Норова Мехри Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамз поетикаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/5096
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Қарши шаҳридаги Турон университети, PhD.03/12.02.2025.Fil191.01.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Илҳом Музаффарович филология фанлари доктори, доцент, Халимова Фируза Рустамовна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамзнинг образли фикрлаш шакли сифатидаги бадиий вазифалари, ички кўринишлари, умуминсоний ва миллий менталитетга хос хусусиятларни ифодалаши сингари масалаларни ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамзнинг маъно серқатламлигига йўл очиши, умуминсоний ва миллий хусусиятларни акс эттириши, унинг қаҳрамон, предмет ва ҳодисада тимсолий намоён бўлиши, тўлиқ кўчма маъно касб этиши, поетик фикрни эмоционал-экспрессив ифодалаши рамз-ҳодиса-ғоя-тасвир кетма-кетлигида асосланган;
қиёсланаётган тиллар шеъриятида турна, қалдирғоч, қарға, булбул, илон, кабутар, қақнус, бойқуш, семурғ, ҳумо, оҳу каби қушлар ва ҳайвонларнинг образлантирилилиши орқали универсал, индивидуал, ижтимоий ва табиат рамзларининг юзага келганлиги қиёсий-типологик аспектда очиб берилган;
Ғарбу Шарқ менталитетида флористик ва фаунистик рамзларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёт, маданият, диний эътиқод, шоир дунёқараши ва лирик қаҳрамон руҳияти нуқтайи назаридан специфик хусусият касб этиши бойқуш, семурғ, ҳумо, оҳу, ларк сингари қушлар, сирен гули, тол дарахти, лола, лолақизғалдоқ каби гуллар образи орқали далилланган;
Ғарбу Шарқ менталитетида феникс-қақнуснинг абадийлик, қайта туғилиш, мангу тириклик, ишқ-муҳаббат, бургутнинг куч-қудрат, ишонч, оқ рангнинг нур, поклик, маърифат, ғам-андуҳ, бахцизлик, яшил рангнинг ҳаёт, янгиланиш, умид, баҳор сингари универсал маъноларни билдириши умумий жиҳатлар сифатида кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамз поетикасини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамзнинг маъно серқатламлигига йўл очиши, умуминсоний ва миллий хусусиятларни акс эттириши, унинг қаҳрамон, предмет ва ҳодисада тимсолий намоён бўлиши, тўлиқ кўчма маъно касб этиши, поетик фикрни эмоционал-экспрессив ифодалаши, рамз-ҳодиса-ғоя-тасвир кетма-кет келиши ёритилган илмий хулосалардан “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” (2022–2024 йй.) номли илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети, 2025-йил 19-июндаги № 04/11-6297-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани замонавий инглиз ва ўзбек шеъриятида рамзлар поетикаси, улар орқали муайян халқнинг дунёқараши, маънавий қадриятлари ва миллий менталитети ифода этилиши билан боғлиқ фикрлар билан бойитишга эришилган;
қиёсланаётган тиллар шеъриятида турна, қалдирғоч, қарға, булбул, илон, кабутар, қақнус, бойқуш, семурғ, ҳумо, оҳу каби қушлар ва ҳайвонларнинг образлантирилилиши орқали универсал, индивидуал, ижтимоий ва табиат рамзларининг юзага келганлиги қиёсий-типологик аспектда очиб берилган назарий фикр ва хулосалардан “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (2022–2024 йй.) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2025-йил 14-июндаги № 1706/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани рамзнинг лингвопоетик хусусиятлари очиб берилган илмий қарашлар билан такомиллаштиришга эришилган;
Жойс Килмер, Роберт Фрост, Тҳео Виллиамс, Паула Калҳоун, Жане Рае Эмма, Эллаине Терранова, Сеамус Ҳеаней, Сйлвиа Плас, Э.А.Сталлингс; Абдулла Орипов, Сирожиддин Саййид, Усмон Азим, Абдували Қутбиддин сингари шоирлар ижоди мисолида Ғарбу Шарқ менталитетида флористик ва фаунистик рамзларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёт, маданият, диний эътиқод, шоир дунёқараши ва лирик қаҳрамон руҳияти нуқтайи назаридан специфик хусусият касб этиши бойқуш, семурғ, ҳумо, оҳу, ларк сингари қушлар, сирен гули, тол дарахти, лола, лолақизғалдоқ каби гуллар образи орқали далилланганлиги, шунингдек, Ғарбу Шарқ менталитетида феникс-қақнуснинг абадийлик, қайта туғилиш, мангу тириклик, ишқ-муҳаббат, бургутнинг куч-қудрат, ишонч, оқ рангнинг нур, поклик, маърифат, ғам-андуҳ, бахцизлик, яшил рангнинг ҳаёт, янгиланиш, умид, баҳор сингари универсал маъноларни билдириши шеърий асарлар қиёсида илмий асосланган ва хулоса ҳамда натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-апрелдаги №01-09-82-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар орқали мухлисларнинг замонавий инглиз ва ўзбек шоирлари ижоди билан яқиндан танишишларига имкон яратди, адабий кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилди.