Соатова Зарина Акваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бойсун тоғ тизмаси қориноёқли моллюскалари (Mollusca: Gastropoda) фаунаси, экологияси ва зоогеографияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B824.
Илмий раҳбар: Пазилов Абдуваеит, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Хусниддин Тошбултаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бойсун тоғ тизмаси қориноёқли моллюскаларининг фаунистик таркибини аниқлаш ва экологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг муҳофаза қилиш тадбирларини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бойсун тоғ тизмасида сув қориноёқли моллюскаларнинг 5 та оила, 9 та авлодга мансуб 17 та турдан иборат таксономик рўйхати тузилган. Қуруқлик моллюскаларининг 12 та оила, 19 та авлодга мансуб 30 та тури қайд этилиб, улардан 5 тури (Vallonia asiatica, Cochlicopa dushanbensis, C. heptapotamica, Turanena scalaris, Hesseola bactriana) Ўзбекистон фаунаси учун, (Pseudonapaeus secalinus, Turanena leptogura, Neofruticicola donum, Macrochlamys kasnakowi) ҳудуд фаунаси учун 4 та янги тур аниқланган;
қуруқлик моллюскалари яшаш биотопларидаги намлик бўйича 5 та (ксерофил, ксеромезофил, мезофил, гигрофил ва криомезоксерофил), стациялари бўйича 11 та (петробионт, фитобионт, сапробионт, сапрогеобионт, сапрорипабионт, эпифитогеобионт, эпифитобионт, эпигеобионт, эпифитострабионт, эпифитопетробионт, эпифиторипабионт) ва озуқа турлари бўйича эса 3 та (фитофаг, сапрофаг, фитосапрофаг) экологик гуруҳларга ажратилган;
Ps. sogdianus, Ps. maydanica ва N. donum турлари рДНКси 18С соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган ва генетик материалдаги фарқлар асосида ўзгарувчанлик сабаблари очиб берилган;
илк бор қориноёқли моллюскаларнинг зоогеографик таҳлили асосида 17 тур сув ва 30 тур қуруқлик моллюскаларининг ареали тўғрисидаги қурғоқчил иқлим шароитида чиғаноқ белгиларининг (шакли, ранги, қалинлиги, скулптураси, киндик тузилиши ва ўлчамлари) ўзгарувчанлиги бўйича янги маълумотлар олинган;
муҳофазага муҳтож Pseudonapaeus secalinus, Turanena leptogura ва Neofruticicola donum турларнинг яшашини чекловчи омиллар исботланган ва уларни муҳофаза қилишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бойсун тоғ тизмаси қориноёқли моллюскаларининг (Моллусcа: Гастропода) фаунаси, экологияси ва зоогеографияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бойсун тоғ тизмасида тарқалган қориноёқли моллюскаларнинг муҳофазага муҳтож турлар таркиби аниқланиб (Pseudonapaeus secalinus, Turanena leptogura ва Neofruticicola donum), улар популяциясининг замонавий ҳолати баҳоланиши асосида, тарқалиш харитаси тузилган ва муҳофаза қилиш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти Бойсун бўлими фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қўмитасининг 2025 йил 3 февралдаги 03-03/1-03/3-1037-сон маълумотномаси). Натижада, Бойсун тоғ тизмасида тарқалган қуруқлик моллюскаларнинг тур таркибини аниқлаш, уларнинг геоахборот маълумотларини шакллантириш, табиий экотизимларда биологик хилма-хилликни ва ноёб моллюска турларини сақлаб қолиш ҳамда ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш имконини берган;
морфологик белгилари бўйича ўзгарувчан хусусиятга эга бўлган турларнинг молекуляр-генетик таҳлили асосида рибосомал ДНК 18С соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) Генбанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2024-йил 8-июндаги маълумотномаси). Натижада, СУБ 14516121 Pseudonapaeus maydanica ПП892183, СУБ14516140 Pseudonapaeus sogdianus ПП892186 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
Неофрутиcиcола донум турининг рибосомал ДНК ИЦ1 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар Миллий маркази Генбанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар Миллий маркази, www.blast.ncbi.nlm.nih.gov 2024-йил 14-июндаги маълумотномаси). Натижада, СУБ 14493632 Neofruticicola donum ПП915203 идентификация рақамлари олинган ва улар тизимидаги моллюскаларни молекуляр филогенетик ўрнини аниқлаш имконини берган.