Несипбаева Саодатхан Қуанишбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бадиий матндаги дунёнинг лингвистик тасвири ва уни таржима қилиш усуллари (Марк Твеннинг “Том Соернинг саргузаштлари” асари мисолида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4158.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамбетова Роза Балтабаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда дунёнинг лингвистик тасвири ва уни таржима қилиш стратегияларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунёнинг лингвистик тасвири доирасида “маданиятларнинг ўзаро таъсири”, “маданиятлараро коммуникация” ва “бадиий таржима” каби консептуал бирликлар асосида тушунча ва терминларнинг мазмуни аниқлаштирилиб, лингвокултурология ҳамда таржимашунослик соҳаларига оид назарий категориялар изчил ва тизимли шаклда очиб берилган;
бадиий таржима маданий идентикликни англаш ва уни бошқа маданият доирасида ифодалаш имконини берувчи маданиятлараро коммуникациянинг мустақил ва мураккаб шакли сифатида талқин қилиниб, аслият тилининг маданий қатламларини қабул қилувчи тил муҳитида консептуал реконструксия қилиш воситаси эканлиги исботланган;
инглиз ёзувчиси Марк Твен қаламига мансуб “Том Соернинг саргузаштлари” асарининг рус ва қорақалпоқ тилларига таржима вариантлари асосида маданиятлараро мулоқотнинг самарадорлигини таъминловчи омиллар таҳлил қилиниб, таржиманинг мослашув даражаси, маданий-лингвистик бирликларнинг адекват интерпретацияси, таржимоннинг гносеологик тайёргарлиги ҳамда эквивалентликни таъминлайдиган лингвистик омиллари аниқланган;
таржима жараёнида маданий эквивалентликни таъминловчи асосий лингвомаданий омиллар аниқланиб, дунёнинг лингвистик тасвири, лакунарлик ҳодисаси, миллий-маданий хусусиятлар ва эквиваленциз лексика каби компонентлар маданиятлараро коммуникация контекстида таҳлил қилиниб, таржима сифати ҳамда матннинг семантик узлюксизлигига кўрсатадиган таъсири илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матндаги дунёнинг лингвистик тасвири ва уни таржима қилиш усуллари (Марк Твеннинг “Том Соернинг саргузаштлари” асари мисолида) мавзусидаги тадқиқот ишида олинган илмий натижалар асосида:
дунёнинг лингвистик тасвири доирасида “маданиятларнинг ўзаро таъсири”, “маданиятлараро коммуникация” ва “бадиий таржима” каби консептуал бирликлар асосида тушунча ва терминларнинг мазмуни аниқлаштирилиб, лингвокултурология ҳамда таржимашунослик соҳаларига оид назарий категориялари ҳақидаги илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминитар фанлар илмий-тадқоқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган “ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклорини ва адабиётшунослик тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 10-июндаги 319/1-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилидаги бадиий асарларни қорақалпоқ тилига таржима қилишда миллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама таҳлил қилиниб, бу хусусиятлар негизида таржимада эквивалентлик ва адекватликка эришиш усуллари ҳақидаги маълумотлар билан такомиллаштирилган;
бадиий таржима маданий идентикликни англаш ва уни бошқа маданият доирасида ифодалаш имконини берувчи маданиятлараро коммуникациянинг мустақил ва мураккаб шакли сифатида талқин қилиниб, аслият тилининг маданий қатламларини қабул қилувчи тил муҳитида консептуал реконструксия қилиш воситаси эканлигига доир хулосаларидан “Қорақалпоғистон” телеканалининг “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида, радио каналининг “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпогистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 28-майдаги 05-22/317-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар таржимашунослик ва унинг ривожланиш тенденсиялари, шунингдек, инглиз романларининг қорақалпоқча таржималарининг маданиятлатора таъсири ҳақида кенг маълумотларга эга бўлган;
инглиз ёзувчиси Марк Твен қаламига мансуб “Том Соернинг саргузаштлари” асарининг рус ва қорақалпоқ тилларига таржима вариантлари асосида маданиятлараро мулоқотнинг самарадорлигини таъминловчи омиллар таҳлил қилиниб, таржиманинг мослашув даражаси, маданий-лингвистик бирликларнинг адекват интерпретацияси, таржимоннинг гносеологик тайёргарлиги ҳамда эквивалентликни таъминлайдиган лингвистик омилларига оид илмий натижаларидан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси маънавий-маърифий анжуманларида, китобхонлик тарғиботи тадбирларида, Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактабида ўтган адабий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 27-майдаги 49-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилидаги бадиий асарларни қорақалпоқ тилига таржима қилишда миллий маданиятнинг озига хос хусусиятлари, эквивалентлик ва адекватликка эришиш усуллари ҳақидаги илмий тасаввур-тушунчаларнинг бойитилишига эришилган;
 таржима жараёнида маданий эквивалентликни таъминловчи асосий лингвомаданий омиллар аниқланиб, дунёнинг лингвистик тасвири, лакунарлик ҳодисаси, миллий-маданий хусусиятлар ва эквиваленциз лексика каби компонентлар маданиятлараро коммуникация контекстида таҳлил қилиниб, таржима сифати ҳамда матннинг семантик узлюксизлигига кўрсатадиган таъсири ҳақидаги илмий тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Қорақалпоғистон республикаси ахборот-кутубхона маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот  ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Қорақалпоғистон республикаси ахборот-кутубхона маркази 2025 йил  16-июндаги 12-02-04-09/194-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари илмий-услубий фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлган амалий восита сифатида эътироф этилиб, таржимашунослик ҳамда лингвомаданий тадқиқотлар соҳаларида ахборот ресурсларини бойитиш ва методик ишланмаларни такомиллаштиришда фойдаланиш учун тавсия этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish