Тожиматова Зулайхо Абдуғаффор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давр ва адабий жараёнда аёл ижодкор шахси (Мақсуда Эргашева ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.4.PhD/Fil5987
Илмий раҳбар: Ҳабибулло Жўраев, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, профессор; Турсунова Фарида Ғаниевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: давр ва адабий жараёндаги аёл ижодкор шахси ва унинг ўзига хослигини Мақсуда Эргашева ижоди мисолида таҳлил ва тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётида аёл ижодкор шахси, унинг шаклланиш босқичлари, шаклий-композицион, нутқий-услубий ва фақат аёллар адабиётига хос индивидуал услуби, поэтик маҳоратда соддалик, тушунарлилик, аёл мавзуси ҳамда маърифатпарварлик ғояларидаги муштараклик ва ўзига хос ёндашувлар даврлаштириш тамойили асосида аниқланган;
давр ва муҳит, биографик босқичлар ва адабий таъсир аёл ижодкор шахсини шакллантирувчи муҳим омиллардан эканлиги Мақсуда Эргашева шахсияти мисолида тарихий-биографик аспектда, ижодининг аҳамияти ижтимоий-маданий муҳит алоқадорлигида асосланган;
шоира шеъриятининг поэтик хусусиятлари, аёл қалби диалектикаси тасвирида ижодий индивидуалликнинг намоён бўлиши, образ яратишда муаллиф шахсининг аксланиши, ижоидкор ижтимоий-сиёсий қарашларини ифодаловчи исёнкор мавзу ва ғоялар адабий парадокс, градация каби бадиий-тасвирий воситалар асосида далилланган;
Мақсуда Эргашева насрий асарларидаги ижодкор шахс ва ижтимоий муҳит тасвирида биографик “мен” ва ижодий “мен” алоқадорлиги, давр манзараларини акс эттиришда деталларнинг функционаллиги, фольклоризмларнинг қаҳрамон психологик тасвирда ижодкор нуқтаи назарини ифодалаши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давр ва адабий жараёнда аёл ижодкор шахси мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек адабиётида аёл ижодкор шахси, унинг шаклланиш босқичлари, шаклий-композицион, нутқий-услубий ҳамда фақат аёллар адабиётига хос индивидуал услуби, поэтик маҳоратда соддалик, тушунарлилик, аёл мавзуси ва маърифатпарварлик ғояларидаги муштараклик ва ўзига хосликлар даврлаштириш тамойили асосида белгиланганлигига оид илмий-назарий фикрлар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 01/504-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган илмий-назарий янгиликлар аҳамияти ортган.
шоира шеъриятининг поэтик хусусиятлари, аёл қалби диалектикаси тасвирида ижодий индивидуалликнинг намоён бўлиши, образ яратишда муаллиф шахсининг аксланиши, ижоидкор ижтимоий-сиёсий қарашларини ифодаловчи исёнкор мавзу ва ғоялар адабий пародокс, градация каби бадиий-тасвирий воситалар асосида далилланганлигига доир назарий фикрлардан 2015-2017-йилларда бажарилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда жумладан, 2017-йилда “Фарғона” нашриёти томонидан нашр этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатмани тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 21-июнь.даги 04/3325-сонли маълумотномаси). Натижада “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатма савияси ошган;
Мақсуда Эргашева насрий асарларидаги ижодкор шахс ва ижтимоий муҳит тасвирида биографик “мен” ва ижодий “мен” алоқадорлиги, давр манзараларини акс эттиришда деталларнинг функционаллиги, фольклоризмларнинг қаҳрамон психологик тасвирда ижодкор нуқтайи назарини ифодалаши ёритилганлигига оид мулоҳазалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Махсус репортаж”, “Жараён”, “Маънавият сарчашмаси” кўрсатувлари ҳамда “Ёшлар кундалиги” номли радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Телерадиокомпанияси Фарғона Вилоят Телерадиокомпаниясининг 2024-йил
21-июндаги 118-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилган.