Кушматова Меҳрнисо Султонхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон” концептининг рус, инглиз, ўзбек тиллар фразеотизимидаги идентификацияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.2.PhD/Fil4661.
Илмий раҳбар: Таштемирова Замира Сатвалдиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рус, инглиз ва ўзбек тилларидаги “инсон” концептини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвистик ва миллий-маданий хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан ўрганиш, шунингдек, ушбу тилларнинг ўзаро мувофиқлик ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус, инглиз ва ўзбек тилларида инсоннинг характер хусусиятлари, ҳиссий ҳолати, ақл-заковат ва тафаккур фаолиятига оид интеллектуал фазилатлари, ташқи кўриниши, ёши ва физиологик ҳолатини тавсифловчи фразеологизмларнинг қиёсий таҳлили ўрганилаётган тилларнинг менталитети ва миллий-маданий қадриятлари ҳамда концептуал дунёқарашидаги ўзига хос жиҳатларини очиб бериши аниқланган;
чоғиштирилган тилларда “инсон” концептини ифодаловчи айрим фразеологик бирликлар кўпмаънолилик хусусиятига эга бўлиши, қўлланиш контекстига қараб инсон ҳаётининг турли ёш босқичларини англатиши мумкинлиги “в расцвете сил”, “in one’s prime”, “ойоғи ерга тегмайди” каби иборалар мисолида асосланган;
рус, инглиз ва ўзбек тилларида инсоннинг характери, ақлий қобилияти ҳамда эмоционал ҳолатини ифодаловчи фразеологик бирликлар таснифи амалга оширилиб, мазкур фразеологизмлар орасида тўлиқ ва қисман эквивалент (хитрая лиса – a sly fox – айёр тулки), тўлиқ ва қисман аналог (дел по горло – to have a lot on a plate – иши бошидан ошиб ётмоқ) ҳамда эквивалентга эга бўлмаган (age before beauty, косая сажень в плечах, совиғи ошиб кетмоқ) уч хил тиллараро мослик шакллари мавжудлиги аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда “инсон” концептининг фразеологик репрезентацияси шахснинг хусусиятлари тўғрисидаги умуминсоний тасаввурларни ифода этувчи айёр тулки, тош юрак, зеҳни ўткир каби универсал образларга, шу билан бирга, маданий анъаналар, миллий турмуш тарзи ва менталитет таъсирида шаклланган символик-ассоциа¬тив мазмун касб этувчи, этник-маданий стереотипларни ёритувчи, миллий ижтимоий муҳит ва тарихий тажрибага хос бўлган миллий образларга (анъанавий мусиқий асбоблар, қушлар, табиат ва бошқа концептуал бирликлар) асосланиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий хулосалари ва амалий натижалари рус, инглиз ва ўзбек фразеосистемаларида “инсон” концептининг идентификацияси бўйича қуйидагиларга жорий этилди:
“инсон” концептини акс эттирувчи фразеологик бирликлар полисемантик хусусиятга эга экани ва бу уларнинг контекстга қараб инсон ҳаётининг турли ёш босқичларини ифодалашига имкон бериши ҳақидаги илмий хулосалар 2022-2024-йилларда “Электрон луғатлар яратиш” мавзусидаги FZ-2019081663-сонли фундаментал лойиҳани амалга оширишда, хусусан, “Ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача луғат”ни яратишда ҳамда рус, ўзбек халқининг анъаналарини ёритишда фразеотизимлар, уларнинг монологик нутқдаги ўзига хос хусусиятларидан фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 19-апрелдаги 1/04-89-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача луғат”нинг мазмуний ва тузилма базаси кенгайтирилди, бу эса маъноларни аниқ етказиш ва тиллараро мосликни таъминлашга хизмат қилган;
ҳар бир ўрганилаётган тилнинг менталитети ва қадриятларининг ўзига хослигини аниқлаш орқали инсоннинг ички сифатларини идрок этишдаги маданий тафовутлар бўйича таҳлил қилинган илмий натижалар ва хулосалардан 2021-2023-йилларда мусиқа ва санъат таълим муассасалари учун “Болалар рақси” фанидан интерактив ўқув-услубий қўлланмалар яратишда, F3-2019081773-фундаментал лойиҳасини бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва безаклари” мавзусидаги ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқа изоҳли луғатини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 4-ноябрь, № 1/04-136 маълумотномаси). Натижада, материаллар ўзбек болалар рақсларини ижро этиш техникаси ва уларнинг маданий контекстини чуқур ўрганишга ёрдам бериб, ўқувчиларга ҳаракат, миллий рамзлар ва инсон ҳақидаги анъанавий тасаввурлар ўртасидаги боғлиқликни онгли равишда идрок этишга имкон яратган;
“инсон” концептининг фразеологик талқини барча тилларда умумий инсоний тасаввурларни акс эттирувчи универсал образларга, шу билан бирга, ҳар бир тилда халқнинг миллий турмуш тарзи, анъаналари ва дунёқарашининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ рамзий тимсолларга асосланганлиги ҳақидаги илмий натижалар ва материаллардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” таҳририяти фаолиятида, “Таълим ва тараққиёт”, “Бедорлик”, “Миллий маънавият” каби таълим дастурлари сценарийларини тайёрлашда, шунингдек, ёшлар ўртасида илм-фанга муҳаббатни юксалтириш, уларни илм-фанга, айниқса, она тилига чексиз ҳурмат ва садоқат руҳида ўсиб келаётган ёш авлодни (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат ташкилоти 2023-йил 5-июндаги 02-36-891-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таълим дастурларининг илмий савияси ошган, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лингвистик компетенциясини оширишга хизмат қилган.