Ибрагимов Салоҳиддин Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4888.
Илмий раҳбари: Турдиев Абдулло Сагдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/12.02.2025.I.11.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Рахматова Маъсуда Гайбуллаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тармоқда экологик изни минимал даражага туширишни назарда тутувчи ишлаб чиқариш фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ресурслардан оптимал фойдаланиш даражаси, технологияларнинг ишлаб чиқаришга таъсири, экологик барқарорлик каби жамланма интеграл индекслар орқали баҳолаш нормаллаштирилган қиймат олиш имконини вазн коеффициентларини [РЕ(α)= 0,3; ТЕ(β)= 0,25; ЭЕ(γ) = 0,2; ЭCЕδ= 0,25] киритиш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари саноатида кластер моделининг иқтисодий самарадорлиги “кластерсиз ишлаб чиқариш/кластер доирасида ишлаб чиқариш” муносабатида хомашё харажатлари (100%/85%), рақобатбардошлик индекси (70%/95%), инновациялар жорий этилиши (50%/80%), экспорт ҳажми (100%/130%) бўйича тегишли нисбатлари орқали асосланган;
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигига маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ўртача хом ашё харажатлари ҳамда технологик ва ресурслардан оқилона фойдаланишнинг таъсирини инобатга олувчи кўп омилли регрессия модели асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача пассив ва актив ссенарийлари бўйича прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тармоқда экологик изни минимал даражага туширишни назарда тутувчи ишлаб чиқариш фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг иқтисодиёти” номли ўқув қўлланма ва “Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли ҳамда 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тармоқда экологик изни минимал даражага туширишни назарда тутувчи ишлаб чиқариш фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган “қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ресурслардан оптимал фойдаланиш даражаси, технологияларнинг ишлаб чиқаришга таъсири, экологик барқарорлик каби жамланма интеграл индекслар орқали баҳолаш нормаллаштирилган қиймат олиш имконини вазн коеффициентларини [РЕ(α)= 0,3; ТЕ(β) = 0,25; ЭЕ(γ) = 0,2; ЭCЕδ = 0,25] киритиш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги “Китоб темир-бетон буюмлари” МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 14-октябрдаги 02/15-3374-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Китоб темирбетон буюмлари” МЧЖнинг иқтисодий самарадорлиги интеграл кўрсаткичининг пасайишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш, ресурслардан оптимал фойдаланиш, технологик модернизациялаш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашдаги барча иқтисодий самарадорлик индексларини ҳисобланган коеффициентлари индексларнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш имконини берган;
қурилиш материаллари саноатида кластер моделининг иқтисодий самарадорлиги “кластерсиз ишлаб чиқариш/кластер доирасида ишлаб чиқариш” муносабатида хомашё харажатлари (100%/85%), рақобатбардошлик индекси (70%/95%), инновациялар жорий этилиши (50%/80%), экспорт ҳажми (100%/130%) бўйича тегишли нисбатлари орқали асослаш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 14-октябрдаги 02/15-3374-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластер доирасидаги барча таркибий қисмлар – ресурслар, инновацион салоҳият, кадрлар ва бошқарув тизимлари ягона платформада уйғунлашиб, иштирокчиларнинг имкониятларини максимал даражада бирлаштириш, ўзаро ҳамкорликда инновацион ва самарали амалий механизмлар шаклланишига замин яратилган;
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигига маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ўртача хом ашё харажатлари ҳамда технологик ва ресурслардан оқилона фойдаланишнинг таъсирини инобатга олувчи кўп омилли регрессия модели асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган пассив ва актив ссенарийлари бўйича прогноз қийматлари “Китоб темир-бетон буюмлари” МЧЖ ҳамда «Гиссар течнопарк» МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 14-октябрдаги 02/15-3374-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Китоб темир-бетон буюмлари” МЧЖ ҳамда «Гиссар течнопарк» МЧЖларнинг 2030 йилгача бўлган соф фойда хажмини режалаштириш ва маҳсулот таннархини камайтириш бўйича стратегик йўналишларни аниқлаш ҳамда корхоналарнинг истиқболдаги иқтисодий самарадорликни таъминлаш имкони яратилиб, ушбу корхоналарнинг соф фойда кўрсаткичи 2030 йилга келиб 2025 йилга нисбатан мос равишда 10-12 фоизга ошиши кутилмоқда.