Улуғова Мохира Мўминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган сувга чидамли композицион гипс материаллари ва улардан буюмлар олишнинг самарали таркиблари ва технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5811.
Илмий раҳбар: Талипов Нигматулла Ҳамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Туляганова Васила Суннатиллаевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Бекжанова Гулрух Бахтияровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган сувга чидамли композицион гипс материаллари ва улардан буюмлар олишнинг самарали таркиблари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипс боғловчиси асосидаги композицион материалларни модификациялаш орқали икки гидратли гипс боғловчисини қотиш жараёнида зич ва мустахкам тузилишдаги структурасини таъминлайдиган кимёвий қўшимчалардан фойдаланишнинг назарий қоидалари аниқланган;
минерал боғловчи ва иккиламчи карбонат таркибли микротўлдирувчи асосида безак қурилиш материаллари учун мўлжалланган композицион гипс-карбонат материалларни яратишнинг асосий принциплари шакллантирилган;
модификацияланган сувга чидамли композицион гипс-карбонат боғловчини қотиш жараёнида гипс боғловчини структурасида кристаллар орасида ғовакликнинг камайиши икки гидратли гипсни кристалларини йириклашиши ва уларнинг қурилиш-техник кўрсаткичларининг ошиши асосланган;
суперпластификатор таъсирида икки гидратли кальций сульфатни эрувчанлигини ошириш ва гипс-карбонат композицион боғловчини қотиш тезлигини ва куртак кристалларини ҳосил бўлишининг хусусиятлари асосланган;
модификацияланган сувга чидамли композицион гипс-карбонат материаллари ва улар асосида ишлаб чиқариладиган безак осма шифт гипсли плиталарни ишлаб чиқариш учун самарали таркиблар ва технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган сувга чидамли композицион гипс материаллари ва улардан буюмлар олишнинг самарали таркиблари ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган композицион гипсли материалларнинг янги самарали таркиблари “Centron” МЧЖ “Жиззах темир-бетон буюмлари заводи” АЖнинг қурилиш материалларини ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг” 2025 йил 23 июлдаги 02/15-2468-сон маълумотномаси). Натижада, корхонанинг бино ва иншоотларини капитал таъмирлашда қўллаш ва қурилиш материалларига бўлган харажатлар тан нархини 2 баробарга камайтириш имконини берган;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан яратилган модификацияланган композицион гипсли материаллар ва буюмлар ҳамда уларни олиш технологияси “CENTRON” МЧЖ Жиззах темир-бетон буюмлари заводида модификацияланган композицион гипсли материаллар ва улар асосида пардозбоп шифт осма плиталари ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг” 2025 йил 23 июлдаги 02/15-2468-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган гипс-карбонат композицияси ва улар асосидаги қурилиш пардозлаш шифт осма гипс плиталарининг эгилишдаги мустаҳкамлик хусусиятларини 12-15% гача ошириш имконини берган.