Мўминова Гулнорахон Иброхимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантиришда мултимодал матнлардан фойдаланиш технологиялари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия методикаси ва назарияси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped 5099.
Илмий раҳбар: Кахарова Мавлуда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иминахунова Ирода Хусейновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Талабаларнинг инглиз тилидаги лексик компетенсиясини ривожлантиришда мултимодал матнлардан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ етишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда мултимодал матнлардан фойдаланишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилиниб, мотивация, еътибор, хотира шунингдек, талаба автономияси ва егалик ҳисси каби педагогик омиллари таълимнинг контекстуал шароитлари ҳамда инпут стратегияларининг назрий босқичлари асосида аниқлаштирилган;
комикслардан фойдаланишнинг “Comics series box” технологияси аутентикликни сақлаш, тил билиш даражасига мувофиқлик, мавзуий мослик, интегративлик ва нарратив коҳезсия мезонлари асосида такомиллаштирилиб, комикс епизодлари бўйича лексик бирликларнинг тақсимоти аутентик тил материалларини адаптация ва лойиҳалашнинг операцион мезонлари асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда дидактик валидлик, коммуникатив йўналтирилганлик, индивидуал дифференсиаллаш ва когнитив мослашув тамойилларига асосланган моделининг таркибий елементларини ўзаро идентивлигига еришишнинг баҳоловчи мезонлари вертикал ва гаризонтал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
веб блогларга таянган “Blogging” технологияси ҳамда аутентик қўшиқлар билан ишлаш технологияси уйғунлашиб, тил ўрганиш жараёнининг интенсивлиги ва самарадорлиги емпирик жиҳатдан асосланганлиги, мултимодал ёндашувларнинг қўлланилганлиги, талабаларнинг лексик компетенсиясида фаоллик кўрсаткичлари бўйича ижобий ўсишлар қайд етилганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларiнинг жорий қилиниши. Инглиз тили йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантиришда мултимодал матнлардан фойдаланиш технологияларига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда мултимодал матн таркибига кирувчи комикслар аутентликни сақлаш, тил билиш даражасига мувофиқлик, мавзунинг мослиги, интегративлик, нарратив коҳезсия мезонлари ҳамда комикс епизодлари бўйича лексик бирликларнинг тақсимоти аутентик тил материалларни адаптациялаш ва лойиҳалашнинг операцион мезонлари асосида такомиллаштирилган “Comics series box” технологиясидан фойдаланишга оид илмий натижа ва хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022 йилларга мўлжалланган SUZ80021GR3149 “American Drama Club” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 13-декабрдаги 04/7454-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг назарий таъминоти бойитилишига имкон яратилган;
талабаларнинг лексик компетенсияни ривожлантиришда мултимодал матн турлари бўлган веб блогларга таянган “Блоггинг” технологияси ҳамда аутентик қўшиқлар билан ишлаш технологияси уйғунлашиб, тил ўрганиш жараёнининг интенсивлиги ва самарадорлиги емпирик жиҳатдан асосланганлиги, мултимодал ёндашувларнинг қўлланилганлиги, талабаларнинг лексик компетенсиясида фаоллик кўрсаткичлари бўйича ижобий ўсишларга доир методик кўрсатмалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ешиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 18-октябрдаги 26-36-911 сон маълумотномаси). Натижада ушбу телерадиоканал материаллари мазмунан янгича қарашлар билан бойитилган;
талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришда дидактик валидлик, коммуникатив йўналтирилганлик, индивидуал дифференсиаллаш ва когнитив мослашув тамойиллари ҳамда таркибий елементларини ўзаро идентивлигига еришишнинг баҳоловчи мезонлари вертикал ва гаризонтал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган моделга оид илмий натижа, хулоса ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ елчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 21-апрелдаги 1153/02-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлаништириш орқали самарадорликка еришилган.