Абдирайимов Анваржон Орибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги сонларнинг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5450.
Илмий раҳбар: Набиева Дилоро Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.07.
Расмий оппонентлар: Ганиева Шодия Азизовна, филология фанлари доктори, доцент; Абдураҳманов Шавкат Ашурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги бирлик сонларнинг лингвомаданий аспектини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирлик сонлар пайдо бўлишининг фалсафий, математик, мифологик асосларини очиш асносида мазкур сонларнинг лингвистик имкониятлари диахрон нуқтайи назардан тизимли очиб берилган;
сонларга рамзий мазмун берилишида миллий тафаккур ва анъаналарнинг етакчи омил эканлиги аниқланиб, миллий маданият, оғзаки нутқ, шевалар, урф-одат ва удумларда бирлик сонларга хос халқона рамзийлик ифодалари лингвомаданий жиҳатдан далилланган;
маданиятлараро мулоқот жараёнида сонлардан фойдаланиш миллий ўзига хосликни акс эттирувчи омил эканлиги, сонлар ҳар бир халқ учун миллий-маданий ва социопрагматик мазмун касб этиши илмий далиллар билан асосланган;
ўзбек лингвомаданий муҳитида сонларнинг олам лисоний манзарасини акс эттиришдаги роли, халқ оғзаки ижодида шаклланган рамзийлиги, шунингдек, уларнинг турғун ифодалар, мақоллар, маталлар ва фразеологик бирликлар таркибида халқ тафаккури, қадриятлар тизими ва миллий ўзига хосликни акс эттирувчи омил сифатидаги ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги сонларнинг лингвокултурологик тадқиқини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилидаги бирлик сонларнинг пайдо бўлиш асослари, уларнинг қадимги инсонлар математик тасаввурлари асосида шаклланиш босқичлари ҳамда этимологик кўринишлари тўғрисидаги хулосаларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган. (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 20-январдаги 62/04-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг назарий далилланиши, тарихий маданиятни очиб бериши, таълим жараёнида самарадорлиги янада ортган;
сонларга рамзий мазмун берилишида миллий тафаккур ва анъаналарнинг етакчи омил эканлиги аниқланиб, миллий маданият, оғзаки нутқ, шевалар, урф-одат ва удумларда бирлик сонларга хос халқона рамзийлик ифодалари лингвомаданий хусусиятларига оид фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик” эшиттириши ссенарийсини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-133 сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг илмий-амалий аҳамияти ортиб, мукаммал ҳолатга келган, қизиқарлилиги, ҳаётийлиги ва илмий далилларга бойлиги таъминланган;
маданиятлараро мулоқот жараёнида сонлардан фойдаланиш миллий ўзига хосликни акс эттирувчи омил эканлиги, сонлар ҳар бир халқ учун миллий-маданий ва социопрагматик мазмун касб этишига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг “Бир асар тарихи”, “Адабиёт гулшани” дастурлари ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 10-февралдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг илмий аҳамияти ортиб, мукаммаллашган, қизиқарлилиги, ҳаётийлиги ва илмий далилларга бойлиги таъминланган.