Мамасолиева Малика Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўтлоқи-аллювиал тупроқларда кремний шакллари ва уларнинг ғўзанинг абиотик ва биотик стрессларга чидамлилигини оширишдаги роли (Бухоро вилояти Бухоро тумани тупроқлари мисолида)», 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1292.
Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/5.05.2023.B/Qx.01.17.
Расмий оппонентлар: Турдиметов Шахобиддин Мухитдинович, биология фанлари доктори, доцент; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ўтлоқи-аллувиал тупроқларда ҳаракатчан кремний шаклларига асосланган “фаол кремний” миқдорини аниқлаш, таъминланганлик даражасига кўра тупроқ таснифларини ва хариталарини ишлаб чиқиш, абиотик ва биотик стресс таъсирларда кремний препаратининг ғўза ўсимлигига нисбатан самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти Бухоро тумани “Кунжи Қала” массиви шароитида тупроқнинг биологик фаоллиги, экинларнинг абиотик ва биотик стрессларга чидамлилигини оширишда кремнийнинг функсионал ролини аниқлаш, баҳолаш ва оптималлаштириш бўйича илмий асосланган стратегия ишлаб чиқилган;
илк бор, ҳудуднинг суғориладиган ўтлоқи-аллувиал тупроқлари мисолида кремнийнинг аморф ва моно-ва поли шакллари ва миқдори аниқланган ҳамда улар асосида “фаол кремний” билан таъминланганлик даражаларига кўра тупроқ таъсинифлари ишлаб чиқилган ва географик ахборот тизими (ГАТ) ёрдамида тупроқдаги кремнийнинг мавжуд шаклларининг картографик моделлаштиришнинг методик асослари яратилган;
ҳудуд тупроқларининг агрокимёвий, кимёвий хоссалари ва биологик фаолликнинг интенсивлигини ортишида кремний ишироки аниқланган ҳамда улар орасидаги коррелатив боғлиқликларни биокимёвий механизмлари очиб берилган;
кремний препарати тупроқнинг биологик фаоллиги, унумдорлиги, озиқа элементларининг ўсимлик томонидан ўзлаштирилишдаги функсионал аҳамияти асосланган;
ғўзанинг абиотик ва биотик стрессларга чидамлилигини оширишдаги препаратлар хусусан, кремний препаратини таъсир механизми биокимёвий таҳлиллар билан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг “фаол кремний” билан таъминланишини ҳамда кремний препаратларини қўлланилиши бўйича ўрганилган илмий ва амалий натижалар асосида:
“Ўтлоқи-аллувиал тупроқларда иқлим ўзгариши шароитида ғўзанинг абиотик ва биотик стрессга чидамлилигини оширишга кремний препаратларини қўллаш агротадбири” мавзусида тавсиянома Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар марказининг Бухоро вилоят агрохизматлар марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий маркази 2025 йил 25 апрелдаги 05/05-03-165-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома қуруқ иқлим ва шўрланиш шароитида тупроқ-ўсимлик тизимини яхшилашда, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсмликнинг стрессга чидамлилик механизмлари ҳамда иқлим ўзгаришига адаптациясини шаклланишини илмий ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда кремний препаратини қўллаш имкониятни берган;
Бухоро тумани Кунжи Қала массив суғориладиган ўтлоқи-аллувиал тупроқларида аморф ва ҳаракатчан- моно-ва поликремний кислота шаклларини тарқалиши ўрганилган ва “фаол кремний” билан таъминланиш даражаси асосида кремний препаратларини қўллаш меъёрлари бўйича илмий-амалий тавсиялар, кремний шакллари бўйича 1:10000 масштабли ГАТ технологиялари асосида картографик моделлар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар марказининг Бухоро вилоят агрохизматлар марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий маркази 2025 йил 25 апрелдаги 05/05-03-165-сонли маълумотномаси). Натижада, олинган картографик материаллар массивдаги ер фойдаланувчиларга, агрокластерларга, фермер ва деҳқон хўжаликларига ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган “фаол кремний” миқдори ва тупроқнинг у билан таъминланганлик даражасини инобатга олган ҳолда кремний препаратларини қўллаш йўналишларини, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни, суғориш меъёрларини ҳамда бошқа агротехник тадбирларни тўғри белгилаш имконини берган;
шўрланиш стресси шароитида суғориладиган ўтлоқи-аллувиал тупроқларнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссалари ҳамда биологик фаоллиги яхшиланишида “фаол кремний”нинг иштироки ҳамда улар орасидаги коррелятив боғлиқлик Бухоро вилояти Бухоро тумани “Кунжи Қала” массиви “Раҳмат Миршод Авез” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий маркази 2025 йил 25 апрелдаги 05/05-03-165-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг деградацияга учраган тупроқларининг комплекс тизими яхшиланганлиги аниқланган, тупроқнинг юқори қатламида гумус миқдори 0,018 % га, умумий азот миқдори 0,019 % га, ҳаракатчан фосфор (П2О5) миқдори 1,9 мг/кг га, алмашинивчи калий (К2О) миқдори 20 мг/кг га ортишига шунингдек, тупроқ унумдорлик ҳолатини акс эттирувчи микробиологик ҳамда ферментатив фаоллигини ошириш имконини берган;
Бухоро тумани Кунжи Қала массиви “Раҳмат Миршод Авез” ф/х нинг 2 гектар дала майдонларида етиштирилган ғўзанинг Бухоро-8 нави чигитларини униб чиқиши, ўсиш ва ривожланиши, морфо-фенологик кўрсаткичларини яхшиланишида абиотик ва биотик стресслар таъсирларга чидамлилигини оширишда Аминосид-Атон ва Биоазот хусусан, Аминосид-Силиcон препаратларининг таъсир этиш механизми Бухоро вилояти Бухоро тумани “Кунжи Қала” массиви “Раҳмат Миршод Авез” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилга этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий маркази 2025 йил 25 апрелдаги 05/05-03-165-сонли маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгариш шароитида ғўзанинг ҳосилдорлигини ортиши ҳамда тола етилиши ва сифатига таъсир этиш механизми аниқланган ва қўлланган препаратлар бўйича ҳосилдорлик, Аминосид-Атонда 43,8 с/га, Биоазотда 42,6 с/га ҳамда Аминосид-Силиcон препаратида 46,2 с/га ошиб, назоратга нисбатан 7,7 с/га ўсиш имконини берган.