Умаров Исмоилжон Олимжонвичнинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7554.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Тураханов Акром Абдуллаҳакимовcиҳ, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар Ураимов Санжар Рўзиматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессори; Муродов Адҳам Илҳом ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш жараёни тузилмаси ўзаро бир-бири билан алоқадорликка эга когнитив, фаолиятли, аксиологик компонентларни мезонли кўрсаткичлар билан мослашувчан (паст), репродуктив-вазиятли (ўрта),  ижодий (юқори) даражаларда радиант намоён бўлиш даврийлиги типиклигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантиришнинг самарали шартлари ҳарбий-касбий лаёқатлиликнинг асосини ташкил этувчи жисмоний тайёргарлик, психологик барқарорлик, назарий билимлар, амалий машғулотлар, мотивация ва ватанпарварлик, тажрибали ўқитувчилар, техник таъминот каби ҳарбий таълим муҳитини яратиш, компетенсиявий-модулли жиҳатини шахсий потенсиал билан интериоризациялашув механизмини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш моделининг ташкилий компоненти назарий ва ташкилий блокни қайта алоқага киришувини таъминлайдиган таҳлилий, амалий, умумлаштирувчи босқичларда информал тарзда киритиш имконини берувчи педагогик практикум (“Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш услубиёти” тўгараги)ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш методикаси рол ўйнаш, дебат, фишбоне, жуфтликда ишлаш, видеодарслар, ривожлантирувчи тренингларни интегратив қўллаш, субектив позицияни таркиб топтириш каби индикаторларни субект-техника муносабатларига асосланган ўзаро биргаликдаги ҳаракатлар тизими билан кооперативлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш жараёни тузилмаси ўзаро бир-бири билан алоқадорликка эга когнитив, фаолиятли, аксиологик компонентларни мезонли кўрсаткичлар билан мослашувчан (паст), репродуктив-вазиятли (ўрта),  ижодий (юқори) даражаларда радиант намоён бўлиш даврийлиги типиклигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ўт очиш тайёргарлиги” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университети ректорининг  2023-йил 31-октябрдаги 525-сонли буйруғи, 342-525-03-рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш бўйича интегратив, ташкилий, диагностика функсиялари ва касбий компетенсияларни такомиллаштириш имкони яратилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантиришнинг самарали шартлари ҳарбий-касбий лаёқатлиликнинг асосини ташкил этувчи жисмоний тайёргарлик, психологик барқарорлик, назарий билимлар, амалий машғулотлар, мотивация ва ватанпарварлик, тажрибали ўқитувчилар, техник таъминот каби ҳарбий таълим муҳитини яратиш, компетенсиявий-модулли жиҳатини шахсий потенсиал билан интериоризациялашув механизмини қатъий белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ҳарбий топография” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 839509-рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш бўйича интегратив, ташкилий, диагностика функсиялари ва касбий компетенсияларни такомиллаштириш имкони яратилган;
компетенсиявий ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш методикаси рол ўйнаш, дебат, фишбоне, жуфтликда ишлаш, видеодарслар, ривожлантирувчи тренингларни интегратив қўллаш, субектив позицияни таркиб топтириш каби индикаторларни субект-техника муносабатларига асосланган ўзаро биргаликдаги ҳаракатлар тизими билан кооперативлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ҳарбий топография” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 839509-рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўқув-жанговар сифатларни ривожлантириш омилларини аниқлашнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish