Қодирова Мавлуда Баходир қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.PhD/Ped7843
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлардан фойдаланиб шахсий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва таълим жараёнларида қўллаш имкониятларини илмий жиҳатдан асослаш.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг мазмун-моҳияти ва педагогик-психологик хусусиятлари талаба шахсининг маънавий-ахлоқий, интелектуал, иродавий ва эмоционал хусусиятларига бадиий образлар орқали таъсир механизмларининг психопедагогик динамикасини консептуал таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини ташкил этиш методикаси ижтимоий ва тарихий ворислик, иродавий фаоллик, анъаналар ва инновацион ғоялар бирлиги ҳамда бадиий-тарихий рефлекция тамойилларига таянган ҳолда ўзаро интеграциялаш ва тизимли таъсир кўрсатиш асосида такомиллаштирилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг методик таъминоти бадиий-интерпретацион топшириқлар, интегратив-ижодий лойиҳалар, визуал-интерактив симуляция ва амалий-моделлаштириш технологияларининг дидактик имкониятлари ва амалий-технологик хусусиятларини аниқлаш синергетик ҳамда креатив-инновацион ёндашув ғоялари асосида такомиллаштирилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларини ривожлантириш истиқболини белгиловчи илмий-методик тавсиялар тадқиқотнинг етакчи назарий ғоялари ҳамда муҳим амалий натижаларига таянган ҳолда бадиий-тарихий мерос ва замонавий педагогик технологияларининг ўзаро таъсири асосида ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларини ривожлантириш бўйича илмий натижалари:
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг мазмун-моҳияти ва педагогик-психологик хусусиятлари талаба шахсининг маънавий-ахлоқий, интелектуал, иродавий ва эмоционал хусусиятларига бадиий образлар орқали таъсир механизмларининг психопедагогик динамикасини консептуал таҳлил қилиш орқали аниқлаштиришга оид таклифлардан 2024-йилнинг март ва сентябр ойларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” давлат муассасаси телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасаси 04-36-1145/2024.28.10 далолатномаси). Натижада талабаларда она ватанга садоқат, ахлоқий-руҳий, касбий ва шахсий компетенсиялар шаклланишига эришилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини ташкил этиш методикаси ижтимоий ва тарихий ворислик, иродавий фаоллик, анъаналар ва инновацион ғоялар бирлиги ҳамда бадиий-тарихий рефлекция тамойилларига таянган ҳолда ўзаро интеграциялаш ва тизимли таъсир кўрсатиш асосида такомиллаштириш асосидаги таклифларидан “Бошланғич таълим педагогикаси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 03 10. 2024-йил 4/17.4/4-4-19017-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларида муаммоли ва интерфаол таълим, шунингдек, лойиҳа технологиялари каби новацион таълим турларининг дидактик имкониятларига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларни ривожлантиришнинг методик таъминоти бадиий-интерпретацион топшириқлар, интегратив-ижодий лойиҳалар, визуал-интерактив симуляция ва амалий-моделлаштириш технологияларининг дидактик имкониятлари ва амалий-технологик хусусиятларини аниқлаш синергетик ҳамда креатив-инновацион ёндашув ғоялари асосида такомиллаштириш бўйича таклифларидан Олий таълим муассасалари бошланғич таълим йўналишлари учун “Бошланғич таълим педагогикаси” дарслигига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли маълумотномаси). Натижада, бадиий-тарихий асарлар воситасида бўлажак педагогларда шахсий сифатларини ривожлантиришга эришилган ва уларни шахсий сифатларини ривожлантиришнинг самарали шакллари (турнир-викторина, муаммоли топшириқ, хронологик ёднома, психологик портрет), кейс-стади (cасе студй) методлари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган;
Бўлажак педагогларда бадиий-тарихий асарлар воситасида шахсий сифатларини ривожлантириш истиқболини белгиловчи илмий-методик тавсиялар тадқиқотнинг етакчи назарий ғоялари ҳамда муҳим амалий натижаларига таянган ҳолда бадиий-тарихий мерос ва замонавий педагогик технологияларининг ўзаро таъсири асосида ишлаб чиқилиб фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номли миллий университети 2021-2022 йиллар давомида бажарилган А-ОТ 2021– 11 рақамли “Ўзбек халқининг диний ва миллий қадрият консепсиясининг электрон трансдисеплинар” платформасини яратиш номли амалий лойиҳаси маълумотномаси). Натижада бадиий-тарихий асарлар орқали бўлажак педагогларда шахсий сифатларини ривожлантиришга эришилган ҳамда тарбия тизимининг самарадорлик даражаси ошган.