Sayt test rejimida ishlamoqda

Батиров Зафар Лутфуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Далани пуштали экишга тайёрлашда минерал ўғитларни солиш технологияси ва техник воситаларини такомиллаштиришнинг илмий-техник ечимлари», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Т253.

Илмий маслаҳатчи: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSс.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Хаджиев Абдумуталлиб, техника фанлари доктори, профессор, академик; Муродов Нусрат Муртазоевич, техника фанлари доктори, доцент; Игамбердиев Асқар Кимсанович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «BMKB-Agromash» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тупроқни экишга сифатли тайёрлаш, ўғитлаш самарадорлигини ошириш ва энергия-ресурстежамкорликни таъминлаш учун тупроқни пушта ҳосил қилиб, экишга тайёрлаш билан бир вақтда ўғитларни қаватлаб маҳаллий солувчи технологиялар ва техник воситаларни  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чигитни пушталарга экиш учун тупроқни тайёрлаш билан бир вақтда чигит экиладиган қаторлар остига минерал ўғитларни солиш технологияси ишлаб чиқилган; 

бир ўтишда тупроқни юмшатиш ва чигит экиладиган қаторлар остига уч қаватга ўғит солиш билан бирга пушта шакллантирадиган комбинациялашган агрегатнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

ўғитни ўсимлик илдиз тизими ривожланадиган қатламга солиш жараёнида ишчи органларнинг юзаси бўйича ўғитлар ҳаракатини тавсифлайдиган механик-математик моделлар асосида ўғит сошниклари параметрлари аниқланган;

ғўзапояси йиғиштириб олинган далаларда мавжуд пушталар ўрнига янги пушталар ва мавжуд эгатлар ўрнида янги эгатлар ҳосил қилиш билан бир вақтда ўғит солиш технологияси ишлаб чиқилган;

пахтадан бўшаган далаларни пушталарга чигит экишга тайёрлаш билан бир вақтда ва бир ўтишда ўғит солиш учун универсал чизель-культиватор-ўғитлагичининг конструкцияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бир йўла пушта олишда унга қатламлаб минерал ўғитларни соладиган комбинациялашган машина ва  универсал чизель-культиватор-ўғитлагичларни ишлаб чиқиш ва уларнинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

чигитни пушталарга экиш учун тупроқни тайёрлаш билан бир вақтда чигит экиладиган қаторлар остига минерал ўғитларни солиш технологияси ва уни амалга оширадиган комбинациялашган машина Косон тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Републикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 8 майдаги 02/023-22-сон маълумотномаси). Натижада ўғитни ўсимлик илдиз тизими ривожланадиган қатламга солиш билан бирга далаларни пушталарга чигит экиш учун тайёрлашда ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи 36,3 фоизга, ўғитлар сарфи эса 25 фоизга камайтириш имконини берган;

пахтадан бўшаган далаларни пушталарга чигит экишга тайёрлаш билан бир вақтда ва бир ўтишда ўғит солиш учун универсал чизель-культиватор-ўғитлагич комбинациялашган машина ва такомиллашган чизель-культиватор-ўғитлагич Қарши тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Републикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 8 майдаги 02/023-22-сон маълумотномаси). Натижада ўғитни ўсимлик илдиз тизими ривожланадиган қатламга солиш билан бирга далаларни пушталарга чигит экиш учун тайёрлашда ўғит сарфи 20 фоизга, эксплуатация харажатлари эса 29,6 фоизга камайтириш имконини берган;

тупроқни юмшатиш ва чигит экиладиган қаторлар бўйлаб уч қаватга ўғит солиш билан бирга пушта шакллантирадиган комбинациялашган агрегат Қашқадарё вилояти фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Републикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 8 майдаги 02/023-22-сон маълумотномаси). Натижада ўғит солиш ва далаларни пушта олиб чигит экишга тайёрлашда ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи 41,6 фоизгача, меҳнат харажатлари эса 39,4 фоизгача камайтириш имконини берган;

комбинациялашган машина ва такомиллашган чизель-культиватор- ўғитлагичларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ да ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 02/023-171-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарали комбинациялашган машина ва такомиллашган чизель-культиватор-ўғитлагичларни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish