Мамадалиев Қодиржон Қобулжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғиноми): “Агрокластерлар фаолиятини молиялаштириш тизимини  такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2439. 
Илмий раҳбар: Қобулов Ҳотамжон Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуг'бек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда агрокластерлар фаолиятини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш йўлларига доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фючерс шартномалари асосида пахта махсус хом ашёсини етиштириш ва йиғим-терими учун агрокластерларни давлат жамғармаси ҳисобидан қисқа муддатли, тегишли шартлардаги кредит асосида молиялаштириш тартиби таклиф этилган;
аглокластерларнинг инновацион ривожланиш стратегиясидаги иштироки вазифалари самарали ижросини таʼминлаш мақсадида  хусусий ишланма ва тадқиқотлар лойиҳаларини жорий этилган махсус қўллаб-қувватлаш жамғармалари (cо-финанcе)нинг фаол иштирокида давлат ва маҳаллий бюджет (35 фоиз), “қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини яхшилаш” фонди (35 фоиз), қишлоқ хўжалиги субектларининг ўз маблағлари  (30 фоиз) ҳисобидан комплекс молиялаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
қўшилган қиймат солиғи  бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш орқали қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжирининг ўсиш сурʼати бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган базавий, пессимистик ва оптимистик прогноз кўрсаткичларидан агрокластерлар фаолиятида фойдаланиш таклиф этилган;
агрокластерлар иштирокчилари фаолиятини молиялаштиришнинг давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланишдаги муҳим мезон сифатида йер ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ва экологик амалиёт зарур шартлари(ГАЕП)га устуворлик бериш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агрокластерлар фаолиятини молиялаштириш тизимини  такомиллаштириш йўллари юзасидан олинган илмий таклифлар асосида:
фючерс шартномалари асосида пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғим-терими учун агрокластерларни давлат махсус жамғармаси ҳисобидан қисқа муддатли, тегишли шартлардаги кредит асосида молиялаштиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги  “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-222-сонли маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2025 йил ҳосилидан бошлаб агрокластерларга пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғим-терими учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ҳар йили 720 млрд.сўм маблағ имтиёзли шартларда тақдим этиладиган бўлди;
агрокластерларнинг инновацион ривожланиш стратегиясидаги иштироки вазифалари самарали ижросини таʼминлаш мақсадида  хусусий ишланма ва тадқиқотлар лойиҳаларини жорий этилган махсус қўллаб-қувватлаш жамғармалари (cо-финанcе)нинг фаол иштирокида давлат ва маҳаллий бюджет (35 фоиз), “қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини яхшилаш” фонди (35 фоиз), қишлоқ хўжалиги субектларининг ўз маблағлари  (30 фоиз) ҳисобидан комплекс молиялаштиришга оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165 сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси 4.2-бандининг 11-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-222-сонли маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-2024 йиллар якуни бўйича мамлакатимиз агрокластерларида инновацион лойиҳаларда 1,3 трлн.сўмлик маблағ ўзлаштирилганлиги боис замонавий инновацион технологиялар асосида ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари 3,1 фоизга ошди, фойдаланилаётган экин майдонлари унумдорлигининг 4,3 фоиз ўсишига эришилди, деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерлари 3,5 фоизининг ҳолатини яхшилаш ва уларнинг зарарланишини олдини олишга эришилди;
қўшилган қиймат солиғи  бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш орқали қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжирининг ўсиш сурʼати бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган базавий, пессимистик ва оптимистик прогноз кўрсаткичларидан агрокластерлар фаолиятида фойдаланишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги  “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-222-сонли маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024 йилдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўлаши лозим бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектардан йигирма беш гектаргача пасайтирилиши ҳисобига бу гуруҳ солиқ тўловчилари сони 27,2 фоизга ошди ва солиқ базаси 21,8 фоизга кенгайди, экспортчилар учун ҚҚСдан имтиёзнинг охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таʼминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчиларгагина татбиқ этилиши тартиби ҳисобига солиқ тўловчилари сони 3,4 фоизга ошди ва солиқ базаси 6,5 фоизга кенгайди, қишлоқ хўжалигида яратилаётган қўшилган қиймат занжирида агрокластернинг иштирокини ўрта ҳисобда 5,3 фоизга оширишга эришилган;
агрокластерлар иштирокчилари фаолиятини молиялаштиришнинг давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланишдаги муҳим мезон сифатида ер ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ва экологик амалиёт зарур шартлари(ГАЕП)га устуворлик беришга оид таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-222-сонли маʼлумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2024 йил натижаларига кўра, давлат-хусусий шериклик  асосида агрокластерлар иштирокчилари бўлмиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар сони 6,3 фоизга ошган, агрокластерлар иштирокчиларидан давлат-хусусий шериклик  асосида ердан фойдаланувчилар сони 11,1 фоизга ошган, улардаги ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 4,1 фоизга ошган, экологик ривожланиш дастури вазифалари ижросига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish