Мусоева Лобар Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кўпкори миллий от спорти ўйини учун махсус кийим рационал конструксияси ва самарали технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.04 – Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4486.
Илмий раҳбар: Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар:  Муминова Умида Тохтасиновна, техника фанлари доктори, профессор; Шарипова Саодат Исломовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  кўпкори миллий от спорти  ўйини чавандозлари учун юқори гигиеник, эргономик ва эксплуатацион кўрсаткичларга эга спорт услубидаги махсус кийим ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кўпкори миллий от спорти чавандозлари учун  спорт услубидаги махсус кийим материали ва конструксиясига мос равишда, чавандозлар тана ҳаракати эркинлигини таъминловчи олд ва орқа бўлак функсионал-конструктив бўлинмалари, жумладан, шим ўтириш чизиғи ҳамда ёқа ва енг ўмиз кенглигига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилган; 
биринчи маротаба чавандозлар тана ҳаракатларининг эркинлигини таъминлайдиган, юқори гигиеник ва эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган  кўпкори миллий от спорти чавандозлари спорт услубидаги махсус кийимнинг рационал конструксияси эргономик лойиҳалаш тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
коъпкори миллий от спорти кийимини орқа елка кенглиги, коъкрак айланасига бериладиган қоъшимча ҳақлар қиймати, ренглан бичимли енгнинг қиялик бурчаги каби конструктив параметрларнинг ташқи динамик мослигига боғлиқлигининг регрессия тенгламалари ва математик моделлари ишлаб чиқилган ҳамда улар асосида елка юқори нуқтасидан билак айланасигача бўлган масофа – 85 см,  реглан бичимли енгнинг остки чоки ва кийимнинг ён чоки ўртасидаги бурчак – 100о, кўкрак айланасига бериладиган қўшимча ҳақ–13 см га тенглиги аниқланган; 
илк маротаба кўпкори миллий от спорти чавандозлари учун спорт услубидаги махсус кийимнинг ҳаво ўтказувчанлиги, гигроскопиклиги, иссиқликни сақлаши ва чоклар мустаҳкамлигининг пакет қалинлигига боғлиқлигини ифодаловчи математик модели яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўпкори миллий от спорти ўйини чавандозлари учун спорт услубидаги махсус кийимни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбекистон республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига патенти олинган (№САП 2686, 31.07.2024й. “Кўпкори миллий от спорти ўйини чавандозлари учун махсус кийим тўплами”) Натижада чавандозларнинг тана ҳаракатлари эркинлигини таъминлайдиган махсус кийимнинг гигиеник хусусиятлари оширилган, эргономик нуқтаи назаридан қулайлик яратилган; 
таклиф этилаётган кўпкори миллий от спорти чавандозлари  учун спорт услубидаги махсус кийимни янги комплектлари ва уларнинг конструкторлик-техник ҳужжатлари пакети  “Букҳара Cоттон Техтиле” МЧЖ, “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ, “Ал-Ҳаким Плус” МЧЖ тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 апрелдаги 03/25-757 сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш, ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбатан меҳнат унумдорлиги 11,75 % га ошишига эришилган ва кўпкори миллий от спорти ўйини чавандозлари сифатли, эргономик жиҳатдан қулай ҳамда арзон махсус кийим билан таъминланган;
кўпкори миллий от спорти ўйини чавандозлари учун ишлаб чиқилган  махсус кийимлар  апробацияси ва тадбиқ этилиши “Букҳара Cоттон Техтиле” МЧЖ, “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ, “Ал-Ҳаким Плус” МЧЖ ҳамда Бухоро вилояти спорт бошқармаларида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 апрелдаги 03/25-757 сонли маълумотномаси). Натижада кўпкори миллий от спорти ўйини чавандозлари махсус кийими учун материал танлашнинг асосланганлиги, илк маротаба чавандозлар учун қулай махсус кийим конструксияси ишлаб чиқилганлиги, махсус кийимнинг сифати яхшиланганлиги ҳисобига унинг  ишончлилиги ва  эксплуатациялаш даври 6 ойдан 12 ойга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish