Қурбонова Дилафруз Тоштурдиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларнинг ахлоқий қадриятларини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8537
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
         Илмий раҳбар: Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шерзод Рахмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жиянқулова Раҳима Хайруллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темսрий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларнинг ахлоқий қадриятларини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни темурий маликалар маънавий мероси асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари миллий характерни темурий маликаларга хос сабрлилик, тадбиркорлик, иродалилик фазилатларини ривожлантириш ва  миллат идентификациясини сақлашга қаратилган таълим жараёнига таъсирчанлигини босқичма-босқич ошириб бориш асосида аниқлаштирилган;
темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш моделининг мазмунли блоки (дидактик-методик ёндошув) талаба-қизларнинг мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш учун темурий маликаларга хос инновацион тафаккур, ташаббускорлик, фидойилик фазилатлари билан бойитилиб, унинг идентив таъсирчанлиги барқарор прогнозлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш методикаси Темурий маликалар ҳаётига бағишланган саҳна асарларини намойиш этиш, бадиий кечалар ташкил этиш ҳамда талабаларни Темурий маликалар қурган тарихий обектларга саёҳатларни ташкил этишни интенсив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги Темурий маликаларнинг кучли иродаси, илм-фанга бўлган эътибори ва жамиятда тутган мавқеи, ҳаётидаги қийинчиликлар, сиёсий инқирозлар ва уларни сабр-матонат билан енгиши, хайрия ва бунёдкорлик ишлари таъсирчанлигини уйғунлаштирган ҳолда талаба-қизларда  ўз-ўзини ҳурмат қилиш, масъулият, сабр ва миллий ғурур каби муҳим фазилатларни босқичма-босқич ёритиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларнинг ахлоқий қадриятларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик ва амалий  таклифлар асосида:
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни темурий маликалар маънавий мероси асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари миллий характерни темурий маликаларга хос сабрлилик, тадбиркорлик, иродалилик фазилатларини ривожлантириш ва  миллат идентификациясини сақлашга қаратилган маънавий меросини таълим жараёнига таъсирчанлигини босқичма-босқич ошириб бориш асосида аниқлаштирилганлигига оид тавсиялардан “Миллий тарбия асослари” номли дарслик ва “Тарбия фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон гувоҳномаси).  Натижада, темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш моделининг мазмунли блоки (дидактик-методик ёндошув) талаба-қизларнинг мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш учун темурий маликаларга хос инновацион тафаккур, ташаббускорлик, фидойилик фазилатлари билан бойитилиб, унинг идентив таъсирчанлиги барқарор прогнозлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Миллий тарбия асослари” номли дарслик ва “Тарбия фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон гувоҳномаси). Натижада, талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантиришдаги имкониятларининг дидактик, аксиологик ва методик мазмунини бойитишга шароит яратилган;
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш методикаси Темурий маликалар ҳаётига бағишланган саҳна асарларини намойиш этиш, бадиий кечалар ташкил этиш ҳамда талабаларни Темурий маликалар қурган тарихий обектларга саёҳатларни ташкил этишни интенсив таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар “Миллий тарбия асослари” номли дарслик ва “Тарбия фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон гувоҳномаси). Натижада, талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилди.   
талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги Темурий маликаларнинг кучли иродаси, илм-фанга бўлган эътибори ва жамиятда тутган мавқеи, ҳаётидаги қийинчиликлар, сиёсий инқирозлар ва уларни сабр-матонат билан енгиши, хайрия ва бунёдкорлик ишлари таъсирчанлигини уйғунлаштирган ҳолда талаба-қизларда  ўз-ўзини ҳурмат қилиш, масъулият, сабр ва миллий ғурур каби муҳим фазилатларни босқичма-босқич ёритиш асосида аниқлаштирилганлигига оид тавсиялар “Миллий тарбия асослари” номли дарслик ва “Тарбия фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон гувоҳномаси). Натижада, талаба-қизларда ахлоқий қадриятларни ривожланганлик даражасини баҳолашга оид индикаторларни ишлаб чиқишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish