Жанонова Ситора Бердиназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5026
Илмий раҳбар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Уроқов Шерзод Рахмонович, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга йўналтирилган таълим ва тарбия интеграциясини таъминлашда педагогик коммуникатив компетенсиянинг конструктив аҳамиятини амалий татбиқ этишга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари аралаш таълим муҳитида касбий терминология ва персептив-сенсор тажриба фаолиятини имманент мулоқот даражасини орттиришга қаратилган метакогнитив технологиялар воситасида интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини фалсафий социометрик ривожлантириш модели мақсад, тузилма, функсиялар компонентларини шахслараро муносабатлар, ижтимоий алоқалар жараёнида дискурсив нутқий мулоқот, шахсий-коммуникатив фаоллик, ҳиссий мослашувчанлик, интеллектуал топқирлик, квазипрофессионал касбий тайёргарлик аспектларига адекват дифференциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик имкониятлари касбий ривожланиш нуқталарини рефлексив атрибутлар, коммуникациянинг симпатя ва антипатйа эмоционал аспектларини социометрик услубда очиқлашга йўналтирилган нутқий компетенсияларини ривожлантириш технологиялари CЛТ — cоммуниcативе лангуаге теачинг, Cоммуниcативе-аcтиве аппроач асосида аниқлаштирилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини баҳолаш тизими мулоқот жараёнига таъсир этувчи омилларнинг персептив боғлиқлик, математик моделлаштириш, муҳимлилик коеффициентини очувчи мезонлар ўртасидаги функсионал алоқадорлик омилларига мувофиқ такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг коммуникатив компетентлигини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий-педагогик компонентларни замонавий таълим ва тарбия муҳитига жорий этиш ҳамда улар ўртасидаги функсионал интеграцияни таъминловчи ишлаб чиқилган методик кўрсатма ва натижалар асосида:
талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари аралаш таълим муҳитида касбий терминология ва персептив-сенсор тажриба фаолиятини имманент мулоқот даражасини орттиришга қаратилган метакогнитив технологиялар воситасида интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Ж.Ўринбоев номидаги Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Ж.Ўринбоев номидаги Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 11-сентябрдаги 345-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив компетентлигини оширувчи методик дастурлар яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини фалсафий социометрик ривожлантириш модели мақсад, тузилма, функсиялар компонентларини шахслараро муносабатлар, ижтимоий алоқалар жараёнида дискурсив нутқий мулоқот, шахсий-коммуникатив фаоллик, ҳиссий мослашувчанлик, интеллектуал топқирлик, квазипрофессионал касбий тайёргарлик аспектларига адекват дифференциялаштириш асосида такомиллаштиришга доир хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-августдаги 01-44-208-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда коммуникациянинг жамиятимиздаги ўрни ва психологик ҳолатларни аниқлаш кўникмаларини шакллантириш ва уларни самарали бошқариш компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик имкониятлари касбий ривожланиш нуқталарини рефлексив атрибутлар, коммуникациянинг симпатя ва антипатйа эмоционал аспектларини социометрик услубда очиқлашга йўналтирилган нутқий компетенсияларини ривожлантириш технологиялари CЛТ — cоммуниcативе лангуаге теачинг, Cоммуниcативе-аcтиве аппроач асосида аниқлаштиришга оид илмий хулосалар, таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 2-майдаги 908/02-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро таълим стандартларига мос та'лим жараёнларини моделлаштириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ўқув даргоҳларида сифат самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабалар коммуникатив компетентлигини баҳолаш тизими мулоқот жараёнига таъсир этувчи омилларнинг персептив боғлиқлик, математик моделлаштириш, муҳимлилик коеффициентини очувчи мезонлар ўртасидаги функсионал алоқадорлик омилларига мувофиқ такомиллаштиришга доир илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Ж.Ўринбоев номидаги Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Ж.Ўринбоев номидаги Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 11-сентябрдаги 345-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш методикасини ишлаб чиқишда, ҳамда уларни коммуникатив компетенсияни ривожлантиришда хизмат қилган.