Бакирова Мохира Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълoн
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 касаллигини ўтказган болаларда тикланиш даврининг хусусиятлари ва гемостаз тизими ҳолати», 14.00.09 – «Педиатрия» (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1897.
Илмий ртаҳбар: Бобомуратов Турдиқул Акромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/07.06.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Шоҳизирова Ирода Жабборовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Фурқат Муҳитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус касаллигини ўтказган болаларда тикланиш даврининг клиник кечиши ва гемостаз тизими ўзгаришларининг хусусиятларини ҳамда реабилитация чора-тадбирларини клиник самарадорлигини бахолаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив ва проспектив таҳлилларга асосан COVID-19 касаллигини оғир ўтказган болаларнинг эрта тикланиш даврида аксарият клиник белгиларини (қуруқ йутал, тахикардия, кўкрак қафасида нохушлик, мушак ва бўғимларда оғриқ, когнетив бузилишлар) сақланиб қолганлиги орқали яллиғланиш жараёнининг тўлиқ тугамаганлиги исботланган;
COVID-19 касаллигини ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида сезиларли ўзгаришлардан (27,8%) гиперкоагуляция (22,4%) ва гипокоагуляция (5,4%) аниқланиб, ушбу ўзгаришларни касалликнинг оғир ўтказганлиги, фон касалликлари, шунингдек мавсумий омилларга боғлиқлиги, ёз ва куз ойларида тромботик хавфнинг юқорили эканлиги исботланган;
COVID-19 касаллиги ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимида компенсацион-адаптив механизмларнинг фаоллашганлиги натижасида гиперкоагуляция ҳолатини сақланиб туриши: фибриноген миқдорининг 1,2 баробарга, эрувчи фибрин мономер комплекси ва D-димер миқдорининг 3,5 ва 4,8 марта ошганлиги натижасида қонни тезда қуюқлашининг юзага келиши ва тромб ҳосил бўлиши, шунингдек миркроциркуляциянинг бузилиши исботланган;
болаларда COVID-19 касаллигидан тикланиш даврида гемостаз тизими кўрсаткичлари (фибриноген, D-димер, қисман фаоллаштирилган тромбопластин, тромбопластин вақти) ва яллиғланиш маркёрлари (IL-6, IL-1β даражаси) ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
COVID-19 касаллигини ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимини коррекциялаш мақсадида гемостаз тизимини ўзгаришларини башоратлаш ва гиперкоагуляция ҳамда микротромбозлар олдини олишга мўлжалланган назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 касаллигини ўтказган болаларда тикланиш даврининг хусусиятлари ва гемостаз тизими ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ретроспектив ва проспектив таҳлилларга асосан COVID-19 касаллигини оғир ўтказган болаларнинг эрта тикланиш даврида аксарият клиник белгиларини (қуруқ йутал, тахикардия, кўкрак қафасида нохушлик, мушак ва бўғимларда оғриқ, когнетив бузилишлар) сақланиб қолганлиги орқали яллиғланиш жараёнининг тўлиқ тугамаганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 01-25/470-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда COVID-19 касаллигидан сўнг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ташҳислаш усули, реабилитациясини оптималлаштириш ва прогностик алгоритми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 13.02.2025 йилдаги 21-сон ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси бўйича 13.02.2025 йилдаги 165-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда COVID-19 касаллигини клиник кўринишларини ретроспектив ва проспектив таҳлилини ўрганиш турли ёшдаги болаларда инфекциядан эрта тикланиш даврида специфик хусусиятларини аниқлаштириш ва эрта ташхис қўйиш учун клиник индикаторларни аниқрок белгилаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда COVID-19нинг клиник хусусиятларини комплекс ретроспектив таҳлилини ўрганишга бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 112045 сўмга иқтисод қилиш имконини берган, умумий 129 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 14453805 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болаларда COVID-19нинг клиник хусусиятларини комплекс ретроспектив таҳлилини ўрганишга ҳар бир бемор учун бюджетдан тежалган маблағлар 112045 сўмни ташкил этган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 касаллигини ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида сезиларли ижобий ўзгаришлардан, гиперкоагуляция, гипокоагуляция, касалликнинг оғир ўтказганлиги, фон касалликлари ҳамда мавсумий омилларга боғлиқлигининг таҳлилларида ёз ва куз ойларида тромботик хавфнинг юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 01-25/470-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда COVID-19 касаллигидан сўнг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ташҳислаш усули, реабилитациясини оптималлаштириш ва прогностик алгоритми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 13.02.2025 йилдаги 21-сон ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси бўйича 13.02.2025 йилдаги 165-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 касаллигини ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида сезиларли ижобий ўзгаришлардан, гиперкоагуляция, гипокоагуляция, касалликнинг оғир ўтказганлиги, болалар организмида қайт қилинган сиптоматик хасталиклар ҳамда касалликнинг мавсумга боғлиқлиги, ёз ва куз ойларида тромботик хавф юқорилиги ҳисобига ушбу ойларда ҳолатини самарали таҳлил қилиш орқали ўзига хос даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 касаллигини ўтказган болаларнинг саломатлик ҳолатидаги ўзгаришлар хасталикни тикланиш даврида гемостаз тизими ўзгаришларини ўз вақтида текшириш бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 455000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган, умумий 129 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 58695000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19 дан кейин эрта тикланиш даврида болаларнинг клиник-лаборатор хусусиятларини ўз вақтида текшириш 1 нафар бемор ҳисобидан 455000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 касаллиги ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимида компенсацион-адаптив механизмларнинг фаоллашганлиги натижасида гиперкоагуляция ҳолатини сақланиши, қон зардобидаги фибриноген миқдори ошиши, эрувчи фибрин мономер комплекси ва D-димер миқдорининг кескин ошганлиги ҳисобига тромбин вақтининг қисқариши натижасида қонини тезда қуюқлашининг юзага келиши ва тромб ҳосил бўлиши, шунингдек миркроциркуляциянинг издан чиқишига шароит яратилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 01-25/470-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда COVID-19 касаллигидан сўнг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ташҳислаш усули, реабилитациясини оптималлаштириш ва прогностик алгоритми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 13.02.2025 йилдаги 21-сон ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси бўйича 13.02.2025 йилдаги 165-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 касаллиги ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимида компенсацион-адаптив механизмларнинг фаоллашганлиги натижасида гиперкоагуляция ҳолатини сақланиши, қон зардобидаги фибриноген миқдори ошиши, эрувчи фибрин мономер комплекси ва D-димер миқдорининг кескин ошганлиги ҳисобига тромбин вақтининг қисқариши натижасида қонини тезда қуюқлашининг юзага келиши ва тромб ҳосил бўлиши, шунингдек миркроциркуляциянинг издан чиқишига шароит яратилишини самарали ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 касаллиги ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимида компенсацион-адаптив механизмларнинг фаоллашганлиги натижасида гиперкоагуляция ҳолатини сақланиши, қон зардобидаги фибриноген миқдори ошиши, эрувчи фибрин мономер комплекси ва D-димер миқдорининг кескин ошганлиги ҳисобига тромбин вақтининг қисқариши натижасида қонини тезда қуюқлашининг юзага келиши ва тромб ҳосил бўлиши, шунингдек миркроциркуляциянинг издан чиқишини меъёрлаштириш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 312200 сўмга иқтисод қилиш, 129 нафар бемор ҳисобига 40273800 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19 ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги компенсацион-адаптив механизмларнинг фаоллашганлигини баҳолаш мақсадида бир нафар бемор учун бюджетдан тежалган маблағлар 312200 сўмни ташкил этган;
тўртинчи илмий янгилик: болаларда COVID-19 касаллигидан тикланиш даврида гемостаз тизими кўрсаткичлари (фибриноген, D-димер, қисман фаоллаштирилган тромбопластин, тромбопластин вақт) ва яллиғланиш маркёрлари (IL-6, IL-1β даражаси) ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги натижасида болаларда ушбу касалликдан тузалиш даврида ҳам яллиғланиш жараёнининг тугамаганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 01-25/470-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда COVID-19 касаллигидан сўнг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ташҳислаш усули, реабилитациясини оптималлаштириш ва прогностик алгоритми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 13.02.2025 йилдаги 21-сон ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси бўйича 13.02.2025 йилдаги 165-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан хасталанган болаларда асоратларнинг олдини олиш ва даволашга дифференциал ёндашувни таъминлаш учун умумий қоннинг биокимёвий, иммунологик (IL-6, IL-1β) ва гемостазологик фибриноген, трмбопластин вақти, халқаро мослаштирилган нисбат, қисман фаоолаштирилган тробопластин вақти, протромбин вақти, эрувчи фибринмономер комплекси, Д-димер таҳлили натижаларига боғлиқлиги баҳолаш орқали яллиғланиш маркёрларини таҳлилини ўрганиш ушбу ёш гуруҳидаги инфекция кечишининг специфик хусусиятларини аниқлаштириш ва постковид синдромларни учраш аниқроқ белгилаш ва ўз вақтида даволаш тактикасини танлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда COVID-19нинг яллиғланиш маркёрларини эрта аниқлаш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 342562 сўмга иқтисод қилиш имконини берган, умумий 129 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 44190498 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болаларда COVID-19нинг яллиғланиш маркёрларини эрта аниқлаш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан тежалган маблағлар 342562 сўмни ташкил этган.
бешинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган болаларнинг тикланиш даврида гемостаз тизимини коррекциялаш мақсадида гемостаз тизимини ўзгаришларини башоратлаш ва гиперкоагуляция ҳамда микротромбозлар олдини олишга мўлжалланган назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 01-25/470-t-сон билан тасдиқланган «Болаларда COVID-19 касаллигидан сўнг тикланиш даврида гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ташҳислаш усули, реабилитациясини оптималлаштириш ва прогностик алгоритми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 13.02.2025 йилдаги 21-сон ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси бўйича 13.02.2025 йилдаги 165-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/24-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Гемостаз тизимидаги ўзгаришларни олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун махсус прогностик алгоритмлар ишлаб чиқилган. Covid-19 касаллигидан сўнг гемостаз тизими бузилишлари сабабли келиб чиқадиган асоратларни ривожланишини олдини олиш ҳамда беморларни стационар ёки амбулатор тизимда даволашни башоратлаш самарадорлигини ошириши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: гемостаз тизимидаги ўзгаришларни олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун махсус прогностик алгоритмлар ишлаб чиқилган алгоритми бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 25%га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19 билан касалланган болаларни реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида тикланиш даврида гемостаз тизими ўзгаришларини ташхислаш ва башорат қилиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритми ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 25 %га тежашга ёрдам берган.