Мадалиев Рахмиддин Исмоиловичнинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ватанпарварликни артпедагогика воситасида ривожлантириш технологияси”, 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped4353
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Акбаров Анвар Тожиматович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна, педагогика фанлари номзоди, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ватанпарварликни артпедагогика воситасида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ватанпарварликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик, методик хусусиятлари артпедагогика бўйича аудиториядан ташқари машғулотларни ташкиллаш жараёнида шахсий рефлекция ва мустақилликнинг намоён бўлиши, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолашнинг юқорилиги, эмосионаллик ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини таъминлай олиш билан объектив, субъектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида  аниқлаштирилган;
талабаларда ватанпарварликни ривожлантириш тузилмаси когнитив-мотивацион, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи, хулқ-атвор ва эмоционал-қадриятли компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташқи омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда ватанпарварликни артпедагогика воситасида ривожлантиришни педагогик моделининг амалий компоненти ёт ғояларга қарши мафкуравий имунитетни шакллантиришга йўналтирилган модулли ўқитиш ва лойиҳа таълим технологиялари натижавийлиги идентивлигининг қайта алоқага киришувчанлик жиҳатига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
артпедагогика воситасида талабаларда ватанпарварликни ривожлантириш технологиясининг мазмунли-просессуал ва ташкилий-педагогик қисмлари ўзида когнитив – амалий фаолият – рефлекция бирлигини акс эттириб, герменевтик таълим технологияси, фаол, интерфаол методларнинг ўзаро интеграциясини индивидуал ва интеграл когнитивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
талабаларда ватанпарварликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик, методик хусусиятлари артпедагогика бўйича аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларни ташкиллаш жараёнида шахсий рефлекция ва мустақилликнинг намоён бўлиши, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолашнинг юқорилиги, эмосионаллик ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини таъминлай олиш билан объектив, субъектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим йўналиши талабалари учун “Юногогика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-212-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ватанпарварликни артпедагогика воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик ва методик хусусиятларини аниқлаштиришга шароит яратилган.
талабаларда ватанпарварликни ривожлантириш тузилмаси когнитив-мотивацион, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи, хулқ-атвор ва эмоционал-қадриятли компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташқи омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик беришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан педагогика таълим 
йўналиши талабалари учун “Юногогика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-212-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ватанпарварликни ривожлантиришнинг мазмуни ва дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.
артпедагогика воситасида талабаларда ватанпарварликни ривожлантириш технологиясининг мазмунли-просессуал ва ташкилий-педагогик қисмлари ўзида когнитив – амалий фаолият – рефлекция бирлигини акс эттириб, герменевтик таълим технологияси, фаол, интерфаол методларнинг ўзаро интеграциясини индивидуал ва интеграл когнитивлик даражаси барқарорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсияларидан педагогика таълим йўналиши талабалари учун “Юногогика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-212-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ватанпарварликни артпедагогика воситасида ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish