Аслонов Алибек Мехриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Агросаноат кластерлари ишчи-ходимлари учун махсус поябзал самарали конструксияси ва технологиясини ишлав чиқиш”, 05.06.03-Тери, мўйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3977.
Илмий раҳбар: Мусаев Сайфулло Сафоевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Абулниязов Қурбонбой Исмоилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий саноат хом ашёлари асосида агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун мураккаб иқлимий шароитларни ва реал меҳнат шароитларни ҳисобга олган, ишчи ходимлар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли агрессив муҳитлардан ҳимоя қиладиган, узоқ вақт кийилгандан кейин чарчоқ ҳиссини камайтирадиган, оёғдаги шикастланишларни олдини олишга қаратилган ва оёқ панжасида ҳаракатларни чекламайдиган, комплекс юқори эстетик, эксплуатацион ва технологик хусусиятларга эга бўлган махсус поябзал таглиги рационал конструксияси яратиш ва самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари махсус поябзали таглиги учун термопластик эластомер композицияли кўп компонентли ва функсионал материал, маҳаллий хомашёлар асосида термодинамик вулқонлаш усулида ишлаб чиқилган ва унинг асосий хусусятлари квалиметрик таҳлиллар асосида аниқланган;
биринчи маротаба агросаноат кластерлари ишчи ходимлари махсус поябзали таглиги учун илмий асосланган сифат кўрсаткичлари номенклатураси ҳамда истемол модели яратилиб, иерархик схемаси ва техник регламент истемолчилар анкета сўрови асосида априор ранжирлаш усули билан ишлаб чиқилган;
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари махсус поябзал полимер истемол ва хавфсизлик хоссаларини олдиндан башорат қилишга имкон берувчи “таркиб-хосса” боғлиқлигини ифодаловчи регрессион тенгламалар ва математик модел иккинчи даражали лотин куби усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
юқори эстетик, истемолчилик ва ҳимоя хусусиятларига эга бўлган термопластик эластомер композицияли таглик материални агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун мўлжалланган махсус поябзал изига юқори босим остида қуйма усулда бириктириш технологияси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун махсус поябзал таглиги рационал конструксияси ва самарали технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда поябзал изига юқори босим остида қуйма усулда бириктириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун махсус поябзал таглиги рационал конструксиясини яратиш ва уни маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқариш ҳамда поябзал изига юқори босим остида қуйма усулда бириктириш технологияси жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 22-июл 2025 йил 01-2093-сон сонли маълумотномаси). Натижада меҳнат жараёнида ишчиларга ишончли ҳимоя ва эргономик нуқтаи назардан, яхши қулайлик яратилган;
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари махсус поябзали таглиги учун яратилган термопластик эластомер композиция “Асилбек нурли келажак” МЧЖ гранулалар тайёрлаш цехида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 22-июл 2025 йил 01-2093-сон сонли маълумотномаси). Натижада махсус поябзал таглиги учун термопластик эластомер композисияли материал яратилган;
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун махсус поябзал таглиги рационал конструксияси, самарали ишлаб чиқариш ва поябзал изига юқори босим остида қуйма бириктириш технологияси ҳамда уларнинг конструкторлик - техник ҳужжатлар пакети “Ўзчармсаноат” уюшмаси тасарруфидаги поябзал ишлаб чиқариш корхоналарида, жумладан “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖ, “Тараққиёт Шоес” МЧЖ корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 22-июл 2025 йил 01-2093-сон сонли маълумотномаси). Натижада агросаноат кластерлари ишчи ходимларининг меҳнат шароитлари яхшиланган, меҳнат жараёнида ишчи ходимлар юқори сифатли, арзон, эргономик нуқтаи назардан қулай махсус поябзаллар билан таъминланган ва махсус поябзалнинг эксплуатация даври ошган;
агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун яратилган махсус поябзалларни апробацияси ва тадбиқ этилиши “Агрокластер Р-Текс Қоракўл” МЧЖ, “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖ, “Тараққиёт Шоес” МЧЖ корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 22-июл 2025 йил 01-2093-сон сонли маълумотномаси). Натижада агросаноат кластерлари ишчи ходимлари учун маҳаллий саноат хомашёлари асосидаги термопластик эластомер тагликлар билан тайёрланган махсус поябзаллар, мавжуд “ТЕП” ва “Стиронип” резина тагликли поябзалларга нисбатан массаси 1,0 бараварга, тагликни поябзал изига бирикиш мустаҳкамлиги 2,0 бараварга, емирилишга ва сирпанишга қаршилиги бўйича 2.0 бараварга ошишига эришилган.