Набиева Шарифа Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ортологик ўқув луғатларни тузишнинг лингвистик асослари (ўзбек ва инглиз тили материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3873
Илмий раҳбар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдимурод Эшонқулович филология фанлари доктори, профессор, 
Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд чет тиллар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилида тузилган ортологик ўқув воситалари асосида ортологик ўқув луғатларни тузишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглизча ёки инглиз тили орқали ўзлашаётган бошқа тилларга мансуб жуфт, такрорий, қўшма, қисқартма сўзлар, шунингдек, таркибида ўзбек тилида мавжуд бўлмаган ҳарф (w, c) ёки ёзилиши ўзбек имлосига зид бўлган ўзлашма сўзлар имлосини белгилашда таржимон, лингвист ва педагогларнинг ҳамкорлиги, шунингдек, айрим ўзлашма сўзлар имлосига индивидуал ёндашув зарурлиги далилланган;
Спеллинг wордс лист, Спеллинг бее, счоол спеллинг диcтионарй, воcабуларй-ортҳограпҳиc диcтионарй, ортҳограпҳй-эхпланаторй счоол диcтионарй, спеллинг эхерcисес, лист оф иррегулар вербс каби замонавий ўқув ортологик воситалар таҳлили асосида ўзбек тилида янги авлод ортологик ўқув луғатлар учун сўз танлаш мезонлари, луғат мақола таркиби, хусусан, қисқача изоҳ (шорт эхпланатион) ва орфограммаларни лексикографик талқин қилишда аниқлик, қисқалик, тушунарлилик тамойиллари етакчилик қилиши аниқланган;
ўзбек тилида тузилган меъёрий луғатлар, жумладан, имло луғатлари инглиз тилида ҳозиргача яратилган замонавий ортологик ўқув луғатлар билан қиёсланган, уларнинг тилнинг адабий меъёрлари ва нутқ маданиятини шакллантиришнинг муҳим воситаси экани очиб берилган;
ўзбек тилида нашр этилаётган янги авлод имло луғатларида имлоси муаммоли сўзларга батафсил изоҳ берилиши билан бирга уларни тузатишга доир методик тавсиялар ҳам берилиши, фонетик, грамматик, этимологик пометалар, иллюстрациялар келтирилиши ва лексикографик компетентликни ўстиришга доир кўрсатмалар берилиши луғатдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнаши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилида тузилган ортологик ўқув воситалари мисолида меъёрий ўқув луғатларни тузишнинг лингвистик асосларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида адабий тил меъёрларининг шаклланиши, ортологик ўқув луғатлар таснифи ҳамда тавсифи, оʻхшаш ва фарқли хусусиятларини очиб беришга доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан қўлга киритилган “Митти юлдуз” жилолари ёҳуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” 54-10/104 рақамли (2018-2019-й.) илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимининг 2023-йил 25-августдаги 597-сон). Натижада лойиҳа доирасида чоп этилаётган бадиий нашрларнинг ўзбек тилининг илмий меъёрларига амал қилишига эришилган. Ҳамда тилшуносликда ортология меъёршунослик фанининг пайдо бўлиши, ўзбек ортологияси фани тараққиётини, меъёрий ўқув луғатлар, асосий турлари ва тарихий тараққиёти масалаларини таҳлил қилишда илмий ҳамда амалий манба бўлиб хизмат қилган; 
инглиз ва ўзбек тилларида орфограммаларни илмий асослаш, луғатларда лингвистик талқин қилиш муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга доир тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Таълим ва ислоҳот” адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган  (Қашқадарё телерадиокомпанияси, 23.10.2023-йил, 17-05/207-сон). Тадқиқот натижалари асосида давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш ҳақидаги тарғибот ишлари мазмуни мукаммаллашган;
орфографик минимум (спеллинг wордс лист) ва имло ўқув луғатлари (счоол спеллинг диcтионарй) тузишнинг лингводидактик асослари, ортологик ўқув луғатлар учун сўз танлаш мезонлари, луғат мақола таркиби, орфограммаларни лексикографик талқин қилиш ва орфограммаларни илмий асослашга доир илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2017-2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (17.11.2023-йил, 01-01/4002-сон). Натижада ёзма нутқ меъёрларини тартибга солиш, такомиллаштириш ва ўргатишга мўлжалланган лингводидактик воситаларни тузишга эришилган;
 жаҳон ўқув ортографиясининг инновацион анъаналари асосида ўзбек ўқув ортографияси тараққиётини белгиловчи тамойилларни аниқлаш бўйича қўлга киритилган хулосалардан 2019-2022-йиллар давомида Эрасмус+ “СПАCЕCОМ: Космик алоқа ва тизимлар инжиниринги бўйича янги таълим дастурлари ” номли халқаро илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган. Лойиҳа коди-609715-ЭПП-1-2019-1-УЗ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2023-йил 20-ноябрдаги 572-сони).
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish