Хаитов Хусниддин Хасановичанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алпомиш” достонининг диалектал хусусиятлари (Фозил Йўлдош ўғли варианти асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4038.
Илмий раҳбар: Эрматов Ихтиёр Ризакулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.07.
Расмий оппонентлар: Усманов Фархад Фахриддинович, филология фанлари доктори, доцент; Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Алпомиш” достонининг диалектал хусусиятини таъминлаган лисоний ва нолисоний омилларни ўрганиш, достон матнига хос диалектизмларнинг луғавий, маъновий ва услубий хусусиятларини илмий тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Алпомиш” достонининг Фозил Йўлдош ўғли ижросидаги варианти лексикасида диалекталликни таъминлаган антропоним, ороним, этноним каби ономастик бирликларнинг лексик-семантик, тарихий-этимологик жиҳатлари, генетик манбалари, бу бирликларнинг асар мавзу ва ғоясига мутаносиб тарзда шакл ва маъно уйғунлиги тамойили асосида қўлланишининг услубий жиҳатлари асосланган;
достоннинг Фозил Йўлдош ўғли ҳамда Абдуназар Поёнов томонидан ижро қилинган вариантлар матнида бахшиларнинг шева ареалига мансублигидан келиб чиққан ҳолда қўлланган ирғалиб, лўкча-нор, шобир, чибич, бўбак, пишнади, далба каби ва бошқа кўплаб диалектизмлар мавжудлиги аниқланган, бундай лексик диалектизмлар “Алпомиш” достони матнида бахши-жировлар идиолектини шакллантирганлиги далилланган;
“Алпомиш” достонининг изоҳли луғати”да келтирилмаган бундайғачоқ, маған, саған, буйтиб, эртан, берайик каби морфологик диалектизмларнинг лексик-семантик, деривацион хусусиятлари илк бор тавсифланган, ҳозирги қипчоқ диалектида бу бирликлар морфологик шакллари билан ҳам айнан – бир хил қўлланиши достон ижрочиларининг бир ҳудудий лаҳжа ва шевага мансуб экнлиги ареологик жиҳатдан исботланган;
луғавий бирликлар таркибидаги турли хил комбинатор ва позицион товуш ўзгаришлари асосида юзага келган кўплаб фонетик диалектизмлар достон матнининг содда ва тушунишга осон ҳолда ифодаланишида, маҳаллий колорит, ареал лаҳжавий мансубликларни ўзида аниқ ва тўлиқ акс эттиришда асарнинг ареодиалектал хусусиятини таъминловчи муҳим омил эканлиги, бу лисоний бирликлар достон тилидаги назмий қисмларида ритмик бадиийлик ҳосил қилинишида, бандларда бўғинларнинг мутаносиблиги ва уйғунлигини таъминлашда ўзига хос услубий вазифа бажарганлиги лингвистик қонуниятлар орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Алпомиш” достонининг диалектал хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
луғавий бирликлар таркибидаги турли хил комбинатор ва позицион товуш ўзгаришлари асосида юзага келган кўплаб фонетик диалектизмлар достон матнининг содда ва тушунишга осон ҳолда ифодаланишида, маҳаллий колорит, ареал лаҳжавий мансубликларни ўзида аниқ ва тўлиқ акс эттиришда асарнинг ареодиалектал хусусиятини таъминловчи муҳим омил эканлиги, бу лисоний бирликлар достон тилидаги назмий қисмларида ритмик бадиийлик ҳосил қилинишида, бандларда бўғинларнинг мутаносиблиги ва уйғунлигини таъминлашда ўзига хос услубий вазифа бажарганлиги лингвистик қонуниятлар орқали аниқланганлига доир назарий маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-апрелдаги 04/1-788-сон маълумотномаси). Натижада, монографиянинг фолклор, халқ оғзаки ижоди намуналарига оид қисми адабий тур ва жанрлар такомили, адабий анъана ва ўзига хослик масалаларида янги маълумотлар билан бойишига эришилган;
достоннинг Фозил Йўлдош ўғли ҳамда Абдуназар Поёнов томонидан ижро қилинган вариантлар матнида бахшиларнинг шева ареалига мансублигидан келиб чиққан ҳолда қўлланган ирғалиб, лўкча-нор, шобир, чибич, бўбак, пишнади, далба каби ва бошқа кўплаб диалектизмлар мавжудлиги аниқланган, бундай лексик диалектизмлар “Алпомиш” достони матнида бахши-жировлар идиолектини шакллантирганлиги далилланган ва аниқланган ўринлардан БВ-Атех-2018-(143)-рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-апрелдаги 04/1-787-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур грант лойиҳаси доирасида тайёрланган ўқув-услубий луғатда ўзлашма сўзларнинг семантик табиатини тўлақонли тавсифлаш, изоҳлашга эришилган.
луғавий бирликлар таркибидаги турли хил комбинатор ва позицион товуш ўзгаришлари асосида юзага келган кўплаб фонетик диалектизмлар достон матнининг содда ва тушунишга осон ҳолда ифодаланишида, маҳаллий колорит, ареал лаҳжавий мансубликларни ўзида аниқ ва тўлиқ акс эттиришда асарнинг ареодиалектал хусусиятини таъминловчи муҳим омил эканлиги, бу лисоний бирликлар достон тилидаги назмий қисмларида ритмик бадиийлик ҳосил қилинишида, бандларда бўғинларнинг мутаносиблиги ва уйғунлигини таъминлашда ўзига хос услубий вазифа бажарганлиги лингвистик қонуниятлар орқали аниқланган назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил – миллат кўзгуси”, “Мавзу”, “Минбар сўзлаганда” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-мартдаги 01-01/48-маълумотномаси) Натижада, мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ҳолда илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.