Қутлимуратова Нигора Машариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Она ва бола саломатлиги муҳофазасида фуқаролик жамийати институтлари фаолийатининг назарий-эмпирик таҳлили» 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/S122 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.29.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: сиёсий фанлар доктори, профессор Актам Жалилов, социология фанлари доктори (DSc) Мавлюда Ғаффорова.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Она ва бола саломатлиги муҳофазасини таминлашда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини назарий ва эмпирик такомиллаштиришга доир консептуал ёндашувлар ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Она ва бола саломатлигини муҳофазалаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланган ҳамда давлатнинг этатик ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
она ва бола саломатлигини муҳофазалашда давлат ташкилотлари, хусусан тиббиёт ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини  ҳамкорлик негизида  такомиллаштириш, ўзаро уйғун ҳаракатланиш механизми ишлаб чиқилган;
она ва бола саломатлигини тизимли муҳофазалашда маҳаллабай ёндашишни йўлга қўйиш,  фуқароларнинг ўз саломатлигига превинтив муносабатни шакллантириш,  мазмунли ва узоқ умр кўришни илмий прогнозлаш, оилада соғлом фарзандлар туғилиши ва тарбияси учун ота-оналарда юксак маънавият тарбиялашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш негизида гендер тенглик муҳитини яратиш консепсияси ишлаб чиқилган ҳамда ана шу экспериментал консепсия мазкур фаолиятга инклюзиб ёндашиш мақсадида  “Гендер”-“соғлом она”-“соғлом бола” маркази фаолиятига тадбиқ этилган.ИВ.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида она ва бола саломатлигини таъминлашда давлат ва фуқаролик жамияти институтлар ҳамкорлиги ҳамда маҳаллабай ишлашнинг ижтимоий аҳамияти асосланди. Шунингдек, юқоридаги таклифлар асосида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан мазкур масалага тегишли бир қатор услубий қўлланмалар жумладан, дастур, флаер, тарқатма ва тарғибот материалларини ишлаб чиқишда ўз самарасини берган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2024 йил 7 октябрдаги 04-03-04/341-сонли далолатномаси). 
Оналар ва болалар саломатлигини самарали муҳофаза қилиш мақсадида бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг назарий–эмпирик жиҳатлари асосланди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 04/09-10-15-сонли далолатномаси). Натижада, Болалар омбудсманини сайлаш тартиби, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятининг асосий жиҳатлари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга имкон берди;
она ва бола саломатлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари фаолиятини интегратив такомиллаштириш, ўзаро уйғун фаолиятни йўлга қўйишнинг инновацион модели ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2024 йил 18 октябрдаги 06-08-45-сонли далолатномаси). Натижада, она ва бола саломатлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари фаолиятини интегратив такомиллаштириш, ўзаро уйғун фаолиятни йўлга қўйишнинг инновацион модели йўлга қўйиш имкони яратилди;
фуқаролик жамияти институти фаолияти негизида гендер тенглик муҳитини яратиш ҳамда ана шу имкониятни она ва бола саломатлигини муҳофазалашга ихтисослашган “Гендер-соғлом она-соғлом бола” маркази фаолияти йўлга қўйилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2025 йил 20 октябрдаги 06-08-64-сонли далолатномаси). Натижада, фуқаролик жамияти институти фаолияти негизида гендер тенглик муҳитини яратиш ҳамда ана шу имкониятни она ва бола саломатлигини муҳофазалашга ихтисослашган “Гендер-соғлом она-соғлом бола” маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish