Зилола Зафаровна Файзуллоеванинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадий матнда кинояни идрок этиш ва таржима қилишнинг лингвокогнитив асослари (О.Генри ҳикоялари материали асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Fil3593
Илмий раҳбар:  Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умурова Гўзал Хатамовна, филологиа фанлари доктори, профессор; 
Даниева Майсара Джамаловна, филологиа фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда киноявий ифоданинг когнитив асосларини назарий жиҳатдан асослаш, унинг шаклланиши ва идрок этилиш механизмларини аниқлаш ҳамда таржимада уни самарали ифодалашнинг мақбул усулларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвокогнитив ёндашув асосида киноянинг моҳияти инсон тафаккури, прагматика ва маданиятнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланувчи ментал-лисоний ҳодиса сифатида тизимли ёритилган;
киноявий ифода ҳосил бўлиши когнитив диссонанс, “алдамчи кутилма” самараси ва консептуал тўқнашув каби махсус когнитив механизмларга таяниши, улар эса яширин маъно ва кўп қатламли семантика ҳосил қилиши илмий жиҳатдан исботланган;
тажнис, парадокс, антифразис ва гавдалантириш О. Генрининг индивидуал услубида кинояни ифодаловчи асосий вербал воситалар сифатида аниқланиб, киноянинг нафақат эстетик, балки муаллиф ва образларнинг воқеликка муносабатини акс эттирувчи модал-баҳоловчи функсияси ҳам далилланган;
таржимада кинояни етказишда энг самарали йўллар сифатида когнитив жиҳатдан мотивацияланган трансформациялар: грамматик, лексик-семантик ва прагматик усуллар (конкретлаштириш, умумлаштириш, модуляция, калкалаш ва эквивалент таржима) аниқланиб, улар муаллиф нияти ва консептуал тузилмани сақлаб қолишда муҳим восита эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Америкалик ёзувчи О. Генри ҳикояларида киноянинг вербал шакллари ва уни юзага келтирувчи когнитив механизмларни таҳлил қилиш ҳамда инглиз тилидан рус тилига киноявий ифодаларни самарали таржима қилишга оид тадқиқот натижалари амалиётда қуйидаги йўналишларда қўлланилди:
лингвокогнитив ёндашув асосида киноянинг когнитив, прагматик ва маданий омилларнинг ўзаро таъсирида шаклланувчи ментал-лисоний ҳодиса сифатида тизимли ёритилганлиги ҳақидаги илмий хулосадан 2021–2023 йилларда Қарши давлат университетида амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли грант лойиҳасида қўлланилди (Қарши давлат университети маълумотномаси № 04/2283, 2025-йил 31-май). Мазкур ёндашувлар филологик таҳлил методикасини такомиллаштиришга ҳамда таржима ва адабиётшунослик фанлари бўйича ўқув курсларига когнитив стилистика элементларини интеграция этишга хизмат қилди;
киноявий ифода когнитив диссонанс, “алдамчи кутилма” самараси ва консептуал тўқнашув каби механизмларга асосланиши ҳақидаги илмий хулосадан 2025-йил май ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” телекўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлаш жараёнида қўлланилди (Самарқанд вилоят телевидениеси маълумотномаси № 01-07/209, 2025-йил 11-июн). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш натижасида телетомошабинлар орасида бадиий таржима соҳасидаги замонавий тенденсиялар ва адабиётдаги кинояни идрок этишнинг когнитив механизмлари тўғрисида хабардорлик оширилди;
кинояни идрок этишда мифологик, диний ва классик адабий манбалар когнитив триггерлар сифатида муҳим рол ўйнаши ҳақидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Маданий-маърифий муассасалар бошқармаси томонидан 2023–2024 йилларда амалга оширилган “Юртимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида татбиқ этилди (Маданият вазирлиги маълумотномаси № 04-15-06-896, 2025-йил 23-июн). Ушбу илмий асослар миллатлараро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзбек халқининг тил анъаналари ва бадиий мероси ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга хизмат қилди;
кинояни таржимада етказишда энг самарали усуллар сифатида грамматик, лексик-семантик ва прагматик когнитив трансформациялар (конкретлаштириш, умумлаштириш, модуляция, калкалаш, эквивалент таржима) қўлланилиши ҳақидаги илмий натижалар “Паратанслатор-пареллел корпус асосида контекстуал таржима луғатини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида қўлланилди. Мазкур лойиҳа 2024–2025 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида Жаҳон банки кўмагида амалга оширилган (Миллий университет маълумотномаси № 04/У-6296, 2025-йил 19-май). Натижада киноянинг мураккаб когнитив ҳодиса сифатидаги функсионал ва семантик хусусиятлари чуқур ўрганилди ҳамда контекстуал таржимани рақамли моделлаштириш имкониятлари кенгайтирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish