Раҳимбоев Мухторбек Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат бозори ривожланишининг динамик жараёнларини эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаш”, 08.00.06 -“ Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4396.
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Инаятов Алмаз Рейимбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудий меҳнат бозорини ривожлантириш истиқболлилигини баҳолаш усуллари имкониятларини кенгайтиришни белгиловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида рақобатбардош меҳнат бозорида иш ҳақи ω ва ишсизлик даражаси U=z ̅(ω)- з ўртасидаги мувозанат ҳолатларининг(∂F(ω,z))/∂z>0 ва (∂F(ω,z))/∂z<0 шартлар бўйича ўзгариши асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси ишчи кучи иштироки даражаси(ИКИД)нинг статсионар ва ностатсионарлигидан фойдаланган ҳолда Республика аҳоли бандлиги ўзгаришини кўп омилли (RAB=〖YIM〗^0.18*〖AKI〗^0.448*〖KTS〗^0.025*e^5.4875 ва RAB=(〖OTB〗^0.11*〖OIH〗^0.1*e^5.01)/〖JShS〗^0.01572 ) ссенарийли регрессия тенгламалари таклиф этилган;
ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг бутун спектрини, шунингдек, меҳнат муносабатлари тизимида уларнинг ишлашини таъминлайдиган ҳуқуқий, ташкилий ва психологик техникалар, усуллар ва воситаларни ўз ичига олган бандликни тартибга солиш механизми таклиф этилган;
2030-йилгача бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлиги ўзгаришини кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат бозори ривожланишининг динамик жараёнларини эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
глобаллашув шароитида рақобатбардош меҳнат бозорида иш ҳақи ω ва ишсизлик даражаси U=z ̅(ω)- з ўртасидаги мувозанат ҳолатларининг(∂F(ω,z))/∂z>0 ва (∂F(ω,z))/∂z<0 шартлар бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 12/00-01/05-480-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат бозорининг янги мувозанат нуқтасига ўтишда иш ҳақини 13,2 %га ошишини ва ишсизликни эса 7,3 %га камайтиришга эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ишчи кучи иштироки даражаси(ИКИД)нинг статсионар ва ностатсионарлигидан фойдаланган ҳолда республика аҳоли бандлиги ўзгаришини кўп омилли (RAB=〖YIM〗^0.18*〖AKI〗^0.448*〖KTS〗^0.025*e^5.4875 ва RAB=(〖OTB〗^0.11*〖OIH〗^0.1*e^5.01)/〖JShS〗^0.01572 ) ссенарийли регрессия тенгламалари Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 12/00-01/05-480-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ва корхона ва ташкилотлар сонини 1,0 %га оширилиши ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлигини қўшимча мос равишда 700 нафарга, 1800 нафар ва 100 нафарга ошириш мумкинлиги ҳамда Республикада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1,0 %га ошириладиган бўлса у ҳолда Республика аҳоли бандлик даражаси 100 нафарга камайишини бу ишсизликни ошишига олиб келиши аниқланган;
ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг бутун спектрини, шунингдек, меҳнат муносабатлари тизимида уларнинг ишлашини таъминлайдиган ҳуқуқий, ташкилий ва психологик техникалар, усуллар ва воситаларни ўз ичига олган бандликни тартибга солиш механизми бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 12/00-01/05-480-сон маълумотномаси). Келтирилган илмий таклифдан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни ижтимоий қонунчиликнинг бир қисми сифатида тартибга солувчи меҳнат соҳаси Қорақалпоғистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари тизимининг бир қисми сифатида бандлик хизмати назорати остида амалга оширилиши асосланган;
2030-йилгача бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлиги ўзгаришини кўп омилли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 12/00-01/05-480-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудий меҳнат бозорини ривожлантириш истиқболлилигини баҳолаш усуллари имкониятларини кенгайтиришни белгиловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.