Бахритдинов Шерзодбек Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Озиқ-овқат саноати корхоналарини рақобатбардошлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4323.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Юлдашева Нулуфархон Абдувохидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Бахридинов Нодирбек Замиридинович иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлик даражасини маҳсулот сифати, маркетинг фаолияти, инновацион салоҳият, бренд ишонч-лилиги ва бошқарув самарадорлигидан иборат беш компонентга асосланган ўртача рақобатбардошликка (Р) мувофиқ ҳолда паст (1.20 ≤ Р < 1.27), ўртача (1.27 ≤ Р < 1.34) ва юқори (1.34 ≤ Р ≤ 1.37) рақобатбардошлик даражаси асосида сегментли баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда уч блокдан иборат стратегик ёндашувга кўра - технологик янгиланиш самара-дорлиги (К1=0,32, В1=0,89), маҳсулот турларини диверсификация қилиш (К2=0,45, В2=0,91) ва инновацияларни жорий этиш (К3=0,23, В3=0,72) даражалари интеграциясинини кучайтириш зарурати асосланган;
инновацион технологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат саноати маҳсу-лотлари рақобатбардошлигини оширишда “франчайзинг” шартномси асосида халқаро нуфузга эга брендлар билан миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга таъсир этувчи кичик саноат корхоналари, соҳада бандларнинг сони ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш йўллари борасида олинган натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлик даражасини маҳсулот сифати, маркетинг фаолияти, инновацион салоҳият, бренд ишончлилиги ва бошқарув самарадорлигидан иборат беш компонентга асосланган ўртача рақобатбардошлик-ка (Р) мувофиқ ҳолда паст (1.20 ≤ Р < 1.27), ўртача (1.27 ≤ Р < 1.34) ва юқори (1.34 ≤ Р ≤ 1.37) рақобатбардошлик даражаси асосида сегментли баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги “Шахрихон нон” ХК, “Магнит савдо ишончи” МЧЖ, “Тошкент Премиум”. МЧЖлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 21-августдаги №21-87/08-25-сонли маълумотнома). Таклиф озиқ-овқат саноати субектларининг ички ва ташқи бозордаги ҳолати ва рақобат устунликларини баҳолаш аниқлигини ошириш асосида стратегик бошқарув қароринининг асослилик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда уч блокдан иборат стратегик ёндашувга кўра - технологик янгиланиш самарадорлиги (К1=0,32, В1=0,89), маҳсулот турларини диверсификация қилиш (К2=0,45, В2=0,91) ва инновацияларни жорий этиш (К3=0,23, В3=0,72) даражалари интеграциясинини кучайтириш зарурати бўйича таклифдан Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги “Шахрихон нон” ХК, “Магнит савдо ишончи” МЧЖ, “Тошкент Премиум”. МЧЖлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 21-августдаги №21-87/08-25-сонли маълумотнома). Таклиф ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, маҳсулотлар ассор-тиментини кенгайтириш ички ва ташқи бозорларнинг турли сегментларига мослашувчанлик ва экспортбоп маҳсулотлар улушини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион технологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат саноати маҳсу-лотлари рақобатбардошлигини оширишда “франчайзинг” шартномси асосида халқаро нуфузга эга брендлар билан миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифидан Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги “Шахрихон нон” ХК, “Магнит савдо ишончи” МЧЖ, “Тошкент Премиум”. МЧЖлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 21-августдаги №21-87/08-25-сонли маълумотнома). Таклиф илғор менежмент усулларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини 5 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга таъсир этувчи кичик саноат корхоналари, соҳада бандларнинг сони ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги “Шахрихон нон” ХК, “Магнит савдо ишончи” МЧЖ, “Тошкент Премиум”. МЧЖлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 21-августдаги №21-87/08-25-сонли маълумотнома). Таклиф озиқ-овқат саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш стратегиялари ва соҳани барқарор ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконият-ларини амалий-услубий жиҳатдан кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.