Комилжонов Муҳаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Саломатлик ландшафтларини ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқиш”, 18.00.02 – “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/А146.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Адилов Зарифжон Ҳимматович, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Садикова Ситора Нематжоновна, архитектура фанлари доктори, доцент; Абдураимов Шерзод Муродқулович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкентбошплан ЛИТИ” Бош лойиҳа институти давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саломатлик ландшафтларини ташкил этиш орқали аҳолининг жисмоний фаоллигини ҳамда руҳий ҳолатини яхшилаш ва экологик барқарорликни таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар атроф–муҳити ҳудудларидаги ландшафтлар обектларида қўлланиладиган ўсимликларни танлашда иқлимий мослик, экологик фойдалилик, алергик ва токсик ҳавфсизлик, эстетик ва псиҳологик тасир, парваришга бўлган эхтиёж ва функсионал роли мезонлари ҳамда ўсимликлар асортименти саломатлик ландшафти турларига мос равишда такомиллаштирилган;
ландшафт ҳудудларини терапевтик муҳитга мослаштиришнинг иссиқлик ороллари, ҳаво айланиши бузилиши, ҳаво ифлосланиши, визуал шумнинг ортиши, жиҳозланиш даражаси пастлиги, суний қопламаларнинг кўпайиши, кўкаламзор ҳудудларни қисқариши каби муаммолари очиб берилиб, ландшафт терапиянинг: визуал терапия, ароматерапия, боғдорчилик терапияси, орни терапия, арт-терапия каби соғломлаштириш ландшафтларини ташкил этишнинг назарий асослари ишлаб чиқилган;
турли функсионал вазифаларни бажарувчи саломатлик ландшафтларини архитектура–ландшафт жиҳатдан ташкил этишда қулай муҳит (салбий босимлардан ҳоли муҳит), хавфсизлик (турли хавф-хатарни камайтириш), сувга йўналтирилганлик (сув элементларига урғу бериш), биофиллик (табиий муҳитга урғу бериш), фойдалилик (барча аҳоли учун фойдаланиш имконини яратиш), ҳилма ҳиллик (ландшафт композицияларда бирҳилликдан қочиш), миллийлик (ландшафт элементларига миллий ўзига ҳосликни олиб кириш) тамойиллари ишлаб чиқилган;
постиндустриал ландшафтни саломатлик ландшафти сифатида қайта тиклашнинг кўп функсияли лойиҳалаш усули, табиий ландшафтларга тақлид қилиш усули, кескин релефли ҳудудларда ўсимликларни поғонали жойлаштириш усули, замонавий теҳнологияларни жорий қилиш усулларини тадқиқ этиш орқали сув бўйи ҳудудларида саломатлик ландшафтларини ташкил этиш тавсиялари ҳамда турли йўналишдаги саломатлик ландшафтлари ҳудудларини меъморий ландшафт дизайнини ташкил этиш учун ҳудудлаштириш, демографик кесимда ташкил этиш, жиҳозлаш каби таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саломатлик ландшафтларини ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқиш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳарлар ҳудудларида саломатлик ландшафтларини ташкил этишда функсионал ҳудудлаштириш, ҳудудларни демографик кесимда фойдаланиш жиҳатидан қулай ташкил этиш, ҳудудга мос ўсимликларни танлаш бўйича олинган хулосалар “Қишлоққурилишлойиҳа” Бош лойиҳа қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ШНҚ 3.01.05-23 рақамли “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудларни ободонлаштириш” номли норма ва қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 мартдаги 24-06/2600-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларда саломатлик ландшафтларини лойиҳалаш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
саломатлик ландшафтларини ташкил этишда шаҳар муҳитларини экологик барқарор ва фазовий мувофиқлаштиришнинг самарадорлигига табиий ва антропоген ландшафтни фазовий муҳит уйғунлигида қўллаш орқали пост индустриал ландшафтни саломатлик ландшафтлари сифатида ташкил этиш мумкинлиги асосланганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “Дизайн код. Умумий талаблар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2600-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ички муҳитини архитектура-дизайн ечимлари ишчи лойиҳаларини тузиш ҳамда уларни тартибга солиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
ҳудудларини ободонлаштириш, саломатлик ландшафтларини лойиҳалаш ҳамда ташкил этишда кичик меъморий шакилларни демоқрафик қатламларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш жиҳатидан қулай жойлаштириш, хавфсизликни таминлашни самарали комбинациялари ишлаб чиқилганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “Дизайн код. Шаҳар кичик меъморий шакллари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2600-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ҳудудларида, жамоат жойлари, боғ-парк ҳудудларидажойлашган кичик меъморий обектлардан фойдаланиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
саломатлик йўлаклари ҳамда саломатлик ландшафтларини лойиҳалаш ва ташкил этишда визуал шумдан ҳимоялаш, реклама конструксияларини ҳамда йўл кўрсаткичларни жойлаштириш бўйича олинган хулосалар Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “Дизайн код. Реклама конструксиялари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2600-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ҳудудларида, реклама элементлари ва конструксияларини жойлаштиришни такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
саломатлик ландшафтларини шаҳарсозлик ва меморий ландшафт жиҳатдан тўғри режалаштириш, табиий ёруғлик ва шамоллатиш имкониятларини инобатга олган ҳолда соғлом муҳит яратиш, шунингдек, бинолар фасадини атроф-муҳитга эстетик уйғунликда шакллантиришга йўналтирилган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “Дизайн код. Фасадлар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 24-06/2600-сон маълумотномаси). Натижада шаҳарнинг яхлит меъморий ва эстетик қиёфасини шакллантириш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган.