Қурбаниязов Амангелди Эрниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудуд пахта-тўқимачилик кластерини шакллантириш ва ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қорақалпоўистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/Iqt2424.
Илмий раҳбар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баҳодир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси шароитида кўп омилли статистик моделлар асосида пахта-тўқимачилик кластерини ривожлантиришнинг иқтисодий, назарий ва амалий жиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этувчи корхоналар ва тармоқлар ривожланишига кўмаклашувчи ва тўсқинлик қилувчи омилларни устуворлик даражаси асосланган;
Қорақалпоўистон Республикасида пахта-тўқимачилик кластерининг технологик инфратузилмасини такомиллаштириш модели таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластери ривожланишининг кўп омилли статистик таҳлили асосида унинг самарадорлигини оширувчи технологик, иқтисодий, молиявий, ижтимоий жиҳатларини ўз ичига олувчи модели таклиф этилган;
Қорақалпоўистон Республикасида пахта-тўқимачилик соҳасини ривожлантиришнинг 2025-2029-йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этувчи корхоналар ва тармоқлар ривожланишига кўмаклашувчи ва тўсқинлик қилувчи омилларни устуворлик даражаси бўйича таклиф Қорақалпоўистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоўистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-апрелдаги 02/017-1125-сон ма'лумотномаси). Бунинг натижасида вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларининг режа ва қўлланмаларини ишлаб чиқиш, пахта-тўқимачилик соҳасига энди кириб келаётган тадбиркорларга агромаслаҳатлар бериш, шунингдек соҳага оид ҳар хил тақдимотлар ўтказиш имкониятлари яратилган;
Қорақалпоўистон Республикасида пахта-тўқимачилик кластерининг технологик инфратузилмасини такомиллаштириш модели бўйича таклиф ҳудудий кластерлашув жараёнига таъсир қилувчи иқтисодий ва ижтимоий омилларни аниқлаш, уларнинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-апрелдаги 02/017-1125-сон маълумотномаси). Олинган натижаларга кўра минтақада кластерлар сонини бир бирликка ошиши ҳосилни 3850,3 тоннага ошишига сабаб бўлган. Модел асосида амалга оширилган таҳлиллар бу даврда кластерлар ҳисобига ҳосил 53904,5 тоннага ошгани ҳисобланган. Эришилган ижобий натижанинг 75,6 фоизи кластерлар ҳисобига таъминланганлиги исботланган;
пахта-тўқимачилик кластери ривожланишининг кўп омилли статистик таҳлили асосида унинг самарадорлигини оширувчи технологик, иқтисодий, молиявий, ижтимоий жиҳатларини ўз ичига олувчи модели бўйича таклиф Қорақалпоўистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳудудий аграр сиёсатни шакллантириш, соҳага оид истиқболли стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқишда асосий таҳлилий восита сифатида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-апрелдаги 02/017-1125-сон маълумотномаси). Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, минтақада пахта ҳосилининг кейинги беш йилда ўртача ўсиш суръати 3,0 фоизни ташкил қилгани ҳолда 2029-йилда 267941 тоннага етиши, олинадиган пахта толасининг ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил қилгани ҳолда 2029-йилда мавжуд даражасига нисбатан 1,10 баробарга ошиши, пахта ҳосилдорлигини ўртача йиллик ўсиш суръати 2,3 фоизни ташкил қилгани ҳолда 30,1 сентнерга етиши асосланган;
Қорақалпоўистон Республикасида пахта-тўқимачилик соҳасини ривожлантиришнинг 2025-2029-йиллардаги прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф кластерлар томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган тайёр трикотаж маҳсулотларининг истиқболдаги ҳолатини аниқлашга эришилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-апрелдаги 02/017-1125-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари истиқбол даврида кластерлар сонини бир бирликка ошиши ҳар бир тўқимачилик корхонасига тўғри келадиган трикотаж маҳсулотлари қийматини 0,31 миллиард сўмга ошишига ва кластерлар таркибида ташкил этилган тўқимачилик корхоналари сонини ошиши ҳар бир тўқимачилик корхонасига тўғри келадиган трикотаж маҳсулотлари қиймати 2,21 миллиард сўмга ошиши асосланган.