Рўзиматова Дилноза Муродовнананинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Нутқий мулоқотда сўзловчи ва тингловчининг ижтимоий мақоми, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4942 
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Одилов Ёрқинжон, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Кучимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори (DSc), доцент Умурзақова Марҳабо Эгамбердиевна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқий мулоқотда сўзловчи ва тингловчи ижтимоий мақомининг тутган ўрни, нутқ иштирокчиларининг ижтимоий мақоми ва ролидан келиб чиқиб лисоний бирликлардан фойдаланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сўзловчи ва тингловчининг лавозими, иқтисодий аҳволига кўра ижтимоий мақомининг лексик ва грамматик бирликлар (жумладан, олмошлар, феъллар, феълнинг майл ва шахс-сон шакллари, ундов сўзлар, модал сўзлар) ҳамда оҳанг ёрдамида воқеланиши аниқланган; 
сўзловчи ва тингловчининг ёшига кўра ижтимоий мақомининг намоён бўлиши, нутқ воқеланишининг инсон ёшига мос лексик, грамматик, фонетик ўзига хослиги очиб берилган; 
сўзловчи ва тингловчининг гендер хусусиятларига кўра фарқланиши асосида ижтимоий мақомининг намоён бўлиши, аёллар ва эркаклар нутқининг социопрагматик ўзига хослиги асосланган;
мурожаатларнинг сўзловчи ва тингловчи ижтимоий мақомини ўз лисоний табиатига мувофиқ равишда бошқа лисоний воситаларга қараганда очиқроқ ифодалаши, мурожаат шакллари нутқ вазиятининг расмий-норасмийлиги, мулоқот ўрни, нутқ иштирокчиларининг мулоқот хулқига боғлиқ ҳолда қўлланиши (ота, профессор, хола, ўртоқ судя сингари), сўзловчининг тингловчига муносабати ижтимоий мақомга мос мурожаат бирликларидан фойдаланишида намоён бўлиши асосланган; 
нутқий жараёнда эвфемик ифодалардан фойдаланишда ижтимоий мақом ва ролнинг аҳамиятлилиги, сиёсий-мафкуравий сабаблар, дипломатик нутқ талаблари, ижтимоий одоблар эвфемик ифодаларни юзага келтирувчи ва нутқий жараёнга олиб кирувчи омиллар эканлиги, шу боис эвфемизмларнинг қўлланиши ҳам ижтимоий мақоми билан боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ижтимоий мақом, ижтимоий рол каби тушунчаларнинг тўлиқ таърифлари, уларнинг турлари, мулоқот жараёнида шахс ижтимоий мақомининг ифодаланиш йўллари, ижтимоий мақомга мос қўлланадиган тил бирликлари ва уларнинг хусусиятлари борасидаги қарашлардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда бажарилган ИЛ-21071156 рақамли “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғатини тузиш ва нашр қилиш (луғатнинг мобил иловаси ва вебсайтини яратиш)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 30-июндаги 3/1255_1604-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг замонавий ўзбек тилшунослигидаги янгиланишлар, социолингвистик тушунчалар тавсифи билан боғлиқ қисмлари янги қарашлар билан бойиган.
Сўзловчи ва тингловчи ижтимоий мақомига мос қўлланадиган грамматик бирликлар, хусусан, шахс-сон шакллари, айрим кишилик олмошларининг ижтимоий вариациялар эканлиги, уларнинг қўлланишида шахснинг ижтимоий мақоми инобатга олиниши зарурлиги ҳақидаги қарашлардан; шахс ижтимоий мақомига мос қўлланадиган мурожаат бирликлари, эвфемизмларнинг дидактик, тавсифловчи хусусиятлари, ҳурмат ифодаловчи бирликларнинг семантик хусусиятлари бўйича хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-3002-сон маълумотномаси). Натижада, шахс ижтимоий мақомига мос қўлланадиган феълнинг айрим категориялари, олмошлар, ундов сўзлар ҳақидаги мулоҳазалар ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини янги маълумотлар бойишида зарурий манба сифатида хизмат қилган.
Мулоқот жараёнида сўзловчи ва тингловчининг ўз ижтимоий мавқейи ва ролига мос лексик-грамматик воситалардан фойдаланиши, тингловчининг касб-кори, мансаб-мартабаси унинг нутқига таъсир қилиши бўйича мулоҳазалардан “Ёшлар” радиоканалининг “Ёшлар билан...” мулоқот дастурида фойдаланилди. Шунингдек, мазкур эшиттиришнинг турли сонларини тайёрлашда суҳбатдошнинг юқоридаги хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги, суҳбатдан кўзланган мақсадга эришиш учун коммуникантнинг ижтимоий мақоми ва айни пайтда у бажараётган ижтимоий ролнинг аҳамияти ҳақида керакли фикрлар билдирилган. (“Ёшлар” радиоканалининг 2025-йил 1-июлдаги 14-05-100-сонли маълумотномаси) Натижада, мазкур радиоешиттиришлар ссенарийларининг илмий-оммабоплиги таъминланган, мазмунан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish