Камилова Назокат Саиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Исажон Султон насрида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези 10.00.02. – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil2728
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимова Бекпошша Бахадировна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Болтаева Гулчеҳра Шокировна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тошева Нилуфар Ширинбоевна филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Исажон Султоннинг “Қисмат”, “Манзил”, “София” ҳикоялари, “Аввалгиларга ўхшамас”, “Робия Балхий” қиссалари, “Боқий дарбадар”, “Озод”, “Генетик” романларида диний-ахлоқий мотивлар, ирфоний маъноларнинг бадиий синтези асосида ёзувчининг поетик маҳоратини кўрсатиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек насрида диний-ахлоқий мотивларнинг синтези, хусусан, Исажон Султон ҳикоя, қисса ва романларида Қуръон оятлари ҳамда ҳадисларнинг сюжет, образлар тизими ва ғоявий структура билан узвий боғлиқликда акс этиши асосланган;
Исажон Султон насрида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези, хусусан, рамзий образлар ва ирфоний тушунчалар орқали юзага келган эстетик қатламлар замонавий ўзбек адабий жараёнида янги ёндашув сифатида очилиб, адибнинг диний-эстетик қарашлари поетик тафаккур билан уйғун ҳолда ўрганилиб, далилланган;
Исажон Султон асарларининг ҳозирги адабиётдаги аҳамияти, диний-ахлоқий мотивлардан фойдаланиш усуллари замонавий қарашлар асосида таҳлил этилган ҳамда ижодкорнинг ҳикоя, қисса ва романларида диний оят ва ҳадислардан фойдаланиш маҳорати исботланган;
ёзувчи асарларига хос бўлган сюжет, диний-ахлоқий мотивлар, образ, ғоя, услуб стилизация нуқтайи назаридан ўрганилиб, янги хулосалар чиқарилган ва адиб асарларидаги диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтезида ёзувчи маҳорати қирралари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Исажон Султон насрида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези” тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан:
Исажон Султон ҳикояларида диний рамзлар синтези ва уларга сабаб бўлган омиллар, ёзувчи қиссаларида Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг бадиий синтези, “Боқий дарбадар” романида Исо алайҳиссалом тимсоли ва рамзий дарбадарлик тушунчаси каби диссертация таҳлиллари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 20-февралдаги 83/1-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган назарий ва бадиий таҳлиллар лойиҳа доирасидаги адабий манбаларни замонавий ёндашув асосида талқин этишда илмий-методик асос бўлиб хизмат қилган.
Диссертациянинг замонавий ўзбек насрида диний-ахлоқий мотивлар ва уларга ёндашув, Исажон Султон ҳикоя ва қиссаларида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези ва тимсолларнинг ёритилиши, диний-ахлоқий мотивлар синтези жараёнида ёзувчининг бадиий маҳорати каби масалалар далилланганлигига доир хулоса ва тавсияларидан Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-июлдаги № 01/01-3046-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда асослаб берилган назарий хулосалар ва бадиий таҳлиллар мазкур лойиҳа доирасида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий талқини, рамзий образлар ҳамда замонавий ўзбек насридаги ёндашувларни электрон платформада тизимли акс эттиришда методик асос сифатида хизмат қилган.
Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг “Ассалом, Хоразм” мусиқий дам олиш дастури, “Нафосат”, “Маърифатнома”, “Адабий муҳит”, “Миллий тотувлик” кўрсатувлари, “Сиз нима дейсиз?!” ток-шоуси, “Қадрият”, “Нажот билимда” эшиттиришлари ссенарийларида тадқиқотнинг Исажон Султоннинг халқаро танловлар ғолиби эканлиги, жаҳон адабиётининг адиб ижодига таъсири ва ижодкор насрида диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези билан боғлиқ хулосалардан фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 6-мартдаги 214-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган Исажон Султон ижодидаги диний-ахлоқий мотивларнинг бадиий синтези борасидаги хулосалар оммавий ахборот воситаларининг адабий-маърифий дастурлари ссенарийларини тайёрлашда назарий-методик асос сифатида қўлланилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан ўтказилган турли адабий-маърифий тадбирларда, хусусан, замонавий ўзбек адабиёти намоёндалари, Исажон Султон ижоди бўйича ташкил этилган анжуманларда диний-ахлоқий мотивларнинг замонавий адабиётшуносликдаги инъикоси, ёзувчи ҳикояларида диний рамзлар синтези, “Озод” ва “Генетик” романларида диний-маърифий мотивларнинг бадиий синтези жараёнида ёзувчи маҳорати ёритилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг 2025-йил 7-мартдаги 28-сон маълумотномаси). Натижада юқоридаги мавзулар юзасидан анжуман ва тадбир иштирокчиларининг билимлари оширилган.