Ибодуллаев Аброржон Ахроржоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt849.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳайдаров Низамиддин Ҳамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Элмирзаев Самариддин Эшқуватович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бир молия йилида жалб қиладиган жами маблағларининг бир қисмини ёки кредитнинг камида 5 фоизини маҳаллий капитал бозорида корпоратив облигацияларни қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида жойлаштириш орқали жалб этиш таклиф этилган;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акцияларини фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида 7 йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизини дивиденд тўлашга йўналтириш таклиф этилган;
уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат бериш таклиф этилган;
хорижий инвесторларга (тан олинган чет эл банклари, шу жумладан кастодиан банкларга) давлат қимматли қоғозлари бозорида бирламчи дилер фаолиятини олиб бориш имкониятини яратиш таклиф этилган;
қимматли қоғозлар эгаларига қимматли қоғозлар даромадлари эмитент билан марказий депозитарий ўртасида тузиладиган шартнома асосида марказий депозитарий томонидан тўланиши таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бир молия йилида жалб қиладиган жами маблағларининг бир қисмини ёки кредитнинг камида 5 фоизини маҳаллий капитал бозорида корпоратив облигацияларни қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида жойлаштириш орқали жалб этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон Қарори билан тасдиқланган “2023 – 2025-йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси””ини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-майдаги 03/09-1-17/1787-сон маълумотномаси). Натижада 2024-йил якунларига кўра фонд бозорининг уюшган савдо тизими ҳисобланган – “Тошкент” РФБ корпоратив облигациялар бозори сегментида савдо ҳажмининг ўсишига эришилган; 
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акцияларини фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида 7 йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизини дивиденд тўлашга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-сентябрдаги ПҚ-291-сон Қарорининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-майдаги 03/09-1-17/1787-сон маълумотномаси). Натижада 2023-йилда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар 26 017 млрд. сўмни ташкил этиб, олдинги йилга нисбатан 16,9 фоизга ошишига эришилган;
уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-сентябрдаги ПҚ-291-сон Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида капитал бозорида чет эллик иштирокчиларнинг фаолияти ва операцияларига доир алоҳида қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-майдаги 03/09-1-17/1787-сон маълумотномаси). Натижада норезидент юридик шахслар учун миллий валютада ҳисобварақлар очишни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инвестицион салоҳиятни янада ривожлантиришга, сармоялар оқимини кўпайтиришга ва қимматли қоғозлар бозори рақобатбардошлигини оширишга эришилган;
хорижий инвесторларга (тан олинган чет эл банклари, шу жумладан кастодиан банкларга) давлат қимматли қоғозлари бозорида бирламчи дилер фаолиятини олиб бориш имкониятини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон Қарори билан тасдиқланган “2023 — 2025-йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси””ини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-майдаги 03/09-1-17/1787-сон маълумотномаси). Натижада хорижий инвесторларга давлат қимматли қоғозлари бозорида бирламчи дилер фаолиятини олиб бориш имкониятини яратишга, маҳаллий бозорни ривожлантиришга ҳамда хорижий инвесторлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга эришилган;
қимматли қоғозлар эгаларига қимматли қоғозлар даромадлари эмитент билан марказий депозитарий ўртасида тузиладиган шартнома асосида марказий депозитарий томонидан тўланиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2024-йил 28-июнда 3523-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг 2025-йил 3-апрелдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада инвесторларга даромад ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши ҳамда инвесторлар ҳуқуқлари янада яхшироқ ҳимоя қилиниши таъминланишига эришилиб, 2023-йил якунида Марказий депозитарий тизими орқали амалга оширилган тўловлар миқдори 1,1 трлн. сўмга етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish