи 1125000 ни ташкил қиладиган бўлса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9356350 сўмни ташкил этади. Хулоса: лаборатория ҳайвонларида ўтказилган экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, стандарт полипропилен протезларидан (Есфил) фарқли ўлароқ, композит қопламани ишлаб чиқариш ҳисобига имплантатнинг модификацияланган шаклини Onlay позициясида имплантация қилиш маҳаллий яллиғланиш жараёнларининг фаоллигини, ярадан йирингли асоратларни ривожланиш хавфини камайишини, шунингдек, ортиқча букланиш ва қалинлашувсиз юмшоқроқ, бир хил капсула ҳосил бўлиши туфайли тўрнинг қорин олд деворига яхшироқ адгезияси ва бужмайиш даражасининг пастлиги билан тавсифланишини таъминлайди. 
учинчи илмий янгилик: гемо-ва лимфостатик, шунингдек репаратив хусусиятлар билан биргаликда биоинертлик туфайли вентрал чурраларда аллогерниопластикани ўтказиш учун композит қопламали янги маҳаллий протез имплантатга маҳаллий яллиғланиш реакциясини ривожланиш хавфини камайтиши ва унинг битиб кетиш сифатини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 й. 111-сон буйруғи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали 16.10.2024 й. 224-И-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган композит қопламали тўрни имплантация қилиш стандарт полипропилен протезлардан фарқли ўлароқ яллиғланиш жараёнларининг фаоллигини, йирингли асоратларнинг ривожланиш хавфини, шунингдек, ортиқча қатлама ва қалинлашмасдан юмшоқ бир хил капсула ҳосил бўлиши туфайли камроқ бужмайишини таъминлаши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплант фиксацияси янги техникаси билан қўлланган операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 30% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: композит қопламали янги маҳаллий тўрсимон протезининг биринчи клиник синовлари натижалари яқиндаги спетсифик протез асоратларининг ривожланиш частотасининг 34,5% дан 13,4% гача (п<0,001) пасайиши билан тавсифланади, шу билан бирга, имплантатнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, яра экссудатив кўринишларининг фаоллиги сезиларли даражада пасайишига, бу ярани дренажлаш вақтини 4,0±1,7 дан 3,1±1,2 (п<0,05) гача, шунингдек операциядан кейинги госпитал босқичининг давомийлигини 8,5±2,2 дан 6,8±1,5 (п<0,05) кунгача  қисқартиришга имкон бериши қайд этилди.
тўртинчи илмий янгилик: тўрсимон протезнинг композит қопламали комбинацияланган таркиби ҳатто Onlay позицияда имплантатни фиксацияси билан аллогерниопластикасида ёт жисмга жавобан атрофдаги тўқималарнинг экссудатив намоён бўлишининг сезиларли даражада пасайишини таъминланиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 й. 111-сон буйруғи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали 16.10.2024 й. 224-И-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аллогерниопластикада протезни Onlay ҳолатида фиксацияси билан тавсия этилган тўр имплантатини қўллашнинг асосий афзаллиги клиник аҳамиятга эга бўлган серома ва бошқа экссудатив асоратлар пайдо бўлиш хавфини, шунингдек, чурранинг парапротез ретсидив ривожланиш эҳтимолини камайтириши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: серома ва бошқа экссудатив асоратлар пайдо бўлиш хавфини, шунингдек, чурранинг парапротез ретсидив ривожланиш эҳтимолини камайтириши туфайли беморларни статсионар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 6315500 сўм  сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 25% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: тўрсимон протезни Onlay ҳолатда фиксация қилиш билан тикловчи ёки реконструктив-тикловчи пластикасида ишлаб чиқилган имплантатдан фойдаланиш эрта яра асоратларининг умумий частотасини 40,4% дан 18,3% гача (p=0,004), шу жумладан сероз суюқлик тўпланиш шаклланишини 36,4% дан 16,7% гача қисқартиришга имкон берди, улар орасида клиник аҳамиятга эга серомалар таққослаш гуруҳида 20,2% ва асосий гуруҳда 5,0% ни (p=0,015) ташкил этди, ўз навбатида, узоқ даврдаги спетсифик асоратлар улуши 25,3% дан 8,3% гача (p=0,009) камайди.
бешинчи илмий янгилик: чурра дефектини ишончли, таранг қилиб тортмасдан коррекцияси, шунингдек қорин бўшлиғи аъзолари ва мобилизация қилинган тери ости ёғ қатлами зонасидан имплантатни адекват изоляциясини таъминлайдиган тўрсимон протезни фиксациясининг комбинацияланган варианти билан тавсифланадиган қорин олд девори чурраларининг коррекцияловчи аллопластика усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 й. 111-сон буйруғи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали 16.10.2024 й. 224-И-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: катта ва гигант вентрал чурраларда коррекцияловчи аллогерниопластиканинг тавсия этилган усули ташрих травматизмини, шунингдек, касалликнинг ретсидивини ўз ичига оладиган спетсифик протез асоратлар ривожланиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чурра ретсидиви учраш частотасининг камайиши туфайли умумий ўртача 4656500 сўм  сарфланади. Беморнинг статсионар шароитда даволаниш муддати 10 кундан 5-7 кунгача қисқариши туфайли статсионар даволаниш муддати камайиб, хар бир бемор учун пуллик хизматдан 765400 сўмгача қисқаради. Хулоса: маҳаллий модификацияланган тўрсимон имплантатидан фойдаланиш ва бегона жисмга нисбатан реакция ривожланиш хавфини камайтириш учун қўшимча техник жиҳатлари ҳисобига коррекцияловчи аллогерниопластиканинг такомиллаштирилган усули яқин даврдаги протез асоратларининг ривожланиш частотасини 20,9% дан 5,4% гача (p=0,045) ва узоқ даврдагини 16,3% дан 2,7% гача (p=0,044) қисқартиришга имкон берди, асосий гуруҳда эса давом этувчи яра экссудацияси (таққослаш гуруҳида 4,7%), тери-протез оқмалари (2,3%) ва протезнинг силжиши (2,3%) каби асоратларнинг ривожланиши қайд этилмаган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish