Мелиқўзиев Азизжон Адхамжон ўғлининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубиёти”. 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.03/27.09.2024.Ped.05.10.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
         Илмий раҳбар: Ураимов Санжар Рузматович педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.10. 
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети  профессори,  психология фанлари доктори (DSc) Ғофуров Азизбек Умаржонович; Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессори,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Турсунов Шуҳрат Сабитжанович. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича илмий-методик асосларни такомиллаштиришдан иборат.. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ФА/3 ёндашувига таяниб, 11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари латент структурасини ўрганиш ва уларни куч, тезлик, координация ва чидамлилик каби асосий омиллар бўйича таснифлаш методикаси ишлаб чиқилди ҳамда таҳлил натижаларига кўра, фосфаген энергия тизими учун мўлжалланган қисқа муддатли, юқори интенсивликдаги машқлар биринчи босқичда устун қўлланилиб, машғулот режаси илмий асосда периодизация қилинди;
К 3×4 мураккаб циклида юкламаларни итератив тарзда янгилаб, мусобақагача бўлган тайёргарлик жараёнини тўлқин модели асосида бошқариш консепсияси ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик динамикаси тезлаштирилди ва узоқ муддатли ривожланиш траекторияси индивидуал физиологик имкониятларга мос     ҳолда оптималлаштирилди; 
спортчиларнинг мушак‑скелет тизимининг етилиши, биологик ёши ҳамда функсионал ҳолатини баҳолашга асосланган юклама кўрсаткичларини индивидуал режалаштириш ва машқлар мураккаблигини даражалаш тизими таклиф этилди ҳамда мазкур ёндашув жароҳатлар хавфини пасайтириб, спортчилар мотивациясини ва машғулотларда иштирок давомийлигини сезиларли даражада оширди;
фактор юкламалари, З‑балл стандартлаштириш ва гуруҳлараро солиштиришларни интеграция қилган статистик таҳлил дастури ишлаб чиқилди ва бу таҳлил анъанавий тренинг дастурлари билан таққослаганда кўрсаткичларнинг кўп омилли устунлигини ва мусобақавий тайёргарлик мезонларининг сезиларли ўсишини илмий асосда исботлади. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини спорт машғулотлари жараёнида ошириш бўйича қўлланиладиган инновацион услубиятларни асослаш бўйича ўтказилган тажрибаларда олинган илмий натижалар асосида:
11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичларини омилли таҳлил қилиш ёрдамида тизимлаштириш методикаси доирасида ишлаб чиқилган машғулот дастури, жисмоний тайёргарликка таъсир кўрсатадиган энг муҳим омилларни (куч, тезлик, координация, чидамлилик) аниқлаш орқали машғулот режасини илмий жиҳатдан шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактаби эркин курашчиларининг ўқув-тренировка жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 02-16/7649-сонли далолатномаси). Натижада, курашчиларнинг куч сифати, таянч-ҳаракат аппарати координацияси ва техник-тактик маҳорати даражалари 18,3%га яхшиланган;
11-15 ёшли эркин курашчиларнинг жисмоний ривожланиш суръатини мунтазам тест синовлари асосида доимий мониторинг қилиш ёрдамида реал вақт режимидаги машғулот дастури, жароҳатларни олдини олиш, спорт мотивациясини мустаҳкамлаш ва индивидуал юкламани белгилаш бўйича такомиллаштирилган услубий тавсиялар юзасидан таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Қувасой шаҳар спорт мактаби эркин курашчиларининг ўқув-тренировка жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 02-16/7649-сонли далолатномаси). Натижада, курашчиларнинг ўқув йили давомидаги куч, тезкорлик ва чидамлилик сифатлари кўрсаткичлари 17,9%га ошган;
11-15 ёшли эркин курашчиларнинг биологик хусусиятларини (мушак-суяк тизимини ривожланиши, гормонал ўзгаришларни) инобатга олган ҳолда дифференциал ёндашувни қўллаш усулларини такомиллаштириш, ҳар бир спортчининг анатомик-физиологик хусусиятига мос машғулот ҳажми ва мураккаблигини белгилаш орқали, уларнинг индивидуал жисмоний сифатларини босқичма-босқич ва хавфсиз ривожлантириш имкониятини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Олтиариқ тумани спорт мактаби эркин курашчиларининг ўқув-тренировка жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 02-16/7649-сонли далолатномаси). Натижада, курашчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 15,2 %га ошган, мусобақалар вақтида енгил жароҳатлар олиши 25%га камайган;
11-15 ёшли эркин курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини анъанавий ва омилли таҳлил қилиш асосида, уларнинг жисмоний сифатларини статистик жиҳатдан қиёслаш услубиятини, бир йиллик тажрибавий дастур доирасида куч, чидамлилик, тезлик ва координация қобилиятларини ривожлантиришнинг устиворлиги самарадорлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти спорт бошқармаси томонидан эътироф этилган ва вилоятдаги барча спорт мактабларида қўлланилиши бўйича тавсиялар берилган. Натижада, вилоятдаги спорт мактабларида шуғулланадиган ёш курашчиларнинг мусобақа тайёргарлиги мезонларида (куч, чидамлилик, рефлекс, чаққонлик) кўрсаткичлари 12,4%га етган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish