Умарова Ферузабону Бобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш механизмлари” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8803
 Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Ҳошимжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.l87.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Адизов Бахтиёр Рахманович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенсиявий ёндашув тамойиллари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини шакллантириш ва такомиллаштиришнинг илмий жиҳатдан асосланган механизмлари ҳамда амалий тавсияларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришнинг таркибий структураси аксиологик, технологик, шахсий – ижодий хусусиятларини тарихий-генетик, конструктив – прогностик, аналитик – рефлексив лойиҳалаш ва миллий, этник қадрият тенденсияларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш техникаси стратегик, технологик, методологик босқичларни касбий маданият траекториясига идентификасиялаш, касбий профессионаллик мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш модели глобал ривожланиш тенденсияларига мувофиқ касбий этикет, педагогик имиж, педагогик такт, нутқ маданиятини маданиятлараро касбий профессионализм, амбивалент диагностик тизим асосида такомиллаштирилган;  
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожланганлик даражасини баҳолаш тизими ахборот – билим майдонини мақсадли лойиҳалаш, шахсга йўналганлик, узлюксизлик, инсонпарварлик, субективлик, ҳамкорлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш механизмлар бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва илмий – методик тавсиялар асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришнинг таркибий структураси аксиологик, технологик, шахсий – ижодий хусусиятларини тарихий-генетик, конструктив – прогностик, аналитик – рефлексив лойиҳалаш ва миллий, этник қадрият тенденсияларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 26-мартдаги 04/41-4107-сон маълумотномаси).  Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик маданиятини ривожлантиришга доир топшириқларни лойиҳалашда миллий тажрибадан фойдаланиш малакасини шакллантиришга хизмат қилган.
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш техникаси стратегик, технологик, методологик босқичларни касбий маданият траекториясига идентификасиялаш, касбий профессионаллик мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва илмий-методик тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йилдаги 136-сонли буйругʻи, № 720665 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришни тренинг дастури бўйича такомиллаштиришга доир кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш модели глобал ривожланиш тенденсияларига мувофиқ касбий этикет, педагогик имиж, педагогик такт, нутқ маданиятини маданиятлараро касбий профессионализм, амбивалент диагностик тизим асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилди (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йилдаги 136-сонли буйругʻи, № 720665 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантиришда компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожланганлик даражасини баҳолаш тизими ахборот – билим майдонини мақсадли лойиҳалаш, шахсга йўналганлик, узлюксизлик, инсонпарварлик, субективлик, ҳамкорлик тамойиллари асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан тажриба – синов ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази 16-апрел 2025-йилдаги 02/01-01-139-сон маълумотномаси). Натижада компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш механизмларига доир таълим мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish