Жуманязова Мухаббат Хусиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Хоразм воҳаси фолклор материаллари тилининг лексик қатламлари”
10.00.01. ‒ Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fil912
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Бибиш Жўраева Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор; Бахтиёр Абдушукуров Бўронович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси фолклори тилидаги лексик қатламларнинг шаклланиш омиллари, генеологик-таркибий хусусиятлари ва лингвофолклористик аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси фолклор материаллари тили лексик қатламларининг шаклланиш омиллари – ижтимоий-сиёсий, маданий-маиший ва этнографик, оламни англаш жараёнлари ҳамда мумтоз адабиёт таъсири каби омилларнинг фолклор лексикасини шакллантиришдаги роли тизимли таҳлил қилиниб, далиллар билан илмий асосланган;
воҳа шеваларининг бошқа туркий тиллар билан қиёсий таҳлили асосида Хоразм воҳаси фолклори лексиконидаги туркий қатлам бирликларини аниқлашнинг назарий асослари ва тамойиллари, ушбу қатлам бирликларининг фолклор матнларидаги вазифалари мисоллар ёрдамида далилланган;
эроний қатламга мансуб лексик бирликларнинг мавзуий-семантик гуруҳлари таснифланиб, уларнинг ўзига хос шаклий ва семантик белгилари, қолаверса, лингвомаданий хусусиятлари ҳамда эроний ва туркий тил бирликлари ўртасидаги шаклий-маъновий муносабатлар аниқланган;
воҳа фолклори матнлари тилидаги арабий ўзлашмаларнинг асосий мавзу кўлами аниқланиб, уларнинг фонетик ва семантик ўзига хосликлари ҳамда арабий қатламнинг эски ўзбек, шунингдек, бугунги ўзбек тили билан муносабати Хоразм достон, мақол ва халқ қўшиқлари материаллари асосида ёритилган;
Хоразм фолклори тилидаги эроний ва арабий ўзлашма лексик бирликларнинг фонетик-фонологик, лексик ва семантик хусусиятлари илк марта тизимли таҳлил қилиниб, ушбу бирликларнинг ҳудуд фолклорида тутган ўрни, воҳа фолклори тилидаги мослашув жараёнлари, маҳаллий тизимга интеграцияси, адабий тил ҳамда ҳудудий шеваларда акс этиши далилланган;
воҳа фолклори материалларидаги туркий, эроний ва арабий қатламга оид луғавий бирликларнинг фолклор матнларидаги лингвопоетик (бадиий-услубий) имкониятлари таҳлили асосида уларнинг фолклор бадиий тизимини ташкил этиши, образ яратиши, сужетни бойитиши, кўзланган ғоя ва мазмунни чуқурлаштириши, шунингдек, ушбу бирликларнинг лингвомаданий таҳлил асосида улардаги маданий кодлар, рамзлар ва мифологик тушунчаларда ҳудуднинг тарихи, миллий маданияти, урф-одат ҳамда эътиқодлари акс этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси фолклор материаллари тилининг лексик қатламларини тадқиқ қилиш жараёнида қўлга киритилган назарий хулоса ва илмий натижалар асосида:
Хоразм воҳаси фолклор материаллари тили лексикасидаги туркий, эроний, арабий лексик қатламларнинг шаклланиш омиллари, таркибий хусусиятлари, сўзларнинг фонетик, морфологик ва семантик ўзгаришлари, шунингдек, уларнинг фолклор матнларидаги лингвопоетик ва лингвомаданий вазифалари тўғрисидаги илмий хулоса ва натижаларидан 2012–2016-йилларда бажарилган Фл-ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назариу масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 11-июндаги №322/1-сон маълумотномаси). Натижада фолклоршунослик ва адабиётшунослик тадқиқига оид хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳанинг илмий-амалий жиҳатдан янги материаллар билан бойитилиши таъминланган;
ўзбек тили тарихий лексикологияси, диалектологияси, этнолингвистикаси ва лингвопоетикасига оид илмий қарашлар ҳамда Хоразм воҳаси фолклори лексик қатламларининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий-сиёсий, маданий-маиший, этнографик, дунёқараш ва мумтоз адабиёт омиллари таҳлилига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2021–2022-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104155-рақамли “Ҳафт шуаро мажмуасини ўрганиш орқали ХИХ аср Хоразм воҳасининг миллий-маънавий меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қарашли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2025-йил 09-июндаги №775-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий ва илмий-амалий аҳамияти орттирилиши таъминланган;
фолклор лексикасидаги туркий, эроний ва арабий қатламларнинг таркиби, ўзига хос фонетик ва семантик хусусиятлари тизимли таҳлил этилганига оид илмий натижалар ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 11-июндаги №910-сон маълумотномаси). Натижада ушбу хулосалар инновацион лойиҳадаги турли лексик қатламларга мансуб сўзларнинг фолклор матнларидаги бадиий-услубий ва этнолингвистик, маданий код билан боғлиқ вазифалари таҳлили асосида миллий номлар яратиш имкониятини оширишга хизмат қилган;
Хоразм воҳаси фолклор материаллари тили лексикасидаги туркий, эроний, арабий ва бошқа лексик қатламлар билан боғлиқ илмий натижалар ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2023-2024-йилда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 11-июндаги №911-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳадаги лексик қатламларнинг фолклор матнларидаги лингвопоетик ва лингвомаданий вазифалари билан боғлиқ, ўзбек халқи когнициясида миллатимизга уйғун миллий-ментал хусусиятларнинг акс этиши билан боғлиқ масалаларга етарлича аҳамият қаратишга эришилган;
Хоразм воҳаси фолклор материаллари тили лексикасидаги туркий, эроний, арабий ва бошқа лексик қатламларнинг шаклланиш омиллари ҳамда уларнинг фолклор матнларидаги лингвопоетик ва лингвомаданий вазифалари хусусидаги хулосаларидан Хоразм радиоканалининг “Тилимизни ўрганамиз”, “Қадрият”, “Маънавият сабоқлари” радиоешиттиришлари ҳамда Хоразм телеканалининг “Адабий муҳит” телекўрсатуви, “Ассалом, Хоразм!” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги №419-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм воҳаси фолклори тили лексикаси турли тарихий, ижтимоий, маданий ва маънавий омиллар таъсирида шаклланган кўп қатламли ва бой тизим эканлиги, уни ўрганиш нафақат тилшунослик, балки минтақа халқининг этногенези, тарихи, маданияти ва тафаккурини англаш учун ҳам муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиши орқали эшиттириш ҳамда кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув матнининг илмий-манбавий савияси бойитилган.
Илмий Кенгаш раиси Й.С.Саидов
Илмий кенгаш илмий котиби А.Р.Ахмедов
Илмий раҳбар А.Д.Ўразбоев
Талабгор М.Х.Жуманязова