Матмусаева  Муҳайё  Азамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек болалар ўйин номларининг лингвомаданий хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3968.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Жамолитдинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор Ярашева Насиба Жумаевна. 
 Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар ўйин номларини мактабгача таълим терминологиясининг етакчи  атамаси сифатида нолисоний омиллар таъсирини аниқлаш, лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек болалар ўйин номлари болаларнинг оламни ўзига хос идрок шакли, болалик стереотипини юзага чиқарувчи лисоний ифода кўриниши бўлиб, ўйин номларидаги миллийлик, халқ қадриятлари билан боғлиқлиги, мактабгача таълимнинг “Илк қадам” давлат дастурида мавжуд болалар ўйин номлари, муайян поетик тараққиёт босқичини босиб ўтган фолклор ўйинлари негизида, миллий-маданий ўзагида шаклланганлиги, унда халқнинг фалсафий-ахлоқий, бадиий-эстетик қарашлари ифодаланганлиги аниқланган;
“никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликлар темпораллигига кўра, яъни никоҳдан олдин, никоҳ куни ва никоҳдан кейинги миносабатларни ифодаловчи лексик бирликлар сифатида таснифланган ҳамда ўзбек ва немис тилларидаги бадиий матнлардан келтирилган лисоний далиллар орқали асосланган;
болалар ўйин номлари номинациясида умумлаштириш ва фарқлаш хусусиятлари аппелативликни ҳосил қилиши, иккиламчи номинациянинг семантик муносабати, консептуал  ядро – маънавий алоқадорлик – прагматик зонадан иборат болалар ўйин номларининг семантик моделини яратиши, бунда болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўйин номларини “болалар ўйин номлари” сифатида аташ – консептуал ядро, ўйин номларининг “Илк қадам” давлат дастурига киритилганлиги “мактабгача таълимдаги болалар ўйин номлари” атамаси – прагматик зона, ўйин номларининг миллий халқ ўйин номларига таянганлиги эса – маънавий узвийлик ва маданий алоқадорликни ҳосил қилиши, “Оқ теракми, кўк терак?”, “Қараб теп” , “Зув-зув” каби ўйин номлари мисолида изоҳланган;немис ва ўзбек тилларидаги “никоҳ” билан боғлиқ луғавий бирликларнинг халқ қўшиқлари ҳамда ирим-сиримларда ифодаланиши мисоллар ёрдамида далилланган;
ўзбек болалар ўйин номлари сўзларни қўшиш, жуфтлаш, такрорлаш, сўз ясовчи қўшимчалар ҳамда семантик усул орқали, ТРИЗ ўйинлари, СТЕАМ ўйинлари мисолида мактабгача таълим соҳасидаги ўйин номлари соҳа атамаларини қисқартириш усули билан ясалиши ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг “Илк қадам” давлат дастуридаги болалар ўйин номлари тузилиши жиҳатидан сўз,  сўз бирикмаси ва гапга тенг эканлиги, мактабгача таълим терминологиясида  ўйин  номлари алоҳида ўрин эгаллаши далилланган. 
       болалар ўйинлари реалия – лингвомаданий бирлиги сифатида талқин этилганлиги, лингвомаданиятда мифологизацияланган бирликлар: мифологема, архетип, маросим, ирим-сирим ва одатларнинг ономастик жиҳатдан ўрганилиши муҳимлиги,  “Бекинмачоқ” ,“Ғоз-ғоз”, “Хўрозлар жанги”, “Бургутлар”, “Ўрдак учди” каби болалар ўйин номларининг шаклланишида мифологизациянинг устуворлиги, болалар ўйин номлари лингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида ҳосил бўлиши мисоллар орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар ўйин номларининг лингвомаданий таҳлилига бағишланган мазкур диссертацияда эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек болалар ўйин номлари болаларнинг оламни ўзига хос идрок шакли, болалик стереотипини юзага чиқарувчи лисоний ифода кўриниши эканлиги, ўйин номларидаги миллийлик, халқ қадриятлари билан боғлиқлиги, мактабгача таълимнинг “Илк қадам” давлат дастурида мавжуд болалар ўйин номлари, муайян поетик тараққиёт босқичини босиб ўтган фолклор ўйинлари негизида, миллий-маданий ўзагида шаклланганлиги, унда халқнинг фалсафий-ахлоқий, бадиий-эстетик қарашлари ифодаланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси хореография  академиясининг 2022-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 27-декабрдаги 1/04-160-сонли маълумотномаси) Натижада лойиҳанинг асосий қисми илмий-назарий мукаммаллашган;
болалар ўйин номлари номинациясида умумлаштириш ва фарқлаш хусусиятлари аппелативликни ҳосил қилиши, иккиламчи номинациянинг семантик муносабати, консептуал  ядро – маънавий алоқадорлик – прагматик зонадан иборат болалар ўйин номларининг семантик моделини яратиши, бунда болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўйин номларини “болалар ўйин номлари” сифатида аташ – консептуал ядро, ўйин номларининг “Илк қадам” давлат дастурига киритилганлиги “мактабгача таълимдаги болалар ўйин номлари” атамаси – прагматик зона, ўйин номларининг миллий халқ ўйин номларига таянганлиги эса – маънавий узвийлик ва маданий алоқадорликни ҳосил қилиши, “Оқ теракми, кўк терак?”, “Қараб теп” , “Зув-зув” каби ўйин номлари мисолида изоҳланганлигини аниқлашга доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий- тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон республикаси Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2025-йил 20-январдаги 04/362-сонли маълумотномаси). Натижада болалар ўйинлари мактабгача таълимда устувор, етакчи таълим воситаси сифатида белгиланиб, тил ва нутқ системасида тутган ўрни аниқланди; болалар ўйин номлари мактабгача таълим соҳаси атамаси бўлиб, лексик-семантик, лингвистик жиҳатдан мисоллар орқали асосланди; болалар ўйин номлари болалар лисоний олам манзарасини шакллантириши, ўйинларда мавзулар доирасининг ранг-баранглиги, шахсий хусусиятларига кўра фарқланиши белгиланди; 
  ўзбек болалар ўйин номлари сўзларни қўшиш, жуфтлаш, такрорлаш, сўз ясовчи қўшимчалар ҳамда семантик усул орқали, ТРИЗ ўйинлари, СТЕАМ ўйинлари мисолида мактабгача таълим соҳасидаги ўйин номлари соҳа атамаларини қисқартириш усули билан ясалиши ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг “Илк қадам” давлат дастуридаги болалар ўйин номлари тузилиши жиҳатидан сўз,  сўз бирикмаси ва гапга тенг эканлиги, мактабгача таълим терминологиясида  ўйин  номлари алоҳида ўрин эгаллаши, болалар ўйинлари реалия – лингвомаданий бирлиги сифатида талқин этилганлиги, лингвомаданиятда мифологизацияланган бирликлар: мифологема, архетип, маросим, ирим-сирим ва одатларнинг ономастик жиҳатдан ўрганилиши муҳимлиги,  “Бекинмачоқ” ,“Ғоз-ғоз”, “Хўрозлар жанги”, “Бургутлар”, “Ўрдак учди” каби болалар ўйин номларининг шаклланишида мифологизациянинг устуворлиги, болалар ўйин номлари лингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида ҳосил бўлиши мисоллар орқали исботлангани ҳақидаги хулосалар, илмий натижалардан 2023-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-декабрдаги  26-36-933-сонли маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар учун тайёрланган  материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган, шунингдек, кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish